1.Қуёш ва унинг зиёсига қасам бўлсин.
Shams сураси
Makkaда нозил бўлган.
30-жуз,91-сура,15 оятдан иборат2.У қуёшнинг ортидан келган ойга қасам бўлсин.
3.У қуёшни оламга равшан кўрсатган кундузга қасам бўлсин.
4.У қуёшни зулмати билан ўраган тунга қасам бўлсин.
5.Осмонга ва унинг бино қилинишига қасам бўлсин.
6.Ерга ва уни ёйиб қўйилишига қасам бўлсин.
7.Нафсга ва унинг бекам-кўст қилинишига қасам бўлсин.
8.Нафсга фисқ-фужурини ҳам, тақвосини ҳам илҳом қилди.
9.Ҳақиқатан, уни иймон билан поклаган киши нажот топди.
10.Лекин у нафсни гуноҳ билан кўмиб, булғаган кимса эса ноумид бўлди.
11.Самуд қабиласи ҳаддан ошгани туфайли пайғамбарларини ёлғончига чиқарди.
12.Қайсики, уларнинг энг бадбахти туяни сўйиш учун шошилиб турди.
13.Аллоҳнинг пайғамбари Солиҳ уларга: “Аллоҳнинг туясини сўйишдан ва уни суғоришга тўсиқ бўлишдан сақланинглар!” – деди.
14.Бас, улар пайғамбарни ёлғончи қилиб, у туяни сўйиб юбордилар. Бас, Роббилари уларнинг гуноҳлари сабабли устиларига қирғин юбориб, уни барчаларига баробар қилди.
15.Аллоҳ ўз ишининг оқибатидан қўрқмайди.

