1.Эй Муҳаммад, сизга ўраб олувчи қиёмат қиссаси етиб келдими?
G'oshiya сураси
Makkaда нозил бўлган.
30-жуз,88-сура,26 оятдан иборат2.У кунда баъзи юзлар қўрқувчидир.
3.Қаттиқ меҳнат қилувчи ва толиқувчидир.
4.Улар ўта қизиган ўтга кириб, куядилар.
5.Қайнаб турган булоқдан суғориладилар.
6.Уларга заҳарли тикандан бошқа таом йўқдир.
7.У семиртирмайди ҳам, очликдан ҳам халос қилмайди.
8.Бошқа бир юзлар эса у кунда неъматланувчидир.
9.Дунёда қилган саъй-ҳаракатларидан розидир.
10.Улар олий жаннатдадирлар.
11.У жойда беҳуда сўз эшитмайдилар.
12.У жойда оқар чашма бордир.
13.У жойда баланд сўрилар бордир.
14.Тайёрлаб қўйилган қадаҳлар бордир.
15.Саф-саф қилиб тизилган ёстиқлар бор.
16.Ҳамма ёққа тўшалган гиламлар бордир.
17.Ахир, улар туянинг қандай қилиб яратилганига назар солмайдиларми?
18.Осмоннинг қандай кўтариб қўйилганига ҳам боқмайдиларми?
19.Тоғларнинг қандай тикланганини кўрмайдиларми?
20.Ернинг қандай текислаб қўйилганига қарамайдиларми?
21.Бас, эй Муҳаммад, эслатинг! Зотан, сиз фақат эслатувчисиз.
22.Уларнинг устидан ҳукм ўтказувчи эмассиз.
23.Лекин кимки бу эслатмадан юз ўгириб, куфр келтирса,
24.У ҳолда, Аллоҳ уни энг катта азоб билан азоблайди.
25.Албатта, уларнинг қайтишлари Бизгадир!
26.Сўнгра уларни ҳисоб-китоб қилиш ҳам фақат Бизнинг зиммамиздадир.

