1.Эй Муҳаммад, мана шу шаҳар билан қасам ичаман.
Balad сураси
Makkaда нозил бўлган.
30-жуз,90-сура,20 оятдан иборат2.Ҳолбуки, сиз шу шаҳарда муқим тургандирсиз.
3.Ҳамда ота ва болаларга қасамёд қиламан.
4.Ҳақиқатан, инсонни машаққатга яратдик.
5.У ўзига ҳеч кимнинг кучи етмайди, деб ўйлайдими?!
6.У мақтаниб: “Жуда кўп мол-дунёни сарфлаб йўқ қилдим”, – дейди.
7.Уни ҳеч ким кўрмаган, деб ўйлайдими?!
8.Ахир, у учун икки кўз қилмадикми?!
9.Тил ва икки лаб ато қилмадикми?!
10.Яна уни икки баландликка йўллаб қўйдик-ку!
11.Бас, у бирор яхши довонни ошиб ўтмади.
12.Эй Муҳаммад, довон ошиш нима эканини сизга нима билдирди?
13.У қул озод қилишдир.
14.Ёки очарчилик кунида муҳтожга таом беришдир.
15.Хоҳ у қариндош етим бўлсин.
16.Хоҳ тупроққа қорилган бечора мискин бўлсин.
17.Сўнгра мазкур инсон иймон келтирган ва бир-бирларини сабр қилишга тавсия қилган, бир-бирларини марҳаматли бўлишга ундаган кимсалардан бўлди.
18.Ана ўша фазилатларга эга бўлган кимсалар ўнг томон эгаларидир.
19.Оятларимизга куфр келтирган кимсалар эса, чап томон эгаларидир.
20.Уларнинг устиларида қоплаб турган олов бордир.

