1.Булутларни ҳайдаб юрувчи шамолларга қасам бўлсин.
Zoriyot сураси
Makkaда нозил бўлган.
26-жуз,51-сура,60 оятдан иборат2.Ёмғирдек юкни ташувчи булутларга қасам бўлсин.
3.Сув юзида енгил сузувчи кемаларга қасам бўлсин.
4.Аллоҳ буюрган ишларни тақсимловчи фаришталарга қасам бўлсин.
5.Сизларга ваъда қилинаётган қайта тирилиш, шак-шубҳасиз, ростдир.
6.Албатта, ҳисоб-китоб қилингандан кейин жазо ва мукофот ҳам воқе бўлувчидир.
7.Осмондаги юлдузлар ҳаракат қиладиган йўллар эгаси бўлган осмонга қасам бўлсин.
8.Албатта, сизлар бу Пайғамбар хусусида қарама-қарши сўздасизлар.
9.Бу Қуръондан ҳақдан бурилган, бахтсиз кимсагина оғиб кетади.
10.Ана ўша ёлғончиларга ўлим бўлсин.
11.Улар жаҳолат ботқоғида адашиб юрувчи кимсалардир.
12.Улар жазо куни қачон бўлишини сўрайдилар.
13.У кун улар дўзахда синаладиган кундир.
14.Ўшанда уларга: “Синовингизни тотинглар! Сизлар дунёда эканингизда уни шоштирган нарса мана шудир!” – дейилади.
15.У кунда албатта, тақводорлар жаннатлар ва булоқлар ичида бўладилар.
16.Роббилари уларга ато этган нарсаларни олган ҳолларида бўладилар. Зеро, улар бундан илгари дунёда яхши ишларни қилувчи эдилар.
17.Улар туннинг озгина қисмида ухлар эдилар.
18.Саҳарларда улар қилган хатолари учун Аллоҳдан мағфират сўрар эдилар.
19.Уларнинг мол-мулкларида сўровчи ва мол-давлатдан маҳрум кишилар учун ажратилган ҳақ бўлар эди.
20.Эй инсонлар, ер юзида ишонувчилар учун кўплаб ибратлар бордир.
21.Ўзларингизда ҳам ибратлар бор. Ахир, буларни кўрмайсизларми?!
22.Осмонда эса ризқларингиз ва сизларга ваъда қилинаётган жаннат бордир.
23.Бас, осмон ва Ернинг Роббисига қасам бўлсинки, албатта, бу ваъда худди сиз нутқ қилаётганингиз каби ҳақиқатдир.
24.Эй Муҳаммад, сизга Иброҳимнинг азиз ва мукаррам меҳмонлари ҳақидаги хабар келдими?
25.Ўшанда улар Иброҳимнинг ҳузурига кириб: “Салом”, – дейишганда, у ҳам: “Салом, эй нотаниш қавмлар”, – деди.
26.Сўнгра у аста оиласи олдига чиқиб, бир семиз бузоқни пишириб келтирди.
27.Уни уларга яқин қилиб: “Қани, таомдан емайсизларми?” – деди.
28.Лекин улар овқатга қўл узатишмагач, улардан хавфсирай бошлади. Шунда улар: “Қўрқмагин, биз фаришталар таом емаймиз”, – дедилар ва Иброҳимга бир билимдон ўғил кўриши ҳақидаги хушхабарни айтдилар.
29.Шунда уларнинг сўзини эшитиб турган Иброҳимнинг хотини қичқирганча келдида, ажабланганидан юзига шапалоқ уриб: “Ахир, мен туғмас бир кампирманку!” – деди.
30.Фаришталар: “Роббинг мана шундай, деди. Албатта, Унинг Ўзи ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким ва ҳамма нарсани билиб турувчи – Аълим Зотдир”, – дедилар.
31.Иброҳим фаришталарга қараб: “Эй элчилар, юмушларингиз нима?” – деди.
32.Фаришталар Иброҳимга: “Бизлар Лут пайғамбарнинг бир жиноятчи қавмига юборилдик.
33.Лойдан пиширилган тошларни уларнинг устига ёғдиришимиз учун келдик.
34.Роббинг наздида ҳаддан ошувчи кимсалар учун ҳар бир тошга белги қўйилган бўлиб, ҳалок бўлувчиларнинг номлари ёзиб қўйилган.
35.Бас, Биз у ердаги мўминлардан бўлган кишиларни чиқариб юбордик.
36.Лекин у жойда биргина Лут хонадонидан бошқа мусулмонларни топмадик.
37.Биз кофирларни ҳалок қилганимиздан сўнг аламли азобдан қўрқадиган кимсаларнинг ибрат олишлари учун у жойда белги қолдирдик.
38.Мусо қиссасида ҳам ибрат бор. Ўшанда, Биз уни аниқ ҳужжат билан фиръавннинг ёнига юборган эдик.
39.У ўз аркони давлатига суяниб, Аллоҳга иймон келтиришдан юз ўгирди ва ёнидагиларга: “Мусо сеҳргар ёки бир мажнундир”, – деди.
40.Бас, Биз уни ҳам, аскарларини ҳам ушлаб, уларни денгизга отдик. У ўзининг кибру ҳавоси ва куфру исёни сабабли ҳар қандай маломатга лойиқдир.
41.Од қабиласи қиссасида ҳам ибрат бордир. Ўшанда, Биз уларнинг устига ҳеч қандай фойда келтирмайдиган қисир бўронни юборган эдик.
42.У бўрон ниманинг устидан ўтса, албатта, уни йўқ қилиб, худди чириган суяклардек қилиб ташлар эди.
43.Самуд қабиласининг қиссасида ҳам ибратлар бор. Ўшанда, Аллоҳ томонидан мўъжиза қилиб юборилган туяни сўйиб юборган пайтларида уларга: “Вақтинчалик дунё неъматидан фойдаланиб туринглар”, – дейилган эди.
44.Бас, улар Роббиларининг амридан бош тортишгач, қараб турган ҳолларида уларни даҳшатли чақмоқ урди.
45.Бас, улар офатдан қочиш учун ўринларидан туришга ҳам кучлари етмади ва ҳеч ким томонидан ёрдам берилувчи ҳам бўлмадилар.
46.Бу қавмлардан олдин Нуҳ қавмини ҳам ҳалок қилган эдик. Чунки, улар фосиқ қавм эдилар.
47.Осмонни Биз қудрат қўлларимиз билан бино қилдик. Дарҳақиқат, Биз уни кенгайтирувчимиз.
48.Ерни эса ёйиб тўшаб қўйдик. Бас, Биз нақадар яхши тайёрловчимиз!
49.Сизлар эслатма олишларингиз учун Биз ҳар бир нарсани жуфт-жуфт қилиб яратдик.
50.Эй Расулим, уларга: “Бас, Аллоҳга иймон келтириш учун чопинглар. Албатта, мен сизлар учун Унинг азобидан аниқ огоҳлантирувчиман”, – деб айтинг.
51.Аллоҳ билан бирга яна бошқа илоҳ бор, деб айтманглар. Албатта, мен сизлар учун Унинг азобидан аниқ огоҳлантирувчи пайғамбарман.
52.Худди шунингдек, Макка мушрикларидан аввалги кофирларга бирор пайғамбар келса, улар ҳам, албатта, уни сеҳргар ёки мажнун, дер эдилар.
53.Нима, улар бу сўзни бир-бирларига васият қилиб қолдирганмилар? Йўқ! Улар туғёнга кетган қавмдирлар.
54.Бас, эй Муҳаммад, улардан юз ўгиринг. Энди, сиз зиммангиздаги пайғамбарликни етказганингиздан кейин кофирлардан юз ўгирсангиз маломатга қолувчи эмассиз.
55.Қуръон билан эслатинг, зеро, эслатма мўминларга манфаат келтиради.
56.Мен жин ва инс тоифасини фақатгина Менга ибодат қилишлари учун яратдим.
57.Мен улардан ҳеч қандай бир ризқ истамайман ва улар Мени таомлантиришини ҳам истамайман.
58.Зеро, Аллоҳнинг Ўзи барча халойиққа ризқ берувчи – Раззоқдир. У қувват эгаси ва қудратлидир.
59.Бас, золимлар учун, шубҳасиз, худди илгари ўтган кофир дўстларининг насибалари каби азобдан насиба бордир. Бас, улар Менинг азобимга шошилмасинлар.
60.Бас, куфр келтирган кимсаларга азоб ваъда қилинаётган кунларидан ҳалокат бўлсин!

