1447 йил 18 зулҳижжа2026 йил 4 июн, пайшанба

Takosur сураси

Makkaда нозил бўлган.

30-жуз,102-сура,8 оятдан иборат

1.Эй инсонлар, сизларни мол-дунё кўпайтириш Аллоҳга ибодат қилишдан машғул қилди.

2.Ҳатто мақбараларингизнинг сони кўплиги билан фахрланишгача бордингиз.

3.Йўқ! Яқинда буни оқибатини билиб оласизлар.

4.Яна бир бор йўқ, яқинда билиб оласизлар!

5.Йўқ! Агар дунёга мукка кетиш оқибатини аниқ илм билан билганингизда эди унга берилмас эдингиз.

6.Қасамки, албатта, сизлар дўзахни кўрасизлар!

7.Яна бир бор қасамки, уни айнан ишонч кўзи билан кўрасизлар!

8.Сўнгра ўша кунда, албатта, сизларга ато этилган барча неъматлар тўғрисида сўраласизлар!