1.Кишилар орқасидан ғийбат қилувчи, олдида масхара қилувчи ҳар кимсанинг ҳолига вой бўлсин!
Humaza сураси
Makkaда нозил бўлган.
30-жуз,104-сура,9 оятдан иборат2.У мол-дунёни йиғиб, уни санаб турар эди.
3.Топган моли уни дунёда абадий қолдиради деб ўйлаб юрар эди.
4.Йўқ! Қасамки, албатта, у чилпарчин қилувчи ҳутамага ташланади!
5.Эй инсон, чилпарчин қилувчи ҳутама нима эканлигини сенга нима билдирди?!
6.У ёқиб қўйилган Аллоҳнинг бир оловидир.
7.У олов баданларни тешиб ўтиб юракларга қадар етади.
8.Албатта, у олов уларнинг устидан қоплаб олгандир.
9.Ўзлари узун устунларда боғланган бўладилар.

