1447 йил 18 зулҳижжа2026 йил 4 июн, пайшанба

Zuho сураси

Makkaда нозил бўлган.

30-жуз,93-сура,11 оятдан иборат

1.Чошгоҳ вақтига қасам бўлсин.

2.Ўз зулмати билан атрофни қоплаб олган тунга қасам бўлсин.

3.Эй Муҳаммад, Роббингиз сиздан воз кечгани ҳам йўқ, ғазаб ҳам қилгани йўқ!

4.Албатта, сиз учун охират дунёдан яхшироқдир.

5.Яқинда Роббингиз сизга шундай неъматлар ато қиладики, сиз, албатта, ундан рози бўласиз.

6.Эй Муҳаммад, Роббингиз сизни етим ҳолда топиб, бошпана бермадими?!

7.Яна сизни ҳайрон ҳолда топиб, ҳақ йўлига ҳидоят қилиб қўймадими?!

8.Сизни камбағал ҳолда топиб, бой қилиб қўймадими?!

9.Бас, энди сиз ҳам етимга қаҳр қилманг!

10.Бас, сиздан ёрдам сўровчини эса малол олиб жеркиманг!

11.Роббингизнинг сизга ато қилган барча неъмати ҳақида эса одамларга сўзлаб беринг!