1.Албатта, Биз у Қуръонни Қадр кечасида нозил қилдик.

2.Эй Муҳаммад, Қадр кечаси нима эканини сизга нима билдирди?!

3.Қадр кечаси минг ойдан яхшироқдир.

4.У кечада фаришталар ва Руҳ Роббиларининг изни билан йил давомида қилинадиган барча ишлар режаси учун осмондан ерга тушадилар.

5.У кеча то тонг отгунча саломатликдир.