ҚАДР СУРАСИ

Қадр сураси 5 оятдан иборат бўлиб, Мадинада нозил бўлган. Ушбу суранинг номи ҳам ўзининг биринчи оятидаги “Қадр” калимасидан олинган, тўғрироғи, “Лайлатул Қадр” – “Қадр кечаси”дан олинган. Ушбу сура бошидан охиригача муборак Қадр кечасига бағишланган.

بِسْمِ اللّٰهِ الرَّحْمٰنِ الرَّح۪يمِ

РАҲМОН ВА РАҲИМ БЎЛГАН АЛЛОҲ НОМИ БИЛАН

اِنَّٓا اَنْزَلْنَاهُ ف۪ي لَيْلَةِ الْقَدْرِۚ (١)

1. Албатта, Биз у Қуръонни Қадр кечасида нозил қилдик.

وَمَٓا اَدْرٰيكَ مَا لَيْلَةُ الْقَدْرِۜ (٢)

2. Эй Муҳаммад, Қадр кечаси нима эканини сизга нима билдирди?!

لَيْلَةُ الْقَدْرِ خَيْرٌ مِنْ اَلْفِ شَهْرٍۜ (٣)

3. Қадр кечаси минг ойдан яхшироқдир.

Изоҳ: Бу улуғ кеча Рамазон ойининг 27-кечаси эканига далолат қиладиган ҳадис ва ривоятлар кўпдир.

تَنَزَّلُ الْمَلٰٓئِكَةُ وَالرُّوحُ ف۪يهَا بِاِذْنِ رَبِّهِمْۚ مِنْ كُلِّ اَمْرٍۙۛ (٤)

4. У кечада фаришталар ва Руҳ Роббиларининг изни билан йил давомида қилинадиган барча ишлар режаси учун осмондан ерга тушадилар.

سَلَامٌ۠ۛ هِيَ حَتّٰى مَطْلَعِ الْفَجْرِ (٥)

5. У кеча то тонг отгунча саломатликдир.