БУРУЖ СУРАСИ

Буруж сураси 22 оятдан иборат бўлиб, Маккада нозил бўлган. Ушбу суранинг исми унинг биринчи оятидаги “заатил буружи” сўзидан олинган. “Буруж” бурж сўзининг кўплиги, яъни “буржлар” дегани бўлиб, луғатда “кўтарилиш”, “зоҳир бўлиш” деган маъноларни англатади. Истеъмолда эса бир туркум юлдузларга нисбатан ҳам “бурж” сўзи ишлатилади.

بِسْمِ اللّٰهِ الرَّحْمٰنِ الرَّح۪يمِ

РАҲМОН ВА РАҲИМ БЎЛГАН АЛЛОҲ НОМИ БИЛАН

وَالسَّمَٓاءِ ذَاتِ الْبُرُوجِۙ (١)

1. Буржлар эгаси бўлган осмонга қасам бўлсин.

وَالْيَوْمِ الْمَوْعُودِۙ (٢)

2. Ваъда қилинган қиёмат кунига қасам бўлсин.

وَشَاهِدٍ وَمَشْهُودٍۜ (٣)

3. Ўша кунда гувоҳ ва гувоҳлик берилувчига қасам бўлсин.

قُتِلَ اَصْحَابُ الْاُخْدُودِۙ (٤)

4. Чоҳ эгаларига лаънат бўлсин!

اَلنَّارِ ذَاتِ الْوَقُودِۙ (٥)

5. Қайсики, у ёқилғили кўп олов эди.

اِذْ هُمْ عَلَيْهَا قُعُودٌۙ (٦)

6. Ўшанда у кофирлар ўша чоҳнинг устида ўтирган эдилар.

وَهُمْ عَلٰى مَا يَفْعَلُونَ بِالْمُؤْمِن۪ينَ شُهُودٌۜ (٧)

7. Улар мўминларга қилаётган ишларига ўзлари гувоҳ эдилар.

Изоҳ: Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васалламдан олдин ўтган умматлар ичида золим подшоҳ буйруғи билан иймонли кишиларга қаттиқ азоб берилгани, охирида улар учун қазилган чоҳга золимларнинг ўзлари қулагани, чоҳ ичидаги олов мўминларни эмас, балки уларнинг ўзларини куйдириб юборгани ибрат сифатида баён этилмоқда.

وَمَا نَقَمُوا مِنْهُمْ اِلَّٓا اَنْ يُؤْمِنُوا بِاللّٰهِ الْعَز۪يزِ الْحَم۪يدِۙ (٨)

8. Улар мўминлардан фақат иззатли ва мақталган Аллоҳга иймон келтирганлари учунгина ўч олдилар.

اَلَّذ۪ي لَهُ مُلْكُ السَّمٰوَاتِ وَالْاَرْضِۜ وَاللّٰهُ عَلٰى كُلِّ شَيْءٍ شَه۪يدٌۜ (٩)

9. Осмонлар ва Ернинг ҳукмронлиги Уникидир ва Аллоҳ барча нарсага гувоҳдир.

اِنَّ الَّذ۪ينَ فَتَنُوا الْمُؤْمِن۪ينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ ثُمَّ لَمْ يَتُوبُوا فَلَهُمْ عَذَابُ جَهَنَّمَ وَلَهُمْ عَذَابُ الْحَر۪يقِۜ (١٠)

10. Албатта, мўмин ва мўминаларни фитнага солиб, сўнгра тавба қилмаган кимсаларга жаҳаннам азоби ва улар учун ёниш азоби бордир.

اِنَّ الَّذ۪ينَ اٰمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَهُمْ جَنَّاتٌ تَجْر۪ي مِنْ تَحْتِهَا الْاَنْهَارُۜ ذٰلِكَ الْفَوْزُ الْكَب۪يرُۜ (١١)

11. Албатта, иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилган кимсаларга тагидан анҳорлар оқиб турадиган жаннатлар бордир. Бу эса катта ютуқдир.

اِنَّ بَطْشَ رَبِّكَ لَشَد۪يدٌۜ (١٢)

12. Эй Муҳаммад, шубҳасиз, Роббингизнинг азобга тутиши қаттиқдир.

اِنَّهُ هُوَ يُبْدِئُ وَيُع۪يدُۚ (١٣)

13. Албатта, Унинг Ўзи бошлайди ва қайтаради.

وَهُوَ الْغَفُورُ الْوَدُودُۙ (١٤)

14. У мўминларга нисбатан кечиримли ва дўстдир.

ذُو الْعَرْشِ الْمَج۪يدُۙ (١٥)

15. Арш Эгаси ва қадри улуғдир.

فَعَّالٌ لِمَا يُر۪يدُۜ (١٦)

16. Истаган нарсасини амалга оширувчидир.

هَلْ اَتٰيكَ حَد۪يثُ الْجُنُودِۙ (١٧)

17. Эй Муҳаммад, сизга лашкарларнинг хабари келдими?

فِرْعَوْنَ وَثَمُودَۜ (١٨)

18. Фиръавн ва Самуд лашкарларининг хабари.

بَلِ الَّذ۪ينَ كَفَرُوا ف۪ي تَكْذ۪يبٍۙ (١٩)

19. Йўқ! Куфр келтирган кимсалар ҳақни доимо ёлғонга чиқаришда оёқ тираб турадилар.

وَاللّٰهُ مِنْ وَرَٓائِهِمْ مُح۪يطٌۚ (٢٠)

20. Ҳолбуки, Аллоҳ уларнинг ортидан барча нарсани билиб иҳота қилиб турувчидир.

بَلْ هُوَ قُرْاٰنٌ مَج۪يدٌۙ (٢١)

21. Йўқ! Балки у улуғ Қуръондир.

ف۪ي لَوْحٍ مَحْفُوظٍ (٢٢)

22. Унинг асл манбаи Лавҳ ул-Маҳфуздадир.