ТАҒОБУН СУРАСИ

Тағобун сураси 18 оятдан иборат бўлиб, Мадинада нозил бўлган. “Тағобун” сўзи “Бир-бирларини алдаш”, “баҳонинг пастлаши”, деган маъноларни билдиради. Чунки бу дунёда мўминларни алдаб, уларга зиён етказиш ҳаракатида юрган кофирлар қиёматда дўзахга гирифтор қилинишлари билан ўзларининг зиён тортиб, алданиб қолганликларини биладилар. билдиради. Бу сурада у қиёмат кунининг исми сифатида зикр қилинган ва унга ном бўлиб қолган.

بِسْمِ اللّٰهِ الرَّحْمٰنِ الرَّح۪يمِ

РАҲМОН ВА РАҲИМ БЎЛГАН АЛЛОҲ НОМИ БИЛАН

يُسَبِّحُ لِلّٰهِ مَا فِي السَّمٰوَاتِ وَمَا فِي الْاَرْضِۚ لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُۘ وَهُوَ عَلٰى كُلِّ شَيْءٍ قَد۪يرٌ (١)

1. Осмонлардаги ва Ердаги барча нарса Аллоҳга тасбеҳ айтади. Ҳукмронлик фақат Уникидир ва ҳамд ёлғиз Унга хосдир. У ҳар нарсага қодир Зотдир.

هُوَ الَّذ۪ي خَلَقَكُمْ فَمِنْكُمْ كَافِرٌ وَمِنْكُمْ مُؤْمِنٌۜ وَاللّٰهُ بِمَا تَعْمَلُونَ بَص۪يرٌ (٢)

2. У сизларни яратган Зотдир. Бас, сизлардан баъзиларингиз кофир ва сизлардан баъзиларингиз мўминдир. Аллоҳ барча қилаётган амалларингизни кўриб турувчидир.

خَلَقَ السَّمٰوَاتِ وَالْاَرْضَ بِالْحَقِّ وَصَوَّرَكُمْ فَاَحْسَنَ صُوَرَكُمْۚ وَاِلَيْهِ الْمَص۪يرُ (٣)

3. У осмонлар ва Ерни ҳақ ҳикмат билан яратди ва сизларга сурат берди шу билан бирга суратларингизни гўзал қилди. Қайтиш фақат Унинг ҳузуригадир.

يَعْلَمُ مَا فِي السَّمٰوَاتِ وَالْاَرْضِ وَيَعْلَمُ مَا تُسِرُّونَ وَمَا تُعْلِنُونَۜ وَاللّٰهُ عَل۪يمٌ بِذَاتِ الصُّدُورِ (٤)

4. У осмонлар ва Ердаги барча нарсани билади. Аллоҳ кўнгиллардаги яширинган нарсаларни ҳам билувчи Зотдир.

اَلَمْ يَأْتِكُمْ نَبَؤُا الَّذ۪ينَ كَفَرُوا مِنْ قَبْلُۘ فَذَاقُوا وَبَالَ اَمْرِهِمْ وَلَهُمْ عَذَابٌ اَل۪يمٌ (٥)

5. Эй Макка кофирлари, сизларга олдин куфр келтириб, сўнг шу дунёдаёқ ўз ишларининг зиёнини тотган кимсаларнинг хабари келмадими?! Яна уларга охиратда аламли азоб ҳам бордир.

ذٰلِكَ بِاَنَّهُ كَانَتْ تَأْت۪يهِمْ رُسُلُهُمْ بِالْبَيِّنَاتِ فَقَالُٓوا اَبَشَرٌ يَهْدُونَنَاۘ فَكَفَرُوا وَتَوَلَّوْا وَاسْتَغْنَى اللّٰهُۜ وَاللّٰهُ غَنِيٌّ حَم۪يدٌ (٦)

6. Бунга сабаб, уларга пайғамбарлари аниқ ҳужжатларни келтирганларида, улар: “Бизларни ўзимизга ўхшаган башар фарзандлари ҳидоят қиладиларми?!” – деб, куфр келтирганликлари ва иймондан юз ўгириб кетганларидир. Шунда Аллоҳ беҳожат эканини кўрсатди. Аллоҳ ҳеч кимга муҳтож бўлмаган – Ғаний ва мақтовга лойиқ – Ҳамид Зотдир.

زَعَمَ الَّذ۪ينَ كَفَرُٓوا اَنْ لَنْ يُبْعَثُواۜ قُلْ بَلٰى وَرَبّ۪ي لَتُبْعَثُنَّ ثُمَّ لَتُنَبَّؤُ۬نَّ بِمَا عَمِلْتُمْۜ وَذٰلِكَ عَلَى اللّٰهِ يَس۪يرٌ (٧)

7. Куфр келтирган кимсалар ўзларини ҳеч қачон қайта тирилмаймиз, деб гумон қилдилар. Эй Муҳаммад, уларга: “Йўқ! Роббимга қасамки, албатта, қайта тирилтириласизлар, сўнгра, албатта, сизларга қилган барча амалларингизнинг хабари берилади. Бу иш Аллоҳга осондир”, – деб айтинг.

فَاٰمِنُوا بِاللّٰهِ وَرَسُولِه۪ وَالنُّورِ الَّذ۪ٓي اَنْزَلْنَاۜ وَاللّٰهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَب۪يرٌ (٨)

8. Бас, сизлар Аллоҳга, Унинг пайғамбарига ва Биз нозил қилган нурга иймон келтиринглар. Аллоҳ барча қилаётган амалларингиздан хабардордир.

يَوْمَ يَجْمَعُكُمْ لِيَوْمِ الْجَمْعِ ذٰلِكَ يَوْمُ التَّغَابُنِۜ وَمَنْ يُؤْمِنْ بِاللّٰهِ وَيَعْمَلْ صَالِحًا يُكَفِّرْ عَنْهُ سَيِّـَٔاتِه۪ وَيُدْخِلْهُ جَنَّاتٍ تَجْر۪ي مِنْ تَحْتِهَا الْاَنْهَارُ خَالِد۪ينَ ف۪يهَٓا اَبَدًاۜ ذٰلِكَ الْفَوْزُ الْعَظ۪يمُ (٩)

9. Аллоҳ сизларни тўплайдиганжамланиш кунини эсланглар! Бу одамлар ўзаро алданиб қоладиган кундир. Кимки Аллоҳга иймон келтирган ва яхши амал қилган бўлса, Аллоҳ унинг ёмонликларини ўчиради ва уни остидан анҳорлар оқиб турадиган, абадий қолинадиган жаннатларга киритади. Бу эса улкан мукофотдир.

وَالَّذ۪ينَ كَفَرُوا وَكَذَّبُوا بِاٰيَاتِنَٓا اُو۬لٰٓئِكَ اَصْحَابُ النَّارِ خَالِد۪ينَ ف۪يهَاۜ وَبِئْسَ الْمَص۪يرُ۟ (١٠)

10. Куфр келтирган ва оятларимизни инкор қилган кимсаларана ўшалар дўзах аҳли бўлиб, у ерда мангу қолувчидирлар. У қандай ҳам ёмон борар жойдир.

مَٓا اَصَابَ مِنْ مُص۪يبَةٍ اِلَّا بِاِذْنِ اللّٰهِۜ وَمَنْ يُؤْمِنْ بِاللّٰهِ يَهْدِ قَلْبَهُۜ وَاللّٰهُ بِكُلِّ شَيْءٍ عَل۪يمٌ (١١)

11. Инсонга бирор мусибат етган бўлса, албатта, у Аллоҳнинг изни билан етади. Кимки иймон келтирса, Аллоҳ унинг қалбини тўғри йўлга ҳидоят қилади. Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчидир.

وَاَط۪يعُوا اللّٰهَ وَاَط۪يعُوا الرَّسُولَۚ فَاِنْ تَوَلَّيْتُمْ فَاِنَّمَا عَلٰى رَسُولِنَا الْبَلَاغُ الْمُب۪ينُ (١٢)

12. Аллоҳга итоат қилинглар ва Пайғамбарга бўйсунинглар. Бас, агар итоатдан юз ўгирсангиз, у ҳолда билингки, Бизнинг пайғамбар зиммасида фақат ваҳийларимизни сизларга аниқ етказиш бор, холос.

اَللّٰهُ لَٓا اِلٰهَ اِلَّا هُوَۜ وَعَلَى اللّٰهِ فَلْيَتَوَكَّلِ الْمُؤْمِنُونَ (١٣)

13. АллоҳУндан ўзга илоҳ йўқдир. Бас, мўминлар фақат Аллоҳга таваккул қилсинлар.

يَٓا اَيُّهَا الَّذ۪ينَ اٰمَنُٓوا اِنَّ مِنْ اَزْوَاجِكُمْ وَاَوْلَادِكُمْ عَدُوًّا لَكُمْ فَاحْذَرُوهُمْۚ وَاِنْ تَعْفُوا وَتَصْفَحُوا وَتَغْفِرُوا فَاِنَّ اللّٰهَ غَفُورٌ رَح۪يمٌ (١٤)

14. Эй иймон келтирганлар, албатта, хотинларингиз ва фарзандларингиздан сизларга душман чиқадиганлари ҳам бордир. Бас, улардан эҳтиёт бўлинглар! Агар сизлар уларни афв қилсангизлар, хуш муомала қилсангизлар ва кечирсангизлар, у ҳолда, албатта, Аллоҳ ҳам мағфиратли ва раҳмлидир.

اِنَّمَٓا اَمْوَالُكُمْ وَاَوْلَادُكُمْ فِتْنَةٌۜ وَاللّٰهُ عِنْدَهُٓ اَجْرٌ عَظ۪يمٌ (١٥)

15. Мол-давлатларингиз ва фарзандларингиз фақат бир синовдир. Аллоҳнинг ҳузурида эса улкан ажр бордир.

فَاتَّقُوا اللّٰهَ مَا اسْتَطَعْتُمْ وَاسْمَعُوا وَاَط۪يعُوا وَاَنْفِقُوا خَيْرًا لِاَنْفُسِكُمْۜ وَمَنْ يُوقَ شُحَّ نَفْسِه۪ فَاُو۬لٰٓئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ (١٦)

16. Бас, қўлингиздан келганича Аллоҳга тақво қилинглар, насиҳатга қулоқ тутинг, итоат қилинг ва муҳтожларга эҳсон қилинглар. Мана шу ўзингиз учун яхшироқдир. Кимки ўз нафсининг зиқналигидан сақланса, бас, айнан ўшалар зафар топувчилардир.

اِنْ تُقْرِضُوا اللّٰهَ قَرْضًا حَسَنًا يُضَاعِفْهُ لَكُمْ وَيَغْفِرْ لَكُمْۜ وَاللّٰهُ شَكُورٌ حَل۪يمٌۙ (١٧)

17. Агар сизлар Аллоҳ йўлига муҳтожларга “қарзи ҳасанаберсангиз, У сизларга уни бир неча баробар қилиб қайтаради ва гуноҳларингизни мағфират қилади. Аллоҳ кўплаб савоб берувчи – Шакур ва бандаларига меҳрибон – Ҳалим Зотдир.

عَالِمُ الْغَيْبِ وَالشَّهَادَةِ الْعَز۪يزُ الْحَك۪يمُ (١٨)

18. Аллоҳ махфий ва ошкора ишларни билувчи, қудрат ва ҳикмат соҳибидир.