ҲАШР СУРАСИ
Ҳашр сураси 24 оятдан иборат бўлиб, Мадинада нозил бўлган. Ҳашр сўзининг маъноси, “кўчириш”, “яшаб турган масканни тарк эттириб, бошқа бир маконга чиқариш” каби маъноларни англатади. Сура яҳудийлардан бўлган Бану Назир номли қабиланинг хиёнаткорликлари сабабли ўз диёрларидан сургун қилинишлари сабабли шу номни олган.
بِسْمِ اللّٰهِ الرَّحْمٰنِ الرَّح۪يمِ
РАҲМОН ВА РАҲИМ БЎЛГАН АЛЛОҲ НОМИ БИЛАН
سَبَّحَ لِلّٰهِ مَا فِي السَّمٰوَاتِ وَمَا فِي الْاَرْضِۚ وَهُوَ الْعَز۪يزُ الْحَك۪يمُ (١)
1. Осмонлардаги ва Ердаги барча нарса Аллоҳга тасбеҳ айтади. У иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким Зотдир.
هُوَ الَّذ۪ٓي اَخْرَجَ الَّذ۪ينَ كَفَرُوا مِنْ اَهْلِ الْكِتَابِ مِنْ دِيَارِهِمْ لِاَوَّلِ الْحَشْرِۜ مَا ظَنَنْتُمْ اَنْ يَخْرُجُوا وَظَنُّٓوا اَنَّهُمْ مَانِعَتُهُمْ حُصُونُهُمْ مِنَ اللّٰهِ فَاَتٰيهُمُ اللّٰهُ مِنْ حَيْثُ لَمْ يَحْتَسِبُوا وَقَذَفَ ف۪ي قُلُوبِهِمُ الرُّعْبَ يُخْرِبُونَ بُيُوتَهُمْ بِاَيْد۪يهِمْ وَاَيْدِي الْمُؤْمِن۪ينَ فَاعْتَبِرُوا يَٓا اُو۬لِي الْاَبْصَارِ (٢)
2. У аҳли китоб бўлган яҳудийлардан куфр келтирган кимсаларни ўз диёрларидан биринчи ҳайдаш учун чиқариб юборган Зотдир. Эй мўминлар, сизлар уларни чиқиб кетишларини ўйламаган эдингиз. Улар ҳам ўзларининг қалъаларини Аллоҳнинг азобидан сақловчи деб ўйлаган эдилар. Бас, Аллоҳнинг азоби улар ҳисобга олмаган томондан келди ва дилларига қўрқинч солди. Улар уйларини ўз қўллари ва мўминларнинг қўллари билан бузар эдилар. Бас, эй ақл эгалари, бу ҳодисалардан ибрат олинглар!
Изоҳ: Қамалда қолган Бану Назир қабиласи кишилари иккинчи бор сулҳ тузишни таклиф қиладилар, лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир марта сулҳга хиёнат қилган бу қабила билан сулҳ тузишдан бош тортадилар ва нарсаларини олиб юртдан чиқиб кетишларини талаб қиладилар. Шундай қилиб, яҳудийлар яшаётган уйларини бузиб, туяларга нарсаларини юклаб ҳеч қандай жангсиз ўз диёрларидан чиқиб кетадилар.
وَلَوْلَٓا اَنْ كَتَبَ اللّٰهُ عَلَيْهِمُ الْجَلَٓاءَ لَعَذَّبَهُمْ فِي الدُّنْيَاۜ وَلَهُمْ فِي الْاٰخِرَةِ عَذَابُ النَّارِ (٣)
3. Агар Аллоҳ уларга сургун бўлишни ёзмаганида, албатта, уларни мана шу дунёда қатл қилиш ёки асрга олиш билан азоблаган бўлар эдик. Улар учун охиратда дўзах азоби ҳам бордир.
ذٰلِكَ بِاَنَّهُمْ شَٓاقُّوا اللّٰهَ وَرَسُولَهُۚ وَمَنْ يُشَٓاقِّ اللّٰهَ فَاِنَّ اللّٰهَ شَد۪يدُ الْعِقَابِ (٤)
4. Бунга сабаб, уларнинг Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига қарши турганларидир. Кимки Аллоҳга қарши турса, бас, Аллоҳ жазоси қаттиқ Зотдир.
مَا قَطَعْتُمْ مِنْ ل۪ينَةٍ اَوْ تَرَكْتُمُوهَا قَٓائِمَةً عَلٰٓى اُصُولِهَا فَبِاِذْنِ اللّٰهِ وَلِيُخْزِيَ الْفَاسِق۪ينَ (٥)
5. Эй иймон келтирганлар, сизларнинг Бану Назир хурмозорларидан бирор хурмоларни кесганингиз ёки ўз таналарида турган ҳолда қолдирганингиз фақат Аллоҳнинг изни билан ва фосиқларни шарманда қилиш учун бўлди.
وَمَٓا اَفَٓاءَ اللّٰهُ عَلٰى رَسُولِه۪ مِنْهُمْ فَمَٓا اَوْجَفْتُمْ عَلَيْهِ مِنْ خَيْلٍ وَلَا رِكَابٍ وَلٰكِنَّ اللّٰهَ يُسَلِّطُ رُسُلَهُ عَلٰى مَنْ يَشَٓاءُۜ وَاللّٰهُ عَلٰى كُلِّ شَيْءٍ قَد۪يرٌ (٦)
6. Аллоҳ Ўз Пайғамбарига улардан ўлжа қилиб берган нарсалар устига сизлар қийналиб от ва туяларни чоптириб борганингиз йўқ. Лекин Аллоҳ Ўз пайғамбарларини Ўзи хоҳлаган кимсалар устидан ҳукмрон қилиб қўйди. Аллоҳ ҳар нарсага қодир Зотдир.
مَٓا اَفَٓاءَ اللّٰهُ عَلٰى رَسُولِه۪ مِنْ اَهْلِ الْقُرٰى فَلِلّٰهِ وَلِلرَّسُولِ وَلِذِي الْقُرْبٰى وَالْيَتَامٰى وَالْمَسَاك۪ينِ وَابْنِ السَّب۪يلِۙ كَيْ لَا يَكُونَ دُولَةً بَيْنَ الْاَغْنِيَٓاءِ مِنْكُمْۜ وَمَٓا اٰتٰيكُمُ الرَّسُولُ فَخُذُوهُ وَمَا نَهٰيكُمْ عَنْهُ فَانْتَهُواۚ وَاتَّقُوا اللّٰهَۜ اِنَّ اللّٰهَ شَد۪يدُ الْعِقَابِۢ (٧)
7. Аллоҳ қишлоқ ва шаҳарларнинг кофир аҳолисидан пайғамбарига ўлжа қилиб берган нарсалар – токи сизлардан бой-бадавлат кишилар ўртасидагина қўлма-қўл бўлиб юраверадиган нарса бўлиб қолмаслиги учун – Аллоҳга, Пайғамбарга ва у зотнинг қариндошлари, етимлар, мискинлар ва мусофирларга тегишлидир. Пайғамбар сизларга нимани келтирган бўлса олинглар, сизларни нимадан қайтарган бўлса ундан қайтинглар ва Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта, Аллоҳ жазоси қаттиқ Зотдир.
لِلْفُقَرَٓاءِ الْمُهَاجِر۪ينَ الَّذ۪ينَ اُخْرِجُوا مِنْ دِيَارِهِمْ وَاَمْوَالِهِمْ يَبْتَغُونَ فَضْلًا مِنَ اللّٰهِ وَرِضْوَانًا وَيَنْصُرُونَ اللّٰهَ وَرَسُولَهُۜ اُو۬لٰٓئِكَ هُمُ الصَّادِقُونَۚ (٨)
8. Яна у ўлжалар ўз диёрларидан ва мол-мулкларидан ҳайдаб чиқарилган камбағал муҳожирларникидир. Зеро, улар Аллоҳдан фазл ва ризолик истаганлар ҳамда Аллоҳ ва Унинг пайғамабарига ёрдам берганлар. Айнан ўшалар иймонларида содиқдирлар.
وَالَّذ۪ينَ تَبَوَّؤُ الدَّارَ وَالْا۪يمَانَ مِنْ قَبْلِهِمْ يُحِبُّونَ مَنْ هَاجَرَ اِلَيْهِمْ وَلَا يَجِدُونَ ف۪ي صُدُورِهِمْ حَاجَةً مِمَّٓا اُو۫تُوا وَيُؤْثِرُونَ عَلٰٓى اَنْفُسِهِمْ وَلَوْ كَانَ بِهِمْ خَصَاصَةٌۜ وَمَنْ يُوقَ شُحَّ نَفْسِه۪ فَاُو۬لٰٓئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَۚ (٩)
9. Муҳожирлардан олдин Мадина диёрида яшаган ва иймонни сақлаган ансорлар эса олдиларига ҳижрат қилиб келган кишиларни яхши кўрадилар ва қалбларида уларга берилган нарса сабабли ҳасад сезмайдилар. Ҳамда ўзларида эҳтиёж бўла туриб, эҳсон қилишда ўзгаларни устун қўядилар. Кимки ўз нафсининг зиқналигидан сақлана олса, бас, ана ўшалар зафар топувчилардир.
Изоҳ: Оятда мадиналик мусулмонлар қанчалик олийжаноб мурувватли ва сахий эканлиги таъриф этилган. Ўзлари муҳтож бўлатуриб, нарсаларини ўзга муҳтожларга эҳсон қилиш бу саховатнинг энг юқори чўққисидир. Бу хислат араб тилида “ийсор” дейилади.
وَالَّذ۪ينَ جَٓاؤُ۫ مِنْ بَعْدِهِمْ يَقُولُونَ رَبَّنَا اغْفِرْ لَنَا وَلِاِخْوَانِنَا الَّذ۪ينَ سَبَقُونَا بِالْا۪يمَانِ وَلَا تَجْعَلْ ف۪ي قُلُوبِنَا غِلًّا لِلَّذ۪ينَ اٰمَنُوا رَبَّنَٓا اِنَّكَ رَؤُ۫فٌ رَح۪يمٌ۟ (١٠)
10. Улардан кейин дунёга келган кимсалар: “Эй Роббимиз, бизларни ва бизлардан илгари иймон билан ўтганларни мағфират қилгин ва қалбларимизда иймон келтирган кимсаларга нисбатан гина пайдо қилмагин! Эй Роббимиз, ш****убҳасиз, Сен одамларга шафқатли – Раъуф ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотсан”, – дейдилар.
اَلَمْ تَرَ اِلَى الَّذ۪ينَ نَافَقُوا يَقُولُونَ لِاِخْوَانِهِمُ الَّذ۪ينَ كَفَرُوا مِنْ اَهْلِ الْكِتَابِ لَئِنْ اُخْرِجْتُمْ لَنَخْرُجَنَّ مَعَكُمْ وَلَا نُط۪يعُ ف۪يكُمْ اَحَدًا اَبَدًاۙ وَاِنْ قُوتِلْتُمْ لَنَنْصُرَنَّكُمْۜ وَاللّٰهُ يَشْهَدُ اِنَّهُمْ لَكَاذِبُونَ (١١)
11. Эй Муҳаммад, мунофиқ кимсалар ўзларининг аҳли китобларидан бўлган кофир биродарларига: “Қасам бўлсинки, агар сизлар Мадинадан ҳайдаб чиқарилсангизлар, албатта, бизлар ҳам сизлар билан бирга чиқиб кетамиз ва сизларга қарши ҳаракатда ҳеч қачон ҳеч кимга итоат қилмаймиз. Агар сизларга қарши жанг қилинса, албатта, бизлар ҳам сизларга ёрдам берамиз”, – деб айтишларини кўрмадингизми? Аллоҳ уларнинг ёлғончилигига гувоҳлик беради.
لَئِنْ اُخْرِجُوا لَا يَخْرُجُونَ مَعَهُمْۚ وَلَئِنْ قُوتِلُوا لَا يَنْصُرُونَهُمْۚ وَلَئِنْ نَصَرُوهُمْ لَيُوَلُّنَّ الْاَدْبَارَ۠ ثُمَّ لَا يُنْصَرُونَ (١٢)
12. Қасам бўлсинки, агар яҳудийлар ўз диёрларидан ҳайдаб чиқарилсалар, мунофиқлар улар билан бирга асло чиқиб кетмайдилар. Қасам бўлсинки, агар яҳудийларга қарши жанг қилинса, мунофиқлар уларга ёрдам ҳам бермайдилар. Борди-ю ёрдам берсалар ҳам, албатта, яҳудийлар мағлуб бўлиб ортларига қараб қочадилар ва кейин уларга ёрдам берилмайди.
لَاَنْتُمْ اَشَدُّ رَهْبَةً ف۪ي صُدُورِهِمْ مِنَ اللّٰهِۜ ذٰلِكَ بِاَنَّهُمْ قَوْمٌ لَا يَفْقَهُونَ (١٣)
13. Эй мўминлар, шубҳасиз, сизлар мунофиқларнинг дилларида Аллоҳдан кўра кўпроқ қўрқинчли туюласизлар. Бунга сабаб, улар Аллоҳнинг қудратини англамайдиган қавм эканликларидир.
لَا يُقَاتِلُونَكُمْ جَم۪يعًا اِلَّا ف۪ي قُرًى مُحَصَّنَةٍ اَوْ مِنْ وَرَٓاءِ جُدُرٍۜ بَأْسُهُمْ بَيْنَهُمْ شَد۪يدٌۜ تَحْسَبُهُمْ جَم۪يعًا وَقُلُوبُهُمْ شَتّٰىۜ ذٰلِكَ بِاَنَّهُمْ قَوْمٌ لَا يَعْقِلُونَۚ (١٤)
14. Мунофиқ ва яҳудийлар ўзаро бирлашиб сизлар билан жанг қила олмайдилар. Улар фақат қалъали қишлоқлар ичида беркиниб ёки деворлар ортидан туриб жанг қила оладилар. Шунингдек, уларнинг ўз ораларида адоватлари қаттиқдир. Сўзларидан уларни бирлашган деб ҳисоблайсиз-у, аммо қалблари тарқоқдир. Бунга сабаб, уларнинг ақлсиз қавм эканликларидир.
كَمَثَلِ الَّذ۪ينَ مِنْ قَبْلِهِمْ قَر۪يبًا ذَاقُوا وَبَالَ اَمْرِهِمْۚ وَلَهُمْ عَذَابٌ اَل۪يمٌۚ (١٥)
15. Улар худди ўзларидан озгина олдин, ўз қилмишларининг уқубатини татиган, Бадр жангида енгилган мушриклар кабидир. Уларга охиратда ҳам аламли азоб бор.
كَمَثَلِ الشَّيْطَانِ اِذْ قَالَ لِلْاِنْسَانِ اكْفُرْۚ فَلَمَّا كَفَرَ قَالَ اِنّ۪ي بَر۪ٓيءٌ مِنْكَ اِنّ۪ٓي اَخَافُ اللّٰهَ رَبَّ الْعَالَم۪ينَ (١٦)
16. Улар худди шайтоннинг ўхшашидирлар. Шайтон инсонга: “Куфр келтир”, – дейди. Бас, агар инсон куфр келтиргач, шайтон унга: “Мен сенга алоқадор эмасман. Зеро, мен барча оламлар Роббиси – Аллоҳдан қўрқаман”, – дейди.
فَكَانَ عَاقِبَتَهُمَٓا اَنَّهُمَا فِي النَّارِ خَالِدَيْنِ ف۪يهَاۜ وَذٰلِكَ جَزٰٓؤُا الظَّالِم۪ينَ۟ (١٧)
17. Бас, шайтон ва кофир, иккисининг ҳам оқибати дўзахга кириб, унда мангу қолишлари бўлди. Мана бу золимларнинг жазосидир.
يَٓا اَيُّهَا الَّذ۪ينَ اٰمَنُوا اتَّقُوا اللّٰهَ وَلْتَنْظُرْ نَفْسٌ مَا قَدَّمَتْ لِغَدٍۚ وَاتَّقُوا اللّٰهَۜ اِنَّ اللّٰهَ خَب۪يرٌ بِمَا تَعْمَلُونَ (١٨)
18. Эй иймон келтирганлар, Аллоҳдан қўрқинглар ва ҳар бир жон эгаси эртанги қиёмат куни учун нима амални тақдим этганига қарасин! Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта, Аллоҳ барча қилаётган ишларингиздан хабардордир.
وَلَا تَكُونُوا كَالَّذ۪ينَ نَسُوا اللّٰهَ فَاَنْسٰيهُمْ اَنْفُسَهُمْۜ اُو۬لٰٓئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ (١٩)
19. Эй иймон келтирганлар! Аллоҳни унутган кимсалар каби бўлманглар. Шундан кейин Аллоҳ уларга ўзларини ҳам унуттириб қўйди. Ана ўшалар фосиқлардир.
لَا يَسْتَو۪ٓي اَصْحَابُ النَّارِ وَاَصْحَابُ الْجَنَّةِۜ اَصْحَابُ الْجَنَّةِ هُمُ الْفَٓائِزُونَ (٢٠)
20. Дўзах аҳли билан жаннат аҳли ҳеч қачон баробар бўлмайди. Жаннат аҳли ютуққа эришган зотлардир.
لَوْ اَنْزَلْنَا هٰذَا الْقُرْاٰنَ عَلٰى جَبَلٍ لَرَاَيْتَهُ خَاشِعًا مُتَصَدِّعًا مِنْ خَشْيَةِ اللّٰهِۜ وَتِلْكَ الْاَمْثَالُ نَضْرِبُهَا لِلنَّاسِ لَعَلَّهُمْ يَتَفَكَّرُونَ (٢١)
21. Агар Биз ушбу Қуръонни бирор тоғ устига нозил қилганимизда эди, албатта, у тоғни Аллоҳдан қўрққанидан титраб-қақшаб, парчаланиб кетганини кўрар эдингиз. Бу мисолларни одамларга шояд, тафаккур қилсалар деб, келтирмоқдамиз.
هُوَ اللّٰهُ الَّذ۪ي لَٓا اِلٰهَ اِلَّا هُوَۚ عَالِمُ الْغَيْبِ وَالشَّهَادَةِۚ هُوَ الرَّحْمٰنُ الرَّح۪يمُ (٢٢)
22. У – Аллоҳ, шундай Зотдирки, Ундан ўзга илоҳ йўқдир. У яширин ва ошкора нарсаларни билувчидир. У меҳрибон ва раҳмлидир.
هُوَ اللّٰهُ الَّذ۪ي لَٓا اِلٰهَ اِلَّا هُوَۚ اَلْمَلِكُ الْقُدُّوسُ السَّلَامُ الْمُؤْمِنُ الْمُهَيْمِنُ الْعَز۪يزُ الْجَبَّارُ الْمُتَكَبِّرُۜ سُبْحَانَ اللّٰهِ عَمَّا يُشْرِكُونَ (٢٣)
23. У Аллоҳ, шундай Зотдирки, Ундан ўзга илоҳ йўқ. У бутун борлиқнинг подшоҳи бўлган – Малик, барча айб-нуқсонлардан пок – Қуддус, бандаларига омонлик берувчи – Муъмин, осойишталик ато қилувчи – Салом, барча нарсани кузатиб турувчи – Муҳаймин, қудрат соҳиби – Азиз, бўйсундирувчи – Жаббор ва ҳаммадан улуғ бўлган – Мутакаббир Зотдир. Аллоҳ мушрикларнинг келтираётган ширкларидан покдир.
هُوَ اللّٰهُ الْخَالِقُ الْبَارِئُ الْمُصَوِّرُ لَهُ الْاَسْمَٓاءُ الْحُسْنٰىۜ يُسَبِّحُ لَهُ مَا فِي السَّمٰوَاتِ وَالْاَرْضِۚ وَهُوَ الْعَز۪يزُ الْحَك۪يمُ (٢٤)
24. У Аллоҳ, барча махлуқотни яратувчи – Холиқ, йўқдан бор қилувчи – Борий, барча нарсага сурат ва шакл берувчи – Мусаввир Зотдир. Унинг гўзал исмлари бордир. Осмонлар ва Ердаги барча нарса Унга тасбеҳ айтади. У иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким Зотдир.

