АЪЛАА СУРАСИ

Аълаа сураси 19 оятдан иборат бўлиб, Маккада нозил бўлган. Ушбу суранинг номи унинг биринчи оятидаги “Аълаа” сўзидан олинган. “Аълаа” сўзи араб тилида “олий қадар”, “энг юқори” деган маънода бўлиб, бу Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг олий сифатларидан биридир.

بِسْمِ اللّٰهِ الرَّحْمٰنِ الرَّح۪يمِ

РАҲМОН ВА РАҲИМ БЎЛГАН АЛЛОҲ НОМИ БИЛАН

سَبِّحِ اسْمَ رَبِّكَ الْاَعْلٰىۙ (١)

1. Эй Муҳаммад, энг олий Зот бўлмиш Роббингизнинг исмини поклаб тасбеҳ айтинг!

اَلَّذ۪ي خَلَقَ فَسَوّٰىۙۖ (٢)

2. У барча нарсани яратиб, барпо қилган Зотдир.

وَالَّذ۪ي قَدَّرَ فَهَدٰىۙۖ (٣)

3. У барча нарсани ўлчов билан қилган ва ҳидоятга бошлаган Зотдир.

وَالَّذ۪ٓي اَخْرَجَ الْمَرْعٰىۙۖ (٤)

4. У ўт-ўланни ундириб чиқарган Зотдир.

فَجَعَلَهُ غُثَٓاءً اَحْوٰىۜ (٥)

5. Кейин уни қорамтир хазон қилиб қўйган Зотдир.

Изоҳ: Баъзи олимлар бу оятдаги “ғусо” сўзини нефт деб таъвил қиладилар ва у сел кўпикларига қоришган чирик япроқ хазонларининг қуйқасидан ҳосил бўлади деб изоҳлайдилар.

سَنُقْرِئُكَ فَلَا تَنْسٰىۙ (٦)

6. Эй Муҳаммад, Биз сизга Жаброил воситасида Қуръонни қироат қилдирамиз. Бас, сиз уни унутмайсиз.

اِلَّا مَا شَٓاءَ اللّٰهُۜ اِنَّهُ يَعْلَمُ الْجَهْرَ وَمَا يَخْفٰىۜ (٧)

7. Фақат, Аллоҳ унуттиришни хоҳлаган оятлар бундан мустаснодир. Албатта, У ошкора сўз ва ишларни ҳам, яширин нарсаларни ҳам билади.

وَنُيَسِّرُكَ لِلْيُسْرٰىۚ (٨)

8. Биз сизни осон йўлга муяссар қиламиз.

فَذَكِّرْ اِنْ نَفَعَتِ الذِّكْرٰىۜ (٩)

9. Бас, эслатма фойда берса, одамларга эслатинг.

سَيَذَّكَّرُ مَنْ يَخْشٰىۙ (١٠)

10. Аллоҳдан қўрқадиган киши ундан эслатма олади.

وَيَتَجَنَّبُهَا الْاَشْقٰىۙ (١١)

11. Бахтсиз киши эса ундан четлаб ўтади.

اَلَّذ۪ي يَصْلَى النَّارَ الْكُبْرٰىۚ (١٢)

12. У катта ўтга кириб куяди.

ثُمَّ لَا يَمُوتُ ف۪يهَا وَلَا يَحْيٰىۜ (١٣)

13. Сўнгра унинг ичида на ўлади ва на яшай олади.

قَدْ اَفْلَحَ مَنْ تَزَكّٰىۙ (١٤)

14. Дарҳақиқат, ким гуноҳлардан покланса, зафар топади.

وَذَكَرَ اسْمَ رَبِّه۪ فَصَلّٰىۜ (١٥)

15. Роббисининг номини зикр қилиб, намоз ўқийди.

بَلْ تُؤْثِرُونَ الْحَيٰوةَ الدُّنْيَاۘ (١٦)

16. Ҳа, сизлар, дунё ҳаётини устун қўясизлар.

وَالْاٰخِرَةُ خَيْرٌ وَاَبْقٰىۜ (١٧)

17. Ҳолбуки, охират яхшироқ ва боқийроқдир.

اِنَّ هٰذَا لَفِي الصُّحُفِ الْاُو۫لٰىۙ (١٨)

18. Дарвоқе, бу насиҳатлар аввалги пайғамбарларга нозил бўлган саҳифаларда ҳам ўтган.

صُحُفِ اِبْرٰه۪يمَ وَمُوسٰى (١٩)

19. Иброҳим ва Мусо саҳифаларида ҳам бордир.