ҚОФ СУРАСИ

Қоф сураси 45 оятдан иборат бўлиб, Маккада нозил бўлган. Ушбу сурага ўзининг аввалида келган, алифбо ҳарфларидан бири бўлган “Қоф” ҳарфи туфайли шу ном берилган.

بِسْمِ اللّٰهِ الرَّحْمٰنِ الرَّح۪يمِ

РАҲМОН ВА РАҲИМ БЎЛГАН АЛЛОҲ НОМИ БИЛАН

قٓ۠ وَالْقُرْاٰنِ الْمَج۪يدِۚ (١)

1. Қоф. Улуғ Қуръонга қасам бўлсин.

Изоҳ: Оятда қасамёд қилинди, лекин нимага қасамёд қилингани зикр қилинмади. Бунинг жавоби кейинги оятлар мазмунидан аён бўлиб турибди. Бу тақдирда қасам жавоби – сиз, Эй Муҳаммад, қайта тирилиш ҳақ эканлигини ҳар қанча исботламоқчи бўлсангиз ҳам Макка аҳли ишонмайди, деганидир.

بَلْ عَجِبُٓوا اَنْ جَٓاءَهُمْ مُنْذِرٌ مِنْهُمْ فَقَالَ الْكَافِرُونَ هٰذَا شَيْءٌ عَج۪يبٌ (٢)

2. Ҳа, уларга фаришта ўрнига ораларидан бўлган бир пайғамбар огоҳлантирувчи келганидан ажабландилар. Шунда кофирлар: “Бу жуда қизиқ нарса-ку!”, – дедилар.

ءَاِذَا مِتْنَا وَكُنَّا تُرَابًاۚ ذٰلِكَ رَجْعٌ بَع۪يدٌ (٣)

3. Бизлар ўлиб, тупроққа айланганимизда яна қайта тириламизми?! Бу жуда ақлдан узоқ қайтишдир!

قَدْ عَلِمْنَا مَا تَنْقُصُ الْاَرْضُ مِنْهُمْۚ وَعِنْدَنَا كِتَابٌ حَف۪يظٌ (٤)

4. Биз уларнинг жасадларинини ер камайтириб, чириб тупроққа айланиб бораётганини билганмиз. Бизнинг ҳузуримизда эса, барча қилган ишларини сақловчи китоб бордир.

بَلْ كَذَّبُوا بِالْحَقِّ لَمَّا جَٓاءَهُمْ فَهُمْ ف۪ٓي اَمْرٍ مَر۪يجٍ (٥)

5. Йўқ, уларга ҳақ Қуръон келганда, уни ҳам ёлғонга чиқардилар. Бас, улар изтиробли ҳолатга тушиб қолганлар.

Изоҳ: Оятдаги изтиробли ҳоллари – Қуръонни бир сеҳр десалар, бир шеър дедилар, бир афсона десалар, бир фолбинлик китоби дейишларидир.

اَفَلَمْ يَنْظُرُٓوا اِلَى السَّمَٓاءِ فَوْقَهُمْ كَيْفَ بَنَيْنَاهَا وَزَيَّنَّاهَا وَمَا لَهَا مِنْ فُرُوجٍ (٦)

6. Ахир, улар устиларидаги осмонни – Биз уни юлдузлар билан қандай бино қилиб, безаб қўйганимизни ва унинг тешиклари йўқ эканига назар солмадиларми?!

وَالْاَرْضَ مَدَدْنَاهَا وَاَلْقَيْنَا ف۪يهَا رَوَاسِيَ وَاَنْبَتْنَا ف۪يهَا مِنْ كُلِّ زَوْجٍ بَه۪يجٍۙ (٧)

7. Ерни эса ёйиб қўйдик ва унга мустаҳкам тоғларни ўрнатдик ҳамда унда ўсимлик ва мевалардан иборат ҳар турли гўзал жуфтларни ундирдик.

تَبْصِرَةً وَذِكْرٰى لِكُلِّ عَبْدٍ مُن۪يبٍ (٨)

8. Биз буларни Аллоҳга қайтувчи ҳар бир бандага кўргазма ва эслатма бўлиши учун шундай қилдик.

وَنَزَّلْنَا مِنَ السَّمَٓاءِ مَٓاءً مُبَارَكًا فَاَنْبَتْنَا بِه۪ جَنَّاتٍ وَحَبَّ الْحَص۪يدِۙ (٩)

9. Биз осмондан баракатли сув ёғдириб, у билан боғларни ва ўриб олинадиган дон-дунларни ундирдик.

وَالنَّخْلَ بَاسِقَاتٍ لَهَا طَلْعٌ نَض۪يدٌۙ (١٠)

10. Шунингдек, зич мевали, новдалари баланд хурмоларни ҳам яратдик.

رِزْقًا لِلْعِبَادِۙ وَاَحْيَيْنَا بِه۪ بَلْدَةً مَيْتًاۜ كَذٰلِكَ الْخُرُوجُ (١١)

11. Бандаларга ризқ бўлсин деб буларни яратдик. Яна у сув билан сувсизликдан қақраб ётган ўлик шаҳарни тирилтирдик. Қабрлардан тирилиб чиқиш ҳам мана шундай бўлади.

Изоҳ: Оятларда худди ўлик ер вақти соати билан тирилиб боғу-роғларга ва гулзорларга айлангани каби инсонларга ҳам қиёмат соати келганида қайта жон ато этилиб, қабрларидан чиқишлари эслатиб ўтилгач, энди қуйидаги оятларда илгари ўтган ва охиратни инкор этгувчи бўлган қавмларнинг бошларига тушган ҳодисалар баён этилади.

كَذَّبَتْ قَبْلَهُمْ قَوْمُ نُوحٍ وَاَصْحَابُ الرَّسِّ وَثَمُودُۙ (١٢)

12. Макка кофирларидан олдин Нуҳ қавми, Шуъайб қавми бўлган қудуқ эгалари, Самуд қабиласи ҳам пайғамбарларни инкор қилган эдилар.

وَعَادٌ وَفِرْعَوْنُ وَاِخْوَانُ لُوطٍۙ (١٣)

13. Шунингдек, Од қабиласи, фиръавн қавми, Лутнинг биродарлари ҳам осий бўлган эдилар.

وَاَصْحَابُ الْاَيْكَةِ وَقَوْمُ تُبَّعٍۜ كُلٌّ كَذَّبَ الرُّسُلَ فَحَقَّ وَع۪يدِ (١٤)

14. Дарахтзор эгалари бўлган Шуъайб қавми ва Туббаъ қавми ҳам пайғамбарларни инкор қилган эдилар. Уларнинг барчалари пайғамбарларни ёлғонга чиқаришди бас, Менинг азоблаш ҳақидаги ваъдам муқаррар бўлди.

اَفَعَي۪ينَا بِالْخَلْقِ الْاَوَّلِۜ بَلْ هُمْ ف۪ي لَبْسٍ مِنْ خَلْقٍ جَد۪يدٍ۟ (١٥)

15. Ахир, Биз аввалги йўқдан бор қилиб яратишга ожизлик қилдикми? Йўқ, улар янги яралишдан шубҳадалар.

وَلَقَدْ خَلَقْنَا الْاِنْسَانَ وَنَعْلَمُ مَا تُوَسْوِسُ بِه۪ نَفْسُهُۚ وَنَحْنُ اَقْرَبُ اِلَيْهِ مِنْ حَبْلِ الْوَر۪يدِ (١٦)

16. Инсонни Биз яратганмиз, демак, унинг нафси васваса қиладиган, нарсаларни ҳам биламиз. Биз унга жон томиридан ҳам яқинроқмиз.

اِذْ يَتَلَقَّى الْمُتَلَقِّيَانِ عَنِ الْيَم۪ينِ وَعَنِ الشِّمَالِ قَع۪يدٌ (١٧)

17. Зотан, ўнг ва чап томонда ўтирган икки ёзиб турувчи фаришта бўлаётган барча ишларни қабул қилиб турадилар.

مَا يَلْفِظُ مِنْ قَوْلٍ اِلَّا لَدَيْهِ رَق۪يبٌ عَت۪يدٌ (١٨)

18. У бирор сўзни талаффуз қилса, албатта, унинг олдида ҳозиру нозир бўлган, кузатувчи фаришта у сўзни ёзиб олади.

وَجَٓاءَتْ سَكْرَةُ الْمَوْتِ بِالْحَقِّۜ ذٰلِكَ مَا كُنْتَ مِنْهُ تَح۪يدُ (١٩)

19. Мана жон чиқиш пайтидаги ўлим мастлиги ҳақиқатан етиб келди. Эй инсон, бу ўлим сен ундан қочиб юрган нарсадир.

وَنُفِخَ فِي الصُّورِۜ ذٰلِكَ يَوْمُ الْوَع۪يدِ (٢٠)

20. Қайта тирилишга чақирувчи сур ҳам чалинди. Бу кофирларга азоб ваъда қилинган кундир.

وَجَٓاءَتْ كُلُّ نَفْسٍ مَعَهَا سَٓائِقٌ وَشَه۪يدٌ (٢١)

21. Ҳар бир жон ўзи билан бирга уни маҳшар майдонига ҳайдовчи бир фаришта ва амалларига гувоҳлик берувчи яна бир фаришта билан бирга келади.

لَقَدْ كُنْتَ ف۪ي غَفْلَةٍ مِنْ هٰذَا فَكَشَفْنَا عَنْكَ غِطَٓاءَكَ فَبَصَرُكَ الْيَوْمَ حَد۪يدٌ (٢٢)

22. Эй инсон, сен бу даҳшатли кунда ғафлатда эдинг. Бас, Биз сендан кўзингдаги пардангни очиб юбордик. Энди, бугун кўзинг жуда ўткирдир.

وَقَالَ قَر۪ينُهُ هٰذَا مَا لَدَيَّ عَت۪يدٌۜ (٢٣)

23. Кофирнинг яқини бўлган фаришта: “Мана бу номаи аъмол менинг ҳузуримда доимо тайёр турган нарсадир”, – дейди.

اَلْقِيَا ف۪ي جَهَنَّمَ كُلَّ كَفَّارٍ عَن۪يدٍۙ (٢٤)

24. Дўзах ходимларидан икки фариштага: “Ҳар бир ношукр, қайсарни жаҳаннамга улоқтиринглар!” – дейилади.

مَنَّاعٍ لِلْخَيْرِ مُعْتَدٍ مُر۪يبٍۙ (٢٥)

25. Шунингдек, яхшиликни ман қилувчи, тажовузкор ва Аллоҳга шак келтирувчини ҳам жаҳаннамга ташланглар.

اَلَّذ۪ي جَعَلَ مَعَ اللّٰهِ اِلٰهًا اٰخَرَ فَاَلْقِيَاهُ فِي الْعَذَابِ الشَّد۪يدِ (٢٦)

26. У Аллоҳ билан бошқа сохта илоҳларни шерик қиган эди, уни қаттиқ азобга йўлиқтиринглар.

قَالَ قَر۪ينُهُ رَبَّنَا مَٓا اَطْغَيْتُهُ وَلٰكِنْ كَانَ ف۪ي ضَلَالٍ بَع۪يدٍ (٢٧)

27. Кофирнинг яқини бўлган шайтон: “Эй Роббимиз, уни мен туғёнга солганим йўқ, лекин унинг ўзи ҳақ йўлдан узоқ залолатда эди”, – дейди.

قَالَ لَا تَخْتَصِمُوا لَدَيَّ وَقَدْ قَدَّمْتُ اِلَيْكُمْ بِالْوَع۪يدِ (٢٨)

28. Аллоҳ унга: “Менинг даргоҳимда баҳслашманглар! Мен илгари сизларга кофир бўлганингиз сабабли охиратда азобга дучор бўлишингиз ҳақида ваъда берганман”, – дейди.

مَا يُبَدَّلُ الْقَوْلُ لَدَيَّ وَمَٓا اَنَا۬ بِظَلَّامٍ لِلْعَب۪يدِۚ (٢٩)

29. Менинг даргоҳимда ваъда қилинган сўз ўзгартирилмайди ва Мен бандаларга зулм қилувчи эмасман.

يَوْمَ نَقُولُ لِجَهَنَّمَ هَلِ امْتَلَأْتِ وَتَقُولُ هَلْ مِنْ مَز۪يدٍ (٣٠)

30. У кунда Биз жаҳаннамгатўлдингми?” – деймиз, жаҳаннам эса: “Яна қўшимча борми?” – дейди.

وَاُزْلِفَتِ الْجَنَّةُ لِلْمُتَّق۪ينَ غَيْرَ بَع۪يدٍ (٣١)

31. Тақводор зотларга жаннат узоқ бўлмаган бир маконга келтирилади.

هٰذَا مَا تُوعَدُونَ لِكُلِّ اَوَّابٍ حَف۪يظٍۚ (٣٢)

32. Ҳамда уларга: “Мана шу неъматлар сизлар учун. Аллоҳга қайтувчи, аҳдини сақловчига ваъда қилинган нарсадир”, – дейилади.

مَنْ خَشِيَ الرَّحْمٰنَ بِالْغَيْبِ وَجَٓاءَ بِقَلْبٍ مُن۪يبٍ (٣٣)

33. Шунингдек, булар Раҳмондан ғойибона қўрққан ва тавба қилувчи қалб билан келган кишилар учун ҳамдир.

اُدْخُلُوهَا بِسَلَامٍۜ ذٰلِكَ يَوْمُ الْخُلُودِ (٣٤)

34. Унга саломатлик билан киринглар! Бу кун мангу қоладиган кундир”, – дейилади.

لَهُمْ مَا يَشَٓاؤُ۫نَ ف۪يهَا وَلَدَيْنَا مَز۪يدٌ (٣٥)

35. Уларга у ерда хоҳлаган нарсалари бор. Бизнинг даргоҳимизда яна қўшимча неъматлар ҳам бордир.

وَكَمْ اَهْلَكْنَا قَبْلَهُمْ مِنْ قَرْنٍ هُمْ اَشَدُّ مِنْهُمْ بَطْشًا فَنَقَّبُوا فِي الْبِلَادِۜ هَلْ مِنْ مَح۪يصٍ (٣٦)

36. Қурайш кофирларидан олдин улардан ҳам қувватлироқ қанчадан-қанча наслларни ҳалок қилдик. Бас, улар ҳалокатдан қочиб қутуладиган жой борми?” – деб шаҳарларни кезиб юрдилар.

اِنَّ ف۪ي ذٰلِكَ لَذِكْرٰى لِمَنْ كَانَ لَهُ قَلْبٌ اَوْ اَلْقَى السَّمْعَ وَهُوَ شَه۪يدٌ (٣٧)

37. Албатта, бунда очиқ қалб эгаси бўлган ёки ўзи ҳозир бўлиб, қулоқ тутган киши учун эслатма бордир.

وَلَقَدْ خَلَقْنَا السَّمٰوَاتِ وَالْاَرْضَ وَمَا بَيْنَهُمَا ف۪ي سِتَّةِ اَيَّامٍۗ وَمَا مَسَّنَا مِنْ لُغُوبٍ (٣٨)

38. Биз осмонлар ва Ерни ҳамда уларнинг ўртасидаги барча нарсани олти кунда яратдик ва Бизга ҳеч қандай чарчоқ етмади.

فَاصْبِرْ عَلٰى مَا يَقُولُونَ وَسَبِّحْ بِحَمْدِ رَبِّكَ قَبْلَ طُلُوعِ الشَّمْسِ وَقَبْلَ الْغُرُوبِۚ (٣٩)

39. Бас, эй Расулим, кофирлар айтаётган сўзларга сабр қилинг ва қуёш чиқишидан илгари ва ботишидан аввал Роббингизга ҳамд билан тасбеҳ айтинг.

وَمِنَ الَّيْلِ فَسَبِّحْهُ وَاَدْبَارَ السُّجُودِ (٤٠)

40. Яна кечанинг бир қисмида саждалар ортидан Аллоҳга тасбеҳ айтинг.

وَاسْتَمِعْ يَوْمَ يُنَادِ الْمُنَادِ مِنْ مَكَانٍ قَر۪يبٍۙ (٤١)

41. Жарчи Исрофил фаришта яқин бир макондан туриб нидо қиладиган кунда унга қулоқ тутинг.

يَوْمَ يَسْمَعُونَ الصَّيْحَةَ بِالْحَقِّۜ ذٰلِكَ يَوْمُ الْخُرُوجِ (٤٢)

42. У кунда барча халойиқ у даҳшатли қичқириқни ҳақиқатан эшитадилар. Бу қабрлардан чиқиш кунидир.

اِنَّا نَحْنُ نُحْي۪ وَنُم۪يتُ وَاِلَيْنَا الْمَص۪يرُۙ (٤٣)

43. Албатта, Биз барча жонзотни тирилтирамиз ва ўлдирамиз. Қайтиш эса фақат Бизгадир.

يَوْمَ تَشَقَّقُ الْاَرْضُ عَنْهُمْ سِرَاعًاۜ ذٰلِكَ حَشْرٌ عَلَيْنَا يَس۪يرٌ (٤٤)

44. У кунда уларнинг устидаги ер ёрилиб, шошган ҳолларида қабрларидан чиқиб келадилар. Бу Бизга осон бўлган тўплашдир.

نَحْنُ اَعْلَمُ بِمَا يَقُولُونَ وَمَٓا اَنْتَ عَلَيْهِمْ بِجَبَّارٍ فَذَكِّرْ بِالْقُرْاٰنِ مَنْ يَخَافُ وَع۪يدِ (٤٥)

45. Биз кофирлар айтаётган гапларни яхши биламиз. Эй Расулим, сиз уларнинг устида динга мажбурловчи эмассиз. Бас, ушбу Қуръон билан Менинг таҳдидимдан қўрқадиган кишиларга насиҳат қилинг.