ШАРҲ СУРАСИ

Шарҳ сураси 8 оятдан иборат бўлиб, Маккада нозил бўлган. “Шарҳ” сўзи “кенгайтириш” маъносини билдиради.

بِسْمِ اللّٰهِ الرَّحْمٰنِ الرَّح۪يمِ

РАҲМОН ВА РАҲИМ БЎЛГАН АЛЛОҲ НОМИ БИЛАН

اَلَمْ نَشْرَحْ لَكَ صَدْرَكَۙ (١)

1. Эй Муҳаммад, Биз сизнинг кўксингизни иймон ва Қуръон нури билан кенг қилиб қўймадикми?!

وَوَضَعْنَا عَنْكَ وِزْرَكَۙ (٢)

2. Сиздан юкингизни олиб қўйдик.

اَلَّذ۪ٓي اَنْقَضَ ظَهْرَكَۙ (٣)

3. Шундайки, у юк белингизни эзиб турган эди.

وَرَفَعْنَا لَكَ ذِكْرَكَۜ (٤)

4. Зикрингизни ҳам юқори қилиб қўйдик.

فَاِنَّ مَعَ الْعُسْرِ يُسْرًاۙ (٥)

5. Бас, албатта, ҳар қийинчилик билан осончилик бордир.

اِنَّ مَعَ الْعُسْرِ يُسْرًاۜ (٦)

6. Албатта, ҳар қийинчилик билан осончилик бордир.

فَاِذَا فَرَغْتَ فَانْصَبْۙ (٧)

7. Бас, эй Муҳаммад, қачонки, одамларни даъват қилишдан фориғ бўлсангиз, ўрнингиздан туринг.

وَاِلٰى رَبِّكَ فَارْغَبْ (٨)

8. Роббингизга рағбат билан илтижо қилинг!