НОС СУРАСИ
Нос сураси 6 оятдан иборат бўлиб, Маккада нозил бўлган. Қуръони Каримнинг охирги сураси бўлмиш бу сурага ҳам унинг биринчи оятидаги “наас” сўзи ном бўлиб қолган. Унинг маъноси, “одамлар” деганидир.
بِسْمِ اللّٰهِ الرَّحْمٰنِ الرَّح۪يمِ
РАҲМОН ВА РАҲИМ БЎЛГАН АЛЛОҲ НОМИ БИЛАН
قُلْ اَعُوذُ بِرَبِّ النَّاسِۙ (١)
1. Эй Муҳаммад: “Одамлар Роббисидан паноҳ тилаб илтижо қиламан”, – деб айтинг.
مَلِكِ النَّاسِۙ (٢)
2. Одамлар Подшоҳига илтижо қиламан.
اِلٰهِ النَّاسِۙ (٣)
3. Одамлар Илоҳига дуо қиламан.
مِنْ شَرِّ الْوَسْوَاسِ الْخَنَّاسِۙ (٤)
4. Яширин васвасачи шайтон ёмонлигидан паноҳ сўрайман.
اَلَّذ۪ي يُوَسْوِسُ ف۪ي صُدُورِ النَّاسِۙ (٥)
5. У одамларнинг кўнгилларига васваса солади.
مِنَ الْجِنَّةِ وَالنَّاسِ (٦)
6. Улар жинлар ва одамлар тоифасидандир.
Изоҳ: Ҳадиси шарифларда келган маълумотларга қараганда Қуръони Каримнинг охиридаги мазкур икки сура жаноб Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам сеҳрланганларида шифо тариқасида нозил қилинган.

