МУНОФИҚУН СУРАСИ
Мунофиқун сураси 11 оятдан иборат бўлиб, Мадинада нозил бўлган. Асосан Мадинада юзага келган нифоқ ва мунофиқлар ҳақида сўз юритилади. Суранинг “Мунофиқун”, яъни “Мунофиқлар”, деб аталишининг сабаби шудир.
بِسْمِ اللّٰهِ الرَّحْمٰنِ الرَّح۪يمِ
РАҲМОН ВА РАҲИМ БЎЛГАН АЛЛОҲ НОМИ БИЛАН
اِذَا جَٓاءَكَ الْمُنَافِقُونَ قَالُوا نَشْهَدُ اِنَّكَ لَرَسُولُ اللّٰهِۢ وَاللّٰهُ يَعْلَمُ اِنَّكَ لَرَسُولُهُۜ وَاللّٰهُ يَشْهَدُ اِنَّ الْمُنَافِق۪ينَ لَكَاذِبُونَۚ (١)
1. Эй Муҳаммад, мунофиқлар ёнингизга келиб: “Гувоҳлик берамизки, сиз, албатта, Аллоҳнинг пайғамбарисиз”, – дейдилар. Аллоҳ албатта, сиз Унинг пайғамбари эканлигингизни билади. Лекин Аллоҳ мунофиқларнинг ҳақиқатан ёлғончи эканликларига ҳам гувоҳлик беради.
اِتَّخَذُٓوا اَيْمَانَهُمْ جُنَّةً فَصَدُّوا عَنْ سَب۪يلِ اللّٰهِۜ اِنَّهُمْ سَٓاءَ مَا كَانُوا يَعْمَلُونَ (٢)
2. Улар ўзларининг мусулмон эканликлари ҳақида ичган ёлғон қасамларини қалқон қилиб олиб, одамларни Аллоҳ йўлидан тўсдилар. Уларнинг қилиб юрган амаллари нақадар ёмондир!
Изоҳ: Залолатга берилган мунофиқлар Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақ пайғамбар эканликларига чин дилдан иймон келтирмаганлар. Улар фақат тилларидагина гувоҳлик бердилар, демак уларнинг бу гувоҳликлари ёлғон гувоҳликдир.
ذٰلِكَ بِاَنَّهُمْ اٰمَنُوا ثُمَّ كَفَرُوا فَطُبِعَ عَلٰى قُلُوبِهِمْ فَهُمْ لَا يَفْقَهُونَ (٣)
3. Бунга сабаб улар олдин тилларида иймон келтириб, сўнгра дилларида куфр келтирганларидир. Бас, уларнинг диллари муҳрлаб қўйилди. Энди улар ҳақиқатни англай олмайдилар.
وَاِذَا رَاَيْتَهُمْ تُعْجِبُكَ اَجْسَامُهُمْۜ وَاِنْ يَقُولُوا تَسْمَعْ لِقَوْلِهِمْۜ كَاَنَّهُمْ خُشُبٌ مُسَنَّدَةٌۜ يَحْسَبُونَ كُلَّ صَيْحَةٍ عَلَيْهِمْۜ هُمُ الْعَدُوُّ فَاحْذَرْهُمْۜ قَاتَلَهُمُ اللّٰهُۘ اَنّٰى يُؤْفَكُونَ (٤)
4. Агарда уларни кўрсангиз, жисмлари сизни ажаблантиради, сўзлаганларида эса сўзларига беихтиёр қулоқ соласиз. Улар гўё деворга суяб қўйилган чирик ёғочларга ўхшайдилар. Улар ҳар бир қичқириқ овозни устиларига тушаётган бало ва офат деб гумон қиладилар. Улар мўминларга душмандирлар. Бас, улардан эҳтиёт бўлинг! Аллоҳ уларни лаънатласин! Ўзи қаёққа оғиб кетмоқдалар?!
وَاِذَا ق۪يلَ لَهُمْ تَعَالَوْا يَسْتَغْفِرْ لَكُمْ رَسُولُ اللّٰهِ لَوَّوْا رُؤُ۫سَهُمْ وَرَاَيْتَهُمْ يَصُدُّونَ وَهُمْ مُسْتَكْبِرُونَ (٥)
5. Қачонки, уларга: “Келинглар, Аллоҳнинг пайғамбари сизлар учун мағфират сўрасин!” – дейилса, албатта, улар бошларини буриб кетадилар ва уларни кибрланган ҳолларида юз ўгиришларини кўрарсиз.
Изоҳ: Оят мунофиқлар мунофиғи Абдуллоҳ ибн Салул ҳақида нозил қилинган. У муҳожирларни ҳақорат қилиб, сўнгра қилмишидан тонган. Расулуллоҳ ҳузурига бориб узр сўрашдан бош тортган. Кибру ҳавоси ва ғурури бунга йўл қўймаган.
سَوَٓاءٌ عَلَيْهِمْ اَسْتَغْفَرْتَ لَهُمْ اَمْ لَمْ تَسْتَغْفِرْ لَهُمْۜ لَنْ يَغْفِرَ اللّٰهُ لَهُمْۜ اِنَّ اللّٰهَ لَا يَهْدِي الْقَوْمَ الْفَاسِق۪ينَ (٦)
6. Эй Муҳаммад, сиз улар учун мағфират сўрадингизми ёки мағфират сўрамадингизми уларга барибир. Аллоҳ уларни асло мағфират қилмайди. Албатта, Аллоҳ фосиқлар қавмини ҳидоят қилмайди.
هُمُ الَّذ۪ينَ يَقُولُونَ لَا تُنْفِقُوا عَلٰى مَنْ عِنْدَ رَسُولِ اللّٰهِ حَتّٰى يَنْفَضُّواۜ وَلِلّٰهِ خَزَٓائِنُ السَّمٰوَاتِ وَالْاَرْضِ وَلٰكِنَّ الْمُنَافِق۪ينَ لَا يَفْقَهُونَ (٧)
7. Мунофиқлар ўзларининг эргашувчиларига: “Аллоҳнинг пайғамбари ҳузуридаги кишиларга эҳсон қилманглар, токи улар тарқалиб кетсинлар”, – дейдиган кимсалардир. Ҳолбуки, осмонлар ва Ер хазиналари фақат Аллоҳникидир. Лекин мунофиқлар буни англамайдилар.
يَقُولُونَ لَئِنْ رَجَعْنَٓا اِلَى الْمَد۪ينَةِ لَيُخْرِجَنَّ الْاَعَزُّ مِنْهَا الْاَذَلَّۜ وَلِلّٰهِ الْعِزَّةُ وَلِرَسُولِه۪ وَلِلْمُؤْمِن۪ينَ وَلٰكِنَّ الْمُنَافِق۪ينَ لَا يَعْلَمُونَ۟ (٨)
8. Улар: “Қасам бўлсинки, агар Мадинага қайтсак, албатта, кучлилар кучсизларни у ердан қувиб чиқаради”, – дейдилар. Ҳолбуки, куч-қудрат фақат Аллоҳники, Унинг пайғамбариники ва мўминларникидир. Лекин мунофиқлар буни билмайдилар.
يَٓا اَيُّهَا الَّذ۪ينَ اٰمَنُوا لَا تُلْهِكُمْ اَمْوَالُكُمْ وَلَٓا اَوْلَادُكُمْ عَنْ ذِكْرِ اللّٰهِۚ وَمَنْ يَفْعَلْ ذٰلِكَ فَاُو۬لٰٓئِكَ هُمُ الْخَاسِرُونَ (٩)
9. Эй мўминлар, мол-дунёларингиз ҳам фарзандларингиз ҳам сизларни Аллоҳнинг зикридан ва Унга ибодат қилишдан чалғитиб қўймасин! Кимки шундай қилса, бас, ана ўшалар зиён кўрувчи кимсалардир.
وَاَنْفِقُوا مِمَّا رَزَقْنَاكُمْ مِنْ قَبْلِ اَنْ يَأْتِيَ اَحَدَكُمُ الْمَوْتُ فَيَقُولَ رَبِّ لَوْلَٓا اَخَّرْتَن۪ٓي اِلٰٓى اَجَلٍ قَر۪يبٍۙ فَاَصَّدَّقَ وَاَكُنْ مِنَ الصَّالِح۪ينَ (١٠)
10. Сизлардан бирингизга ўлим они келганда: “Эй Роббим, мени озгина ҳаётда қолдирсанг, мен садақа қилиб, солиҳ бандалардан бўлсам”, – деб айтиб қолишидан олдин, Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан эҳсон қилинглар!
وَلَنْ يُؤَخِّرَ اللّٰهُ نَفْسًا اِذَا جَٓاءَ اَجَلُهَاۜ وَاللّٰهُ خَب۪يرٌ بِمَا تَعْمَلُونَ (١١)
11. Аллоҳ бирор жонни ажали келганида ортга сурмайди. Аллоҳ барча қилаётган амалларингиздан хабардордир.

