1447 йил 18 зулҳижжа2026 йил 4 июн, пайшанба

Ar-Rohman сураси

Makkaда нозил бўлган.

27-жуз,55-сура,78 оятдан иборат

1.Меҳрибон Раҳмон

2.Аллоҳ Муҳаммад пайғамбар ва унинг умматларига Қуръонни ўргатди.

3.У инсонни яратди.

4.Унга нутқ баён қилишни ўргатди.

5.Қуёш ҳам, ой ҳам самода аниқ ҳисоб билан айланадилар.

6.Ўт-ўлан ҳам дарахтлар ҳам Аллоҳга сажда қиладилар.

7.Осмонни баланд қилиб қўйди ва тарозини ўрнатди.

8.Тарозида ҳаддингиздан ошмаслигингиз учун уни жорий қилди.

9.Эй инсонлар, олди-бердиларда вазнда адолат қилинглар ва тарозидан уриб қолманглар.

10.Аллоҳ Ерни одамларга унга жойлашиб, фойдаланишлари учун текис қилиб қўйди.

11.Унда турли мева-чевалар ва ғунчали хурмо дарахтлари бор.

12.Яна сомонли донлар ҳамда райҳон гуллари бордир.

13.Бас, эй инс ва жинлар жамоаси, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон деб, инкор қиласизлар?!

14.У инсонни сополга ўхшаш қуруқ лойдан яратди.

15.Жин ва шайтонларни эса оловдан яратди.

16.Бас, эй инс ва жинлар жамоаси, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон деб, инкор қиласизлар?!

17.У Зот кун ва ой чиқадиган икки машриқнинг ҳам, кун ва ой ботадиган икки мағрибнинг ҳам Роббисидир.

18.Бас, эй инс ва жинлар жамоаси, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон деб, инкор қиласизлар?!

19.У икки денгизни бир-бирлари билан учрашадиган қилиб ёнма-ён оқизиб қўйди.

20.Бироқ у иккисининг ўртасида бир тўсиқ бўлиб, улар ўша тўсиқдан ошиб ўтолмайдилар.

21.Бас, эй инс ва жинлар жамоаси, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон деб, инкор қиласизлар?!

22.У икки денгиздан дур ва маржон чиқади.

23.Бас, эй инс ва жинлар жамоаси, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон деб, инкор қиласизлар?!

24.Денгизда елканлари тоғлар каби баланд кўтарилган сузиб юрувчи кемалар ҳам У Зотникидир.

25.Бас, эй инс ва жинлар жамоаси, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон деб, инкор қиласизлар?!

26.Ер юзидаги барча жонзот фонийдир.

27.Фақат улуғлик ва икром эгаси бўлган Роббингизнинг Ўзи боқий қолади.

28.Бас, эй инс ва жинлар жамоаси, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон деб, инкор қиласизлар?!

29.Осмонлар ва Ердаги барча жонзот ҳожатини Ундан сўрайди. У ҳар куни фаолиятдадир.

30.Бас, эй инс ва жинлар жамоаси, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон деб, инкор қиласизлар?!

31.Эй инсу жинлар, яқинда сизларни ҳисоб-китоб қилиш учун фориғ бўламиз.

32.Бас, эй инс ва жинлар жамоаси, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон деб, инкор қиласизлар?!

33.Эй жин ва инс жамоаси! Агар сизлар Аллоҳнинг жазосидан қочиб осмонлар ва Ер чегараларидан ўтиб кетишга қодир бўлсангизлар, ўтиб кетаверингизлар! Сизлар куч-қудратсиз асло ўтиб кета олмайсизлар!

34.Бас, эй инс ва жинлар жамоаси, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон деб, инкор қиласизлар?!

35.У кунда устингизга оловдан иборат бир аланга ва тутун юбориладики, сизлар ундан қутула олмайсизлар.

36.Бас, эй инс ва жинлар жамоаси, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон деб, инкор қиласизлар?!

37.Бас, қиёмат қоим бўлган пайтда осмон ёрилиб, жаҳаннам ҳароратидан ёғ каби қизариб қолганида,

38.Бас, эй инс ва жинлар жамоаси, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон деб, инкор қиласизлар?!

39.Ана ўша кунда на инс ва на жиндан қилган гуноҳи тўғрисида сўраб ўтирилмайди.

40.Бас, эй инс ва жинлар жамоаси, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон деб, инкор қиласизлар?!

41.Чунки жиноятчи кимсалар сиймоларидан билиниб, пешона сочи ва оёқларидан тутиладилар ва жаҳаннамга ташланадилар.

42.Бас, эй инс ва жинлар жамоаси, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон деб, инкор қиласизлар?!

43.Гуноҳкорлар ёлғонга чиқарган жаҳаннам мана шудир.

44.Улар ўша жаҳаннам билан ўта қайноқ сув ўртасида айланиб турадилар.

45.Бас, эй инс ва жинлар жамоаси, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон деб, инкор қиласизлар?!

46.Роббиси ҳузурида савол-жавоб учун туришдан қўрққан киши учун икки боғли жаннат бордир.

47.Бас, эй инс ва жинлар жамоаси, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон деб, инкор қиласизлар?!

48.У икки боғли жаннат турли-туман новдаларга эгадир.

49.Бас, эй инс ва жинлар жамоаси, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон деб, инкор қиласизлар?!

50.У иккисида ҳам икки оқар чашма бордир.

51.Бас, эй инс ва жинлар жамоаси, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон деб, инкор қиласизлар?!

52.У иккисида барча мевадан икки нави бордир.

53.Бас, эй инс ва жинлар жамоаси, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон деб, инкор қиласизлар?!

54.Жаннат аҳллари астарлари қалин ипакдан бўлган кўрпачалар устида ястанган ҳолларида ўтирадилар. У икки жаннат мевалари қўл узатгудек уларга яқиндир.

55.Бас, эй инс ва жинлар жамоаси, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон деб, инкор қиласизлар?!

56.У жаннатларда кўзларини бегоналардан тиювчи ҳур қизлар бор бўлиб, уларга илгари инс ҳам жин ҳам тегмаган.

57.Бас, эй инс ва жинлар жамоаси, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон деб, инкор қиласизлар?!

58.Уларнинг баданлари гўёки ёқут ва маржондир.

59.Бас, эй инс ва жинлар жамоаси, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон деб, инкор қиласизлар?!

60.Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир.

61.Бас, эй инс ва жинлар жамоаси, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон деб, инкор қиласизлар?!

62.У икки жаннатдан пастроқда яна икки боғ бордир.

63.Бас, эй инс ва жинлар жамоаси, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон деб, инкор қиласизлар?!

64.Иккиси серсув ва серсояликдан тўқ яшил рангдадир.

65.Бас, эй инс ва жинлар жамоаси, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон деб, инкор қиласизлар?!

66.У иккисида суви тинмай отилиб турувчи икки чашма бордир.

67.Бас, эй инс ва жинлар жамоаси, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон деб, инкор қиласизлар?!

68.У икки жаннатда мева, хурмо ва анорлар бордир.

69.Бас, эй инс ва жинлар жамоаси, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон деб, инкор қиласизлар?!

70.У жаннатларда хушхулқ ва ҳусндор аёллар бордир.

71.Бас, эй инс ва жинлар жамоаси, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон деб, инкор қиласизлар?!

72.Улар чодирларда сақланган ҳурлардир.

73.Бас, эй инс ва жинлар жамоаси, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон деб, инкор қиласизлар?!

74.Уларга илгари инс ҳам жин ҳам тегмагандир.

75.Бас, эй инс ва жинлар жамоаси, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон деб, инкор қиласизлар?!

76.Жаннат аҳли яшил ёстиқлар ва гўзал гиламлар устида ястанган ҳолларида ўлтирадилар.

77.Бас, эй инс ва жинлар жамоаси, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон деб, инкор қиласизлар?!

78.Улуғлик ва икром соҳиби бўлган Роббингизнинг исми баракатлидир.