1.Қачонки, Ер ўзининг даҳшатли зилзиласи билан ларзага келганда,

2.Ер ўз қаъридаги юкларини юзага чиқариб ташлаганида,

3.Инсон даҳшатга тушиб: “Унга нима бўлди экан?” – деб қолганида,

4.Ана ўша кунда Ер ўз хабарларини айтиб беради.

5.Роббингиз унга ваҳий қилиб, сўзлашга буюргани сабабли ўз хабарларини айтади.

6.Ўша кунда одамлар, уларга қилиб ўтган амалларини кўрсатилиши учун алоҳида-алоҳида бўлиб чиқиб келадилар.

7.Бас, кимки дунёда зарра миқдорида яхшилик қилган бўлса, қиёмат куни уни кўради.

8.Кимки зарра миқдорида ёмонлик қилган бўлса, уни ҳам кўради.