1.Вақтики, осмон ёрилганда,
Inshiqoq сураси
Makkaда нозил бўлган.
30-жуз,84-сура,25 оятдан иборат2.Бу билан осмон ўз Роббисининг амрига қулоқ тутди ва шу амрга лойиқ топилди.
3.Шунингдек, Ер чўзилганда,
4.У ўз ичидаги жасадларни чиқариб ташлаб, бўшаб қолганда,
5.Бу билан у Роббиси амрига қулоқ тутди ва шу амрга лойиқ топилди. Энди ҳар бир инсон Аллоҳга ҳисобот беради.
6.Эй инсон, албатта, сен машаққатлар чекиб Роббингга борувчисан, бас, сўнгра У Зотга йўлиқувчисан.
7.Бас, кимнинг номаи аъмоли ўнг томонидан берилса,
8.Бас, у осонгина ҳисоб билан ҳисоб-китоб қилинади.
9.Жанннатдаги аҳли оиласига хурсанд ҳолда қайтади.
10.Аммо кимнинг номаи аъмоли орқа томонидан берилса,
11.Бас, ўзига ҳалокатни чақиради.
12.Кейин дўзахга кириб тобланади.
13.Дарвоқе, у дунёдалик пайтида аҳли оиласида хурсанд эди,
14.Ўзини ҳеч қачон Аллоҳ ҳузурига қайтмасман деб ўйлар эди.
15.Йўқ! Роббиси уни, шубҳасиз, кўриб турувчи эди.
16.Бас, қуёш ботаётган пайтдаги шафаққа қасам ичаман,
17.Тун ва у ўраб олган нарсалар билан қасам ичаман.
18.Ҳамда тўлин ойга қасам бўлсин.
19.Албатта сизлар босқичма-босқич миниб яшаб келасизлар!
20.Бас, нима учун улар иймон келтирмайдилар?!
21.Уларга Қуръон қироат қилинганда, Аллоҳга сажда қилмайдилар?!
22.Аксинча, куфр келтирганлар буларни ёлғонга чиқарадилар.
23.Аллоҳ эса улар ичларида беркитиб юрган нарсаларини яхши билувчидир.
24.Бас, эй Муҳаммад, уларга аламли азоб “хушхабари”ни беринг!
25.Аммо иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилган кимсалар учун битмас-туганмас мукофот бордир.

