1.Эй либосларига бурканиб олган киши!
Muddassir сураси
Makkaда нозил бўлган.
29-жуз,74-сура,56 оятдан иборат2.Туринг-да, инсонларни қиёмат тўғрисида огоҳлантиринг.
3.Роббингизни улуғланг.
4.Либосларингизни покланг.
5.Нопокликдан йироқ бўлинг.
6.Бераётган нарсангизни кўп санаган ҳолда эҳсон қилманг.
7.Роббингиз учун сабр қилинг.
8.Қачонки, қиёмат эълони учун сур чалинганида,
9.Ана ўша кун қийин кундир.
10.У кун кофирларга осон бўлмаган кундир.
11.Эй Муҳаммад, Мен якка қилиб яратган кимсани Ўзимга қўйиб беринг!
12.Мен унга кўплаб мол-дунё бердим.
13.Ҳозиру нозир ўғилларни ҳам бердим.
14.Яна унга ҳаёт неъматларини осон қилиб қўйдим.
15.Шундан кейин ҳам у яна зиёда қилишимни тама қилади.
16.Йўқ, унинг тамаси беҳудадир. Чунки, у оятларимизга қаршилик қилувчи эди.
17.Яқинда Мен уни машаққатли довонга мубтало қиламан.
18.Чунки, у Қуръон тўғрисида ёмон фикр юритди ва ҳисобга олиб қўйди.
19.Ҳалокат бўлсин унга! Қандай ҳисобга олди?!
20.Яна ҳалокат бўлсин, қандай ҳисобга олди?!
21.Сўнгра у ўйлаган режаларига назар солди.
22.Сўнгра Қуръондан айб топа олмагач, афтини буриштирди ва қовоғини солди.
23.Сўнгра ҳақдан юз ўгирди ва такаббурлик қилди.
24.Бас, у: “Бу Қуръон асар бўлиб келаётган сеҳрнинг ўзидир”, – деди.
25.Бу фақат башар фарзандининг сўзидир, – деди.
26.Яқинда Мен уни Сақар номли жаҳаннамда тоблайман.
27.Эй Муҳаммад, Сақарнинг нима эканлигини сизга нима билдирди?!
28.У бирор кофирни қолдирмайди ҳам, қўймайди ҳам мудом азоб беради.
29.У териларни қорайтириб куйдирувчидир.
30.Унинг устида ўн тўққизта фаришта қўриқчилик қилади.
31.Биз дўзах соҳибларини қўриқчи қилиб, фақат фаришталардан қилдик ва Биз фақат куфрга кетган кимсаларни синаш учун уларнинг саноғини ўн тўққизта қилдик. Токи китоб берилган кимсалар аниқ билсинлар ва иймон келтирган кимсаларнинг иймонлари янада зиёда бўлсин ҳамда китоб берилган кимсалар ҳам, мўминлар ҳам бу хусусда шак-шубҳа қилмасинлар. Яна дилларида мунофиқлик иллати бўлган кимсалар ва кофирлар: “Бу мисол билан Аллоҳ нима демоқчи?” – дейишлари учун шундай қилдик. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кимсаларни мана шундай йўлдан оздириб қўяди ва Ўзи хоҳлаган кишиларни тўғри йўлга ҳидоят қилади. Роббингизнинг қўшинлари бўлган фаришталарнинг адади ва сифатини ёлғиз Унинг Ўзи билади. У жаҳаннам инсоният учун бир эслатмадир.
32.Йўқ, ойга қасам бўлсин.
33.Ўтиб кетаётган тунга қасам бўлсин.
34.Ёришиб келаётган тонгга қасам бўлсинки,
35.Албатта, у жаҳаннам катта балолардан биридир.
36.У башарият учун огоҳлантирувчидир.
37.Албатта, сизлардан яхшилик сари илгарилаётган ёки куфр томон чекинаётган кишилар учундир.
38.Ҳар бир жон эгаси дунёда ўзи касб қилгани билан гаровлидир.
39.Фақат ўнг томон эгаларигина дўзахдан нажот топгувчидирлар.
40.Улар жаннатларда бир-бирлари билан савол-жавоб қиладилар.
41.Жиноятчи кофирлар ҳақида савол-жавоб қиладилар.
42.Улар дўзах аҳлига: “Сизларни Сақарга нима киритди?” – дейдилар.
43.Улар: “Бизлар намозхонлардан бўлмаган эдик”, – дейдилар.
44.Мискинларга таом берувчи ҳам бўлмадик.
45.Бизлар беҳуда сўзларга шўнғийдиганлар билан бирга шўнғир эдик.
46.Жазо кунини ёлғонга чиқарар эдик.
47.Токи аниқ ўлим келгунча ишонмас эдик.
48.Энди шафоатчиларнинг шафоати уларга фойда бермайди.
49.Уларга нима бўлдики, эслатмадан юз ўгирувчидирлар?!
50.Худди чўчиган эшакларга ўхшаб.
51.Шердан қўрқиб қочган эшаклар каби.
52.Йўқ, улардан ҳар бир кимса ўзига очиқ саҳифалар берилишини истайди.
53.Йўқ, аксинча, улар охиратдан қўрқмас эдилар.
54.Йўқ, бу Қуръон бир эслатмадир.
55.Бас, хоҳлаган киши ундан эслатма олади.
56.Улар фақат Аллоҳ хоҳлаганида Қуръондан эслатма оладилар. У Ўзидан қўрқилишга лойиқ ва бандалари учун мағфират Эгасидир.

