Агар садақаларни ошкора тарзда қилсангиз, жуда яхшидир. Борди-ю уни камбағалларга яширинча берсангиз, бу ўзингиз учун хайрлидир. Бу ишларингиз туфайли Аллоҳ қилган ёмонликларингизни беркитади. Аллоҳ қилаётган ҳар бир ишингиздан хабардордир.
Сиз қидирган ع م ل масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 360 та оят мавжуд.
va qiluvchi, va qilsa, qilganlaringiz, va qiluvchilar, qilganlari, qilganlaringiz, ularning qilmoqda, bizning qilganlarimiz, sizning qilganlaringiz, ularning qilganlari
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Агар садақаларни ошкора тарзда қилсангиз, жуда яхшидир. Борди-ю уни камбағалларга яширинча берсангиз, бу ўзингиз учун хайрлидир. Бу ишларингиз туфайли Аллоҳ қилган ёмонликларингизни беркитади. Аллоҳ қилаётган ҳар бир ишингиздан хабардордир.
Иймон келтирган, яхши амаллар қилган, намозларни мукаммал адо этган ва закотларни берган кимсаларнинг Роббилари ҳузурида уларга ажр-мукофотлари бордир. Ҳамда уларга охиратда ҳеч қандай хавфу хатар йўқ ва улар ғам-ташвиш ҳам чекмайдилар.
Агар ўша пайт сафарда бўлиб, ёзувчи одам топа олмасангиз, унда қўл билан ушланадиган бир гаров берилсин. Борди-ю бир-бирингизга ишониб омонат қўйсангиз, унда омонати қўйилган одам уни вақтида адо этсин. Роббиси бўлган – Аллоҳдан қўрқсин ва шоҳидликни асло беркитмасин. Кимда-ким уни яширса демак, шубҳасиз, унинг қалби гуноҳкордир. Аллоҳ қилаётган барча ишларингизни билиб турувчидир.
Ана шу кимсаларнинг дунё ва охиратда қилган амаллари беҳуда кетгандир. Уларни азобдан қутқарувчи бирор бир ёрдамчилари бўлмайди.
Ҳар бир нафс қилган яхши амалларининг натижасини қаршисида ҳозир ҳолда топадиган ва қилган ёмон амалларини ораларида узоқ масофаларда қолиб, йўқ бўлиб кетишини истайдиган қиёмат кунини эсланглар! Аллоҳ сизларни Ўзининг азобидан огоҳлантиради. Аллоҳ бандаларга шафқатли – Раъуф Зотдир.

Бироқ иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилган кимсаларга эса, Аллоҳ ажр-мукофотларини тўлиқ қилиб беради. Аллоҳ золимларни севмайди.
Эй Муҳаммад, уларга: “Эй аҳли китоб бўлган яҳудий ва насронийлар! Нима учун Аллоҳнинг оятларини инкор қилиб куфр келтирасизлар?! Ахир, Аллоҳ қилаётган барча ишларингизга гувоҳ бўлиб турибди”, – деб айтинг.
Эй Муҳаммад, уларга: “Эй аҳли китоб бўлган яҳудий ва насронийлар! Ҳақиқатга гувоҳ бўла туриб, нима учун Аллоҳнинг тўғри йўлини эгри кўрсатиш мақсадида иймон келтирган кишиларнинг йўлини тўсасизлар. Билиб қўйинглар, Аллоҳ қилаётган ишларингиздан бехабар эмас”, – деб айтинг.
Сиз мўминларга бирор бир яхшилик етиб қолгудек бўлса, улар сиқилиб хафа бўладилар. Борди-ю сизга бир ёмонлик тегиб қолса, ундан шодланиб кетадилар. Агар сабр қилсангиз ва, фақат Аллоҳдан қўрқсангиз, уларнинг макрлари сизларга ҳеч қандай зарар етказолмайди. Шубҳасиз, Аллоҳ уларнинг қилаётган ишларини қамраб олувчидир.
Ана шундай кимсаларнинг мукофотлари Роббилари тарафидан бўлган мағфират ва тагидан анҳорлар оқиб турувчи жаннатлар бўлиб, улар у ерда абадий қолувчилардир. Чиройли амал қилганларнинг мукофоти нақадар гўзалдир.
Ўшанда Расул ортингиздан чақириб турса ҳам, ҳеч кимга бурилиб қарамай, жойингиздан узоқлашиб кетганингизни эсланг. Бундан кейин қўлингиздан кетган нарсага ҳам, сизга етган мусибатларга ҳам маҳзун бўлмаслигингиз учун сизларни ғам устига ғам билан жазолади. Аллоҳ қилиб турган амалларингиздан хабардордир.
Эй иймон келтирганлар, Ер юзида ҳижрат қилиб сафарда ёки жангда ғозий бўлган биродарлари ҳақида: “Агар биз билан бирга бўлганларида ўлмаган ва ўлдирилмаган бўлар эдилар”, – дейдиган кофирлар каби бўлманглар. Аллоҳ бу туйғуни мунофиқларнинг қалбларида бир надомат бўлсин деб, қилгандир. Аллоҳ тирилтиради ҳам, ўлдиради ҳам. Аллоҳ қилаётган ҳамма ишларингизни кўриб турувчи Зотдир.
Улар учун Аллоҳ ҳузурида турли даражалар бордир. Аллоҳ уларнинг қилаётган ишларини кўриб турувчи Зотдир.
Аллоҳ Ўз фазлидан берган нарсаларни эҳсон қилмай зиқналик қиладиган кимсалар буни ўзларига яхшилик деб ўйламасинлар. Аксинча, бу улар учун ёмонликдир. Зиқналик қилиб бермаган нарсалари қиёмат кунида бўйинларига ўралади. Осмонлару Ернинг мероси Аллоҳга оиддир. Аллоҳ барча қилаётган ишларингиздан хабардор Зотдир.
Роббилари уларнинг дуоларига ижобат қилиб: “Шубҳасиз, Мен сизлардан хоҳ эркак, хоҳ аёл бўлсин хайрли иш қилганларнинг амалини зое кетказмайман. Зеро, сизлар бир-бирингиздан дунёга келгандирсизлар. Юртларидан ҳижрат қилган, диёрларидан қувиб чиқарилган, Менинг йўлимда азиятлар чеккан ҳамда жанг қилиб, ўлдирилганларнинг гуноҳларини, албатта, ўчираман. Албатта, уларни тагларидан анҳорлар оқиб турадиган жаннатларга киритаман”, – дейди. Булар Аллоҳ ҳузуридан бир мукофотдир. Зеро, мукофотларнинг энг чиройлиси Аллоҳнинг ҳузуридадир.

Албатта, Аллоҳнинг тавбаларни қабул қилиши, фақат биронта ёмонликни билмасдан қилиб қўйиб, орқасидан дарҳол тавба қилган кимсалар учундир. Аллоҳ ана ўшаларнинг тавбасини қабул қилади. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани билиб турувчи – Аълим ва ҳикмат эгаси – Ҳаким Зотдир.
Гуноҳ ишларни доимий қилиб юрган ва биронтасига ўлим они келгач, “энди тавба қилдим”, – дейдиган ҳамда кофир ҳолида ўлиб кетадиган кимсаларнинг тавбалари қабул қилинмайди. Ана ўшаларга охиратда аламли азоб тайёрлаб қўйганмиз.
Иймон келтирган ва эзгу амалларни қилган кимсаларни эса абадий қолинадиган ва тагидан анҳорлар оқиб турувчи жаннатларга киргизамиз. Ҳамда улар учун у ерда покиза жуфтлар бўлган ва роҳатбахш қуюқ сояли маконларга киритамиз.