Сизларга ўлимтик ҳайвон, қон, чўчқа гўшти, Аллоҳдан ўзганинг номи билан сўйилган, бўғилиб ўлган, уриб ўлдирилган, тепаликдан йиқилиб тушиб ўлган, сузиб ўлдирилган, йиртқич ҳайвонлар уларнинг бир бўлагини парчалаб еган жониворлар ҳаром қилинди. Бироқ жонлари чиқмасдан бурун етиб келиб, уларни сўйиб олсангиз, ҳалолдир. Шу билан бирга, бут-санамларга атаб сўйилган ҳайвонлар, фол чўпларига қараб қисматингизни билиш учун фол очиш ҳам ҳаром қилинди. Бугун эса энди кофирлар динингизга зарар етказа олишдан умидларни уздилар. Шунинг учун ҳам улардан асло қўрқманглар, фақат Мендан қўрқинглар. Бугун динингизни камолига етказдим, неъматимни сизларга тўлиқ қилиб бердим ҳамда сизлар учун Исломни танлаб, дин бўлишига рози бўлдим. Агарда кимки қаттиқ очарчиликда ночор қолиб, гуноҳга майл бўлмаган ҳолда ҳаром қилинганлардан бир миқдор еса, гуноҳ бўлмайди. Шубҳасиз, Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.

