Ҳар бир жон эгасининг қилаётган ишини кузатиб турувчи Зотни ҳеч нарсага қодир бўлмаган махлуқлар билан тенглаштириш мумкинми? Улар турли нарсаларни Аллоҳга шерик қилиб олдилар. Эй Расулим, уларга: “Қани, у бутларнинг номларини ва қила оладиган ишларини айтинглар-чи? Ёки Унга Ер юзидаги билмайдиган бирон нарсасининг хабарини берасизларми?! Ёки, фақат юзаки гап билан сўзларига ишониб, сиғиниб кетаверасизларми?” – деб айтинг. Аксинча, куфр келтирган кимсаларга ўзларининг макрлари чиройли кўрсатилди ва улар ҳақ йўлдан тўсилдилар. Кимни Аллоҳ йўлдан адаштирса, унинг учун бирор ҳидоят қилувчи йўқдир.

