﷽
TasnimTasnim
123456789101112
Al-Qur'an Al-Karim
وَمِزَاجُهُ مِنْ تَسْنِيمٍ1448 йил 7 сафар|2026 йил 21 июл, сешанба
Асосий саҳифаСураларМасдар-ўзакЭъроб-ул ҚуръонАл-МуфрадотҚуръондан қидиришБиз ҳақимизда
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48
49
50
51
52
53
54
55
56
57
58
59
60
61
62
63
64
65
66
67
68
69
70
71
72
73
74
75
76
77
78
79
80
81
82
83
84
85
86
87
88
89
90
91
92
93
94
95
96
97
98
99
100
101
102
103
104
105
106
107
108
109
110
111
112
113
114

Суралар

1

Fotiha

7 oyat

الفاتحة
2

Baqara

286 oyat

البقرة
3

Oli Imron

200 oyat

آل عمران
4

Niso

176 oyat

النساء
5

Moida

120 oyat

المائدة
6

An'om

165 oyat

الأنعام
7

A'rof

206 oyat

الأعراف
8

Anfol

75 oyat

الأنفال
9

Tavba

129 oyat

التوبة
10

Yunus

109 oyat

يونس
11

Hud

123 oyat

هود
12

Yusuf

111 oyat

يوسف
13

Ra'd

43 oyat

الرعد
14

Ibrohim

52 oyat

إبراهيم
15

Hijr

99 oyat

الحجر
16

Nahl

128 oyat

النحل
17

Isro

111 oyat

الإسراء
18

Kahf

110 oyat

الكهف
19

Maryam

98 oyat

مريم
20

Toho

135 oyat

طه
21

Anbiyo

112 oyat

الأنبياء
22

Haj

78 oyat

الحج
23

Mu'minun

118 oyat

المؤمنون
24

Nur

64 oyat

النور
25

Furqon

77 oyat

الفرقان
26

Shu'aro

227 oyat

الشعراء
27

Naml

93 oyat

النمل
28

Qosos

88 oyat

القصص
29

Ankabut

69 oyat

العنكبوت
30

Rum

60 oyat

الروم
31

Luqmon

34 oyat

لقمان
32

Sajda

30 oyat

السجدة
33

Ahzob

73 oyat

الأحزاب
34

Saba'

54 oyat

سبأ
35

Fotir

45 oyat

فاطر
36

Yosin

83 oyat

يس
37

Soffat

182 oyat

الصافات
38

Sod

88 oyat

ص
39

Zumar

75 oyat

الزمر
40

G'ofir

85 oyat

غافر
41

Fussilat

54 oyat

فصلت
42

Shuro

53 oyat

الشورى
43

Zuxruf

89 oyat

الزخرف
44

Duxon

59 oyat

الدخان
45

Josiya

37 oyat

الجاثية
46

Ahqof

35 oyat

الأحقاف
47

Muhammad

38 oyat

محمد
48

Fath

29 oyat

الفتح
49

Hujurot

18 oyat

الحجرات
50

Qof

45 oyat

ق
51

Zoriyot

60 oyat

الذاريات
52

Tur

49 oyat

الطور
53

Najm

62 oyat

النجم
54

Qamar

55 oyat

القمر
55

Ar-Rohman

78 oyat

الرحمن
56

Voqea

96 oyat

الواقعة
57

Hadid

29 oyat

الحديد
58

Mujodala

22 oyat

المجادلة
59

Hashr

24 oyat

الحشر
60

Mumtahana

13 oyat

الممتحنة
61

Sof

14 oyat

الصف
62

Jumu'a

11 oyat

الجمعة
63

Munofiqun

11 oyat

المنافقون
64

Tag'obun

18 oyat

التغابن
65

Taloq

12 oyat

الطلاق
66

Tahrim

12 oyat

التحريم
67

Mulk

30 oyat

الملك
68

Qalam

52 oyat

القلم
69

Haqqo

52 oyat

الحاقة
70

Ma'orij

44 oyat

المعارج
71

Nuh

28 oyat

نوح
72

Jin

28 oyat

الجن
73

Muzzammil

20 oyat

المزمل
74

Muddassir

56 oyat

المدثر
75

Qiyomat

40 oyat

القيامة
76

Inson

31 oyat

الإنسان
77

Mursalot

50 oyat

المرسلات
78

Naba'

40 oyat

النبأ
79

Noziot

46 oyat

النازعات
80

Abasa

42 oyat

عبس
81

Takvir

29 oyat

التكوير
82

Infitor

19 oyat

الانفطار
83

Mutoffifun

36 oyat

المطففين
84

Inshiqoq

25 oyat

الانشقاق
85

Buruj

22 oyat

البروج
86

Toriq

17 oyat

الطارق
87

A'laa

19 oyat

الأعلى
88

G'oshiya

26 oyat

الغاشية
89

Fajr

30 oyat

الفجر
90

Balad

20 oyat

البلد
91

Shams

15 oyat

الشمس
92

Layl

21 oyat

الليل
93

Zuho

11 oyat

الضحى
94

Sharh

8 oyat

الشرح
95

Tin

8 oyat

التين
96

Alaq

19 oyat

العلق
97

Qadr

5 oyat

القدر
98

Bayyina

8 oyat

البينة
99

Zalzala

8 oyat

الزلزلة
100

Odiyot

11 oyat

العاديات
101

Qori'a

11 oyat

القارعة
102

Takosur

8 oyat

التكاثر
103

Asr

3 oyat

العصر
104

Humaza

9 oyat

الهمزة
105

Fil

5 oyat

الفيل
106

Quraysh

4 oyat

قريش
107

Mo'un

7 oyat

الماعون
108

Kavsar

3 oyat

الكوثر
109

Kafirun

6 oyat

الكافرون
110

Nasr

3 oyat

النصر
111

Masad

5 oyat

المسد
112

Ixlos

4 oyat

الإخلاص
113

Falaq

5 oyat

الفلق
114

Nos

6 oyat

الناس
Қуръони КаримТаржимаМаънолариТафсир
Қуръони КаримТаржимаМаънолариТафсир

Ra'd сураси

Makkaда нозил бўлган.

13-жуз,13-сура,43 оятдан иборат
←

Олдинги сура

12. Yusuf

يوسف
إبراهيم

Кейинги сура

14. Ibrohim

→
بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ

Раҳмон ва Раҳим бўлган Аллоҳ номи билан бошлайман.

13:1

Алиф, Лом, Мим, Ро. Булар муқаддас Китоб бўлган Қуръон оятларидир. Эй Муҳаммад, сизга нозил қилинган бу Қуръон айни ҳақиқатдир, лекин шунда ҳам одамларнинг кўпчилиги иймон келтирмайдилар.

13:2
13:3
13:4
13:5
250-саҳифа
13:6
13:7
13:8
13:9

Аллоҳ махфий ва ошкора барча нарсани билувчи буюк ва юксак Зотдир.

13:10
13:11
13:12
13:13
251-саҳифа
13:14
13:15
13:16
13:17
13:18
252-саҳифа
13:19
13:20

Иймонли кимсалар Аллоҳга берган аҳдларига вафо қиладилар ва Аллоҳ йўлида содиқ қолишга берган ваъдаларини бузмайдилар.

13:21
13:22
13:23
13:24

Аллоҳ йўлида ҳар қандай машаққатларга сабр қилиб ўтганларингиз учун энди бу ерда сизларга саломатлик бўлгай. Охират диёрининг оқибати нақадар яхши!

13:25
13:26
13:27
13:28
253-саҳифа
13:29
13:30
13:31
13:32
13:33
13:34
254-саҳифа
13:35
13:36
13:37
13:38
13:39
13:40
13:41
13:42
255-саҳифа
13:43
اسْتَوٰى

Аллоҳ осмонларни уни кўриб турганингиздек устунсиз кўтариб қўйган, сўнгра Аршни эгаллаган ҳамда қуёш ва ойни Ўз амрига бўйсундирган Зотдир. Ҳар бири муайян муддат бўлган қиёмат кунигача юриб туради. Аллоҳ барча ишнинг тадбирини қилади ва оятларни батафсил баён қилади. Шоядки, сизлар қиёмат кунида Роббингизга рўбарў бўлишга аниқ ишонсангиз.

وَاَنْهَارًا

У Зот Ерни ёйиб ва унда тоғлар ва дарёлар пайдо қилгандир. У ердаги барча мевалардан иккитадан эркак-урғочи қилиб жуфт яратгандир. У тун билан кундузни қоплайди. Албатта, бу мисолларда фикр юритадиган қавм учун далиллар бордир.

صِنْوَانٌ

Ер юзида унумдор ва унумсиз бир-бирига қўшни тупроқ парчалари бор. Ҳамда узумзор боғлар, экинзорлар ва шохлаб кетган ва шохлаб кетмаган хурмолар бўлиб, барчаси бир сув билан суғорилади. Лекин бир хил сув билан суғорилса ҳам уларнинг емишларини таъмда баъзиларини баъзиларидан афзал қилиб қўямиз. Албатта, бунда ақл ишлатадиган қавм учун ибратлар бордир.

لَفي خَلْقٍ

Эй Муҳаммад, агар бу ажойиб гўзалликлардан ҳайратга тушиб ажабланаётган бўлсангиз, унда у кофирларнинг: “Тупроқ бўлиб кетгач, янгидан яратиламизми?” – деган гаплари янада ажабланарлидир. Ана ўшалар Роббиларига куфр келтирганлардир. Қиёмат кунида ана уларнинг бўйинларида кишанлар бўлади. Ана ўшалар дўзах аҳли бўлиб, у ерда мангу қоладилар.

Эй Расулим, мушриклар ва мунофиқлар, сендан яхшиликдан олдин ёмонликни тезлаштиришни сўрайдилар. Ҳолбуки, улардан олдин ҳам ҳалокатга учраган қавмлар ҳақида кўплаб мисоллар ўтган. Лекин Роббинг уларнинг зулмига қарамай одамлар учун мағфират эгасидир. Шу билан бирга, шубҳасиз, Роббингиз азоби қаттиқ Зотдир.

اِنَّمَآ

Куфр келтирган кимсалар: “Унга Роббиси томонидан бирор мўъжиза туширилса эди”, – дейдилар. Эй Муҳаммад, сиз эса фақат уларни қиёмат азобидан огоҳлантирувчисиз. Ҳар бир қавм учун ҳидоятга етакловчиси бор.

تَغيضُ

Фақат Аллоҳ таологина ҳар бир аёлнинг ҳомиласини ўғилми-қизми, оқми-қорами нима кўтариб юрганини ва бачадонлар муддатидан илгари ташлайдиган болани ҳам, тўққиз ойдан ортиқроқ туриб қоладиган болани ҳам билади. Унинг ҳузурида ҳар бир нарса ўлчов биландир.

بِه

Сизлардан ким сўзини сир сақласа ёки уни ошкор қилса ва кечаси яширинган билан кундузи айланиб юрган ҳаммаси баробардир. Буларнинг барчаси Аллоҳнинг илмидадир.

اللّٰهَ

У инсоннинг олдида ҳам, орқасида ҳам таъқиб қилиб, кузатиб юрувчи фаришталар бўлиб, улар Аллоҳнинг амри билан уни сақлаб турадилар. Шубҳасиз, бир қавм ўзидаги ҳолатни ўзгартирмагунча Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмайди. Агарда Аллоҳ бирор қавмга ёмонликни раво кўрса, бас, уни орқага қайтариб бўлмайди ва улар учун Ундан Ўзга балодан сақлаб қолувчи ҳоким йўқдир.

السَّحَابَ

Эй одамлар, У сизларга момоқалдироқнинг кучли овозидан хавф ва унинг натижасида ёмғир ёғишидан умидвор бўлган ҳолингизда чақмоқни кўрсатадиган ва оғир булутларни пайдо қиладиган Зотдир.

فَيُصيبُ

Момақалдироқ ҳам Унга ҳамд билан тасбеҳ айтади. Фаришталар ҳам Ундан қўрққанларидан тасбеҳ айтадилар. У Зот яшинларни юбориб, Ўзи хоҳлаган кишиларни улар Аллоҳ ҳақида талашиб-тортишиб турганларида у билан уради. Унинг азоб билан ушлаши қаттиқдир.

Ҳақиқий дуо, фақат Унга қилинади. Ундан бошқани қўйиб бутларига илтижо қилаётганларида у мушрикларнинг бирорта дуосини ижобат қилмайди. Улар худди икки кафтини сувга узатиб, сув оғзига етиб келишини кутиб турган одамга ўхшайдилар. Ваҳоланки, у сув унга етиб келувчи эмасдир. Кофирларнинг дуоси йўқотишдан бошқа нарса эмас.

وَظِلَالُهُمْ

Осмонлар ва Ердаги барча махлуқот ва уларнинг соялари ҳам хоҳ истасин, хоҳ истамасин эртаю кеч Аллоҳга сажда қилади.

قُلْ

Эй Муҳаммад, уларга: “Осмонлар ва Ернинг Роббиси ким?” – деб айтинг. Кейин уларга: “Албатта, Аллоҳдир”, – деб жавоб беринг. Ҳамда уларга: “Бас, Уни қўйиб, ўзларига фойда ҳам зарар ҳам етказишга кучи етмайдиган бут ва санамларни дўстлар қилиб олдингизми?” – деб айтинг. Яна улардан: “Қалби кўр гумроҳ билан ҳидоят йўлини кўрувчи одам баробар бўладими? Ёки бўлмаса зулматлар билан нур баробар бўладими? Ё улар Аллоҳ яратгани каби ярата оладиган бутларни У Зотга шерик қилиб олиб, сўнгра уларга яратилган нарсалар Аллоҳ томониданми ёки бут томониданми эканлиги номаълум бўлиб қолдими?” – деб айтинг. Эй Расулим, уларга: “Аллоҳ барча нарсанинг яратувчисидир ва У ёлғиз ва Ўз ишида ғолибдир”, – деб жавоб беринг.

السَّيْلُ

Аллоҳ таоло осмондан сув ёғдиргач, водийларда ўз миқдорича сел оқиб тошади. Шунда сел ўз устига чиқиб қолган кўпикларни ҳам кўтариб келади. Одамлар зеб-зийнат ёки асбоб-ускуна ясаш учун тоблаб ёқадиган оловлардан ҳам шунга ўхшаш кўпик ва чиқинди пайдо бўлади. Аллоҳ ҳақ билан ботилни мана шундай мисол билан баён қилади. Аммо кўпик ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетади. Одамларга фойда берадиган нарса эса ерда қолади. Аллоҳ ибратли мисолларни ана шу тарзда келтиради.

لَوْ

Роббиларининг чақириғига лаббай деб жавоб берган кимсалар учун гўзал мукофот бўлган жаннат бордир. Бироқ Унга ижобат қилмаганлар эса, борди-ю Ер юзидаги барча нарса ҳатто, у яна икки баробар кўпайиб уларники бўлса, уни Аллоҳнинг азобидан қутулиш учун фидо қилган бўлар эдилар. Улар учун ҳисоб-китобнинг ёмони бўлади. Борар жойлари жаҳаннамдир ва у нақадар ёмон жойдир.

Эй Муҳаммад, сизга Роббингиздан нозил қилинган нарсанинг, шубҳасиз, ҳақ эканини биладиган кимса қалб кўзи кўр одам каби бўладими? Ундан фақатгина, ақл эгалари эслатма олади.

وَيَخْشَوْنَ

Улар Аллоҳнинг қариндошлар билан алоқани мустаҳкамлашга доир буюрган ишларига амал қилиб ришталарни боғлайдилар, Роббиларидан қўрқадилар ва ҳисоб-китобнинг ёмон бўлишидан хавфсирайдилар.

مِمَّا رَزَقْنَاهُمْ

Улар Роббиларининг розилигини истаб турли машаққатларга сабр қиладиган, намозларини тўлиқ қоим қиладиган ва Биз ризқ қилиб берган нарсалардан билдирмай ва билдириб эҳсон қиладиган ҳамда ёмонликни яхшилик билан қайтарадиган солиҳ кимсалардир. Айнан улар учун охират диёрининг гўзал оқибати бор.

وَذُرِّيَّاتِهِمْ

Бу охират диёри мангу Адн номли жаннатлари бўлиб унга ота-боболари, жуфти ҳалоллари ва зурриётларидан бўлган мўмин ва солиҳ кимсалар билан кирадилар. Кейин уларнинг ҳузурларига ҳар бир эшикдан фаришталар кириб келадилар.

اَمَرَ

Аллоҳга берган ваъдасини мустаҳкамлаганидан кейин ҳақ ва яхшиликдан юз ўгириб уни бузадиганлар, Аллоҳ боғланишига буюрган хайрли амалларни кесадиган ва Ер юзида бузғунчилик қилиб юрадиган кимсаларга эса Аллоҳдан лаънат ва диёрнинг ёмони бўлган дўзах бордир.

بِالْحَيٰوةِ

Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишиларнинг ризқини кенг қилиб қўяди ва хоҳлаган кишиларнинг ризқини тор қилиб қўяди. Мушриклар мана шу ўткинчи дунё ҳаёти билан хурсанд бўлиб юрдилар. Ҳолбуки, бу дунё ҳаётининг хурсандчилиги охират олдида фақатгина бир арзимас матодир.

قُلْ

Куфр келтирган кимсалар: “У Муҳаммадга Роббиси томонидан бирор мўъжиза нозил қилинса эди”, – дейдилар. Эй Расулим, уларга: “Албатта, Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишиларни адаштиради ва Аллоҳга тавба қилиб қайтган кишиларни эса ҳидоят қилади”, – деб айтинг.

اللّٰهِ

Улар иймон келтирган ва қалблари Аллоҳнинг зикри билан ором оладиган кимсалардир. Огоҳ бўлинглар, Аллоҳни зикр қилиш билан қалблар ором топади.

Иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилганлар учун хушнудлик ва қайтиб бориладиган жойнинг энг гўзали – жаннат бордир.

لِتَتْلُوَا

Шундай қилиб, сизни ундан олдин ҳам кўплаб умматлар ўтган бир уммат ичига сизга ваҳий қилган Қуръонни тиловат қилиб беришингиз учун юбордик. Ҳолбуки, улар даъватга қулоқ тутмай Раҳмонни инкор қилар эдилар. Уларга: “У менинг Роббимдир, Ундан ўзга илоҳ йўқ. Унинг Ўзига суяндим ва тавба қилишим ҳам ёлғиз Унгадир”, – деб айтинг.

قُطِّعَتْ

Борди-ю бир Қуръон бўлиб унинг кучи билан тоғлар ўрнидан силжитилса ёки Ер парчаланадиган бўлса ёки бўлмаса ўликлар тирилиб тилга киритилса ҳам мана шу Қуръон бўлар эди. Аксинча, ишларнинг барчаси Аллоҳга хосдир. Наҳотки, ҳали ҳам иймон келтирганлар, агар Аллоҳ хоҳласа, барча одамларни ҳидоятга солар эди, деб тушунмаяптиларми? Кофир бўлганларга эса, Аллоҳнинг ваъдаси келгунча, қилган ишлари сабабли даҳшатли офат етиб тураверади ёки уларнинг юртлари яқинига фалокатлар тушиб кофирларни саросимага солиб туради. Шубҳасиз, Аллоҳ ваъдасига асло хилоф қилмайди.

ثُمَّ

Эй Расулим, дарҳақиқат, сиздан олдинги пайғамбарларнинг устидан ҳам масхара қилинганида, Мен пайғамбарларни ёлғончи қилиб куфр келтирган кимсаларга бир оз муҳлат бердим, кейин уларни азобим билан тутдим. Мана уларга берган жазоларим қандай бўлди?!

لِلّٰهِ

Ҳар бир жон эгасининг қилаётган ишини кузатиб турувчи Зотни ҳеч нарсага қодир бўлмаган махлуқлар билан тенглаштириш мумкинми? Улар турли нарсаларни Аллоҳга шерик қилиб олдилар. Эй Расулим, уларга: “Қани, у бутларнинг номларини ва қила оладиган ишларини айтинглар-чи? Ёки Унга Ер юзидаги билмайдиган бирон нарсасининг хабарини берасизларми?! Ёки, фақат юзаки гап билан сўзларига ишониб, сиғиниб кетаверасизларми?” – деб айтинг. Аксинча, куфр келтирган кимсаларга ўзларининг макрлари чиройли кўрсатилди ва улар ҳақ йўлдан тўсилдилар. Кимни Аллоҳ йўлдан адаштирса, унинг учун бирор ҳидоят қилувчи йўқдир.

مِنَ اللّٰهِ

Улар учун бу дунё ҳаётида азоб бордир. Охират азоби эса машаққатлироқдир. Уларни Аллоҳнинг азобидан сақлаб қолувчи ҳеч қандай куч йўқдир.

Тақводор кишилар учун ваъда қилинган жаннатнинг мисоли унинг тагидан анҳорлар оқиб туради, мевалари ва соялари доимийдир. Мана бу тақво қилган кимсаларнинг чиройли оқибатидир. Кофирларнинг оқибати эса мангу дўзахдир.

مَنْ

Биз Таврот ва Инжил Китобини берган кимсалар сизга нозил қилинган Қуръон сабабли хурсанд бўладилар. Бироқ яҳудий ва насронийлардан иборат гуруҳлар орасида Қуръоннинг баъзи бир қисмини инкор қиладиганлар ҳам бор. Эй Муҳаммад, уларга: “Албатта, мен ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишга ва Унга ҳеч нарсани шерик қилмасликка буюрилдим. Фақат ёлғиз Унга қул бўлишга даъват қиламан ва охири қайтар жойим ҳам Унинг ҳузуригадир”, – деб айтинг.

بَعْدَ

Шунингдек, Биз бу Қуръонни олдин ўтган элчиларимизга ўз тилларида ваҳий қилганимиздек, арабий ҳукм ҳолида нозил қилдик. Қасам бўлсинки, агар сизга келган шу билимдан кейин ҳам уларнинг ҳавойи истакларига эргашсангиз, сизга Аллоҳ томонидан бирор дўст ҳам, ҳимоячи ҳам йўқдир.

وَذُرِّيَّةً

Дарҳақиқат, сиздан аввал ҳам кўплаб пайғамбарлар юборганмиз ва уларга жуфти ҳалоллар ва зурриётлар берганмиз. Ҳеч бир пайғамбар учун Аллоҳнинг изнисиз бирор мўъжиза келтириш мумкин эмас. Ҳар бир вақт учун муносиб Китоб бордир.

الْكِتَابِ

Аллоҳ нимани хоҳласа, унинг ҳукмини бекор қилади ва нимани хоҳласа, уни собит қилади. Китобнинг онаси бўлган Лавҳ ул-Маҳфуз Унинг ҳузуридадир.

عَلَيْكَ

Эй Расулим, агар сизга у кофирларга ваъда қилганларимизнинг баъзиларини кўрсатсак ҳам ёки сизни бундан олдинроқ вафот эттирсак ҳам, албатта, сизнинг зиммангизда Исломни одамларга тўлиқ етказиш бордир. Бизнинг зиммамизда эса қиёмат куни ҳисоб-китоб қилиш бор.

يَحْكُمُ

Макка мушриклари Биз ерларига келиб, мусулмонларнинг аста-секин фатҳ қилиб келаётганлари сабабли уни атрофларидан қисқартириб бораётганимизни кўрмадиларми?! Аллоҳ Ўзи хоҳлаганича ҳукм қилади. Унинг ҳукмини кузатиб, таъқиб қилиб борувчи йўқ. У тез ҳисоб-китоб қилувчидир.

يَعْلَمُ

Улардан аввалги яшаб ўтган кимсалар ҳам пайғамбарларига қарши макр қилганлар. Бироқ барча макрлар Аллоҳнинг измидадир. У Зот ҳар бир жон эгасининг қилаётган ишини билиб туради. Яқинда кофирлар охират диёрининг оқибати кимники эканини билиб оладилар.

Куфр келтирган кимсалар сизга: “Сен Аллоҳ томонидан юборилган элчи эмассан”, – дейдилар. Эй Расулим, уларга: “Мен билан сизнинг орангизда Аллоҳнинг гувоҳлиги ва уларда Таврот, Инжил ва Қуръон китобининг илми бор кишилар гувоҳлиги кифоядир”, – деб айтинг.