Улар катта гуноҳлардан ва фаҳш ишлардан четланадиган, ғазабланган вақтларида эса кечириб юборадиган кимсалардир.
Сиз қидирган غ ض ب масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 24 та оят мавжуд.
g'azabga uchragan bo'lganlarning, bir g'azabga, g'azab, g'azabga, g'azobiga, va g'azab qildi, va g'azab qilsa, va g'azab, g'azablangan, bir g'azab
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Улар катта гуноҳлардан ва фаҳш ишлардан четланадиган, ғазабланган вақтларида эса кечириб юборадиган кимсалардир.
Шунингдек, мўминларга ғалаба йўқдир деб, Аллоҳ ҳақида ёмон гумон қилувчи мунофиқ ва мунофиқаларни ҳамда мушрик ва мушрикаларни азоблаш учун мўминларни уларга қарши қўйди. Уларнинг устига ҳалокат балоси тушувчидир. Аллоҳ улардан ғазабланди ва уларни лаънатлади. Аллоҳ улар учун жаҳаннамни тайёрлаб қўйди ва у нақадар ёмон жойдир!
Эй Муҳаммад, Аллоҳнинг ғазабига учраган қавмни дўст тутган мунофиқларни кўрмайсизми?! У мунофиқлар сизлардан ҳам, мана бу яҳудийлардан ҳам эмасдирлар. Яна улар ўзларининг мунофиқ эканликларини билиб туриб: “Биз мусулмонмиз”, – деб ёлғондан қасам ҳам ичадилар.
Эй иймон келтирганлар, Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлган қавмни дўст тутманглар. Худди барча кофирлар қабр эгаларининг қайта тирилишларидан ноумид бўлганларидек, улар ҳам охиратдан ноумид бўлгандирлар.