Сизлар учун денгизни иккига айириб, ғарқ бўлишдан қутқарганимизни ҳамда фиръавннинг хонадони ва издошларини кўзингиз билан кўриб турганингизда сувга чўктириб юборганимизни ҳам эсга олинглар.
Сиз қидирган ف ر ق масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 72 та оят мавжуд.
yorgan edik, va furqon, bir guruh, bir guruhni, kimini, kimini ham, ajratuvchi, ajratish qilmaymiz, to'g'ri va noto'g'rini ajratishni, bir qismini
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Сизлар учун денгизни иккига айириб, ғарқ бўлишдан қутқарганимизни ҳамда фиръавннинг хонадони ва издошларини кўзингиз билан кўриб турганингизда сувга чўктириб юборганимизни ҳам эсга олинглар.
Кейин шояд, ҳидоят топасизлар деб, Мусога Таврот китобини ва ҳақ билан ботилни айирувчи Фурқонни ҳам берганимизни эсланглар.
Эй мусулмонлар, бани Исроил авлодларини сизларга ишонишига умид қиляпсизларми?! Дарҳақиқат, улардан бир гуруҳи Аллоҳнинг каломини эшита туриб, уни фаҳмлаб олганларидан кейин ҳам, ўзлари билиб туриб, атайин уни ўзгартирар эдилар.
Кейин эй бани Исроил авлодлари, сизлар шундай кимсаларсизки, бир-бирингизни ўлдирасизлар, ўзингиздан бўлган бир гуруҳни юртларидан ҳайдаб чиқариб юборасизлар ва уларга қарши гуноҳ ва адоват йўлида ҳамкорлик қиласизлар. Борди-ю у гуруҳдагилар сизга асир тушиб келсалар, улардан товон олиб қўйиб юборасизлар. Ваҳоланки, уларни ҳайдаб чиқариш сизларга ҳаром қилинган эди. Ёки сиз Таврот китобининг баъзи бир қисмига ишониб, баъзи бир қисмига ишонмай куфр келтирасизларми?! Сизлардан бу ишни қилган кимсанинг жазоси дунё ҳаётида, фақат расволик кўришдир. Қиёмат кунида эса энг шиддатли азобга дучор қилингайдирлар. Аллоҳ сиз қилаётган ишлардан бехабар ғофил эмасдир.
Ҳақиқатан, Биз Мусога Таврот китобини бердик ва унинг ортидан кетма-кет пайғамбарларни юбордик. Марям ўғли Исога очиқ-ойдин мўъжизалар, ҳужжатлар бердик ҳамда уни Руҳ ул-Қудус бўлган Жаброил билан қўлладик. Эй бани Исроил авлодлари, ҳар гал сизларга бир пайғамбар нафсингиз истамаган амрларни олиб келса, такаббурлик қилиб уларнинг бир қисмини ёлғончига чиқариб, яна бир қисмини ўлдираверасизларми?!
Ҳақиқатан, Биз Мусога Таврот китобини бердик ва унинг ортидан кетма-кет пайғамбарларни юбордик. Марям ўғли Исога очиқ-ойдин мўъжизалар, ҳужжатлар бердик ҳамда уни Руҳ ул-Қудус бўлган Жаброил билан қўлладик. Эй бани Исроил авлодлари, ҳар гал сизларга бир пайғамбар нафсингиз истамаган амрларни олиб келса, такаббурлик қилиб уларнинг бир қисмини ёлғончига чиқариб, яна бир қисмини ўлдираверасизларми?!
Яҳудийлар қачон бирор бир аҳдлашув устида келишсалар, улардан бир гуруҳ чиқиб у аҳдни бузмадими? Ҳақиқат шуки, уларнинг кўпчилиги иймонга келмайдилар.
Қачонки, уларга Аллоҳнинг ҳузуридан ўзларидаги Тавротни тасдиқловчи Расул келса, китоб берилган кимсалардан бир гуруҳи Аллоҳнинг китоби Қуръонни гўё ҳеч нарса билмагандек қабул қилмасдан орқаларига улоқтирдилар.
Шунингдек, яҳудийлар Сулаймоннинг ҳукмронлиги ва кўрсатган мўъжизалари тўғрисида шайтонларнинг уйдирмаларига ва ўқиб берган сеҳр жодуларига эргашиб кетдилар. Сулаймон асло сеҳр қилиб куфр келтирмаган, аксинча, одамларга сеҳр-жодуни ҳамда Бобил шаҳридаги Ҳорут ва Морут номли фаришталарга туширилган илму амаллардан таълим берадиган шайтонлар ва жинлар куфр келтирганлар. Ҳолбуки, у икки фаришта: “Бизлар фақатгина сизлар учун бир синовмиз холос ва бу илм сабабли куфр келтириб қўйма”, – деб айтмагунларича ҳеч кимга у илмдан бирор нарсани ўргатмас эдилар. Бас, яҳудийлар Аллоҳнинг у икки фариштасидан эр-хотиннинг ўртасини бузадиган илму амалларни ўрганар эдилар. Лекин улар бу илм билан Аллоҳнинг изнисиз ҳеч кимга зарар етказувчи бўла олмасдилар. Аслида эса улар ўзларига зарар келтирадиган ва фойда бермайдиган нарсаларни ўрганар эдилар. Улар Аллоҳнинг китобини дунё манфаати учун сеҳр-жодуга алмашиб, уни сотган кимсаларга охиратда ҳеч қандай насиба йўқлигини жуда яхши билар эдилар. Охиратдаги улушларидан айрилиб, ўзларини нақадар бир ярамас нарсага сотганларини билсалар эди!
Эй мўминлар: “Аллоҳга, бизга нозил қилинган китобга, Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқубга ва унинг авлодларига нозил қилинганларга ҳамда Мусо ва Исога берилган китобларга ва бутун пайғамбарлар учун Роббилари тарафидан берилганларга иймон келтирдик. Биз у пайғамбарлардан бирортасининг орасини ажратмаймиз ва биз Унинг буйруқларига таслим бўлувчилармиз”, – деб айтинглар.
Биз китоб берган яҳудий ва насронийлар у Муҳаммадни пайғамбар эканлигини худди ўз ўғилларини танигандек билардилар. Шубҳасиз, улардан бир гуруҳи ўз китобларидан унинг сифатини ўқиб туриб, билган ҳолларида ҳақиқатни яширадилар.
Рамазон ойи шундай ойдирки, унда инсонларни тўғри йўлга бошлайдиган, ҳақ ва ботилни айирувчи Фурқон ва ҳидоят манбаидан далиллар бўлган Қуръон нозил бўлгандир. Бас, агар сизлардан кимки бу ойга етишиб, шоҳид бўлса, албатта, рўзани тутсин. Агар сизлардан бирингиз бемор ёки сафарда бўлса, рўза тутолмаган кунларининг сони миқдорича бошқа кунларда тутсин. Аллоҳ сизларга осонликни хоҳлайди, қийинчилик бўлишни истамайди. Сизларга бу осонлик рўза кунларининг саноғини тўлдиришингиз ва ҳидоят қилгани учун Аллоҳни улуғлаб, такбир айтишингиз учундир. Шоядки, бу неъматларга шукр қилсангизлар.
Ораларингизда мол-мулкларингизни ноҳақлик билан еманглар. Шунингдек, одамларнинг ҳақларидан бир қисмини гуноҳ йўл билан ейиш мақсадида била туриб, у молдан бир миқдорини ҳокимларга пора сифатида узатманглар.
Аллоҳнинг Расули бўлган Муҳаммад ўзига Роббидан нозил қилинган Қуръонга иймон келтирди ва мўминлар ҳам иймон келтирдилар. Уларнинг барчалари Аллоҳга, фаришталарига, китобларига ва пайғамбарларига “Аллоҳнинг Расулларини бир-биридан ажратмаймиз”, – деб иймон келтирганлар. Ҳамда улар: “Эшитдик ва итоат қилдик, эй Роббимиз, бизларни мағфират қил ва охирги борадиган жой Ўзинггадир”, – дедилар.
Аввалдан улар инсонларга ҳидоят манбаи бўлган эди. Кейин эса, ҳақ билан ботилни айирувчи бўлган Фурқонни нозил қилди. Шубҳасиз, Аллоҳнинг оятларини инкор қилувчиларга шиддатли азоб бордир. Аллоҳ иззати буюк – Азиз ва золимлар учун интиқом соҳибидир.
Эй Муҳаммад, ўзларига Таврот ва Инжил китобидан насиба берилган кимсалар ораларида ҳукм қилиш учун Аллоҳнинг китобига чақириладилар-у, кейин эса улардан бир гуруҳи ҳукмдан юз ўгирган ҳолларида ортларига бурилиб кетганларини кўрмадингизми?
У яҳудийлардан яна шундай бир гуруҳ борки, Таврот китобидан бўлмаган ҳолда уни китобдан деб ҳисоблашингиз учун китобни тилларини бураб, атайин ўзгартириб ўқийдилар. Ҳамда бу ўқиганларини “у Аллоҳнинг ҳузуридан”, – дейдилар. Ҳолбуки, у Аллоҳнинг ҳузуридан эмас. Улар била туриб Аллоҳ ҳақида ёлғон гапни айтадилар.
Эй Расулим, сиз: “Биз Аллоҳга, бизга нозил қилинган Қуръонга, Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб ва унинг авлодларига туширилган илоҳий амрларга, шунингдек, Мусо, Исо ва барча пайғамбарларга Роббилари томонидан берилган ваҳийга иймон келтирдик. У пайғамбарлардан бирортасининг орасини ажратмаймиз. Биз ёлғиз Унга таслим бўлганмиз”, – деб айтинг.
Эй иймон келтирганлар! Борди-ю китоб берилганларнинг бирор бир гуруҳига итоат қилсангиз, иймон келтирганингиздан кейин сизларни яна кофирликка қайтарадилар.
Ҳаммангиз биргаликда Аллоҳнинг арқони Қуръонни маҳкам тутинглар ва ажралиб кетманглар. Аллоҳнинг сизга берган неъматини ёдга олинглар. Бир пайтлар бир-бирингизга душман эдингиз сўнг, қалбларингизни ўзаро ошно қилиб қўйди. Унинг неъмати соясида биродарларга айландингиз. Дўзах чуқурининг ёқасида эканингизда ундан сизларни қутқарди. Ҳидоят йўлини топишингиз учун Аллоҳ сизларга оятларини мана шундай баён қилади.