Ўшанда сизлардан икки мусулмон тоифа, гарчи Аллоҳ уларнинг қўриқчиси бўлса ҳам, умидсизликка тушиб орқага чекинмоқчи бўлдилар. Мўминлар, фақат Аллоҳга таваккал қилсинлар.
Сиз қидирган ف ش ل масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 4 та оят мавжуд.
qo'rqib buzilishga, siz qo'rqdingiz, chekinardingiz, aks holda qo'rquvga tushib qolasiz
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Ўшанда сизлардан икки мусулмон тоифа, гарчи Аллоҳ уларнинг қўриқчиси бўлса ҳам, умидсизликка тушиб орқага чекинмоқчи бўлдилар. Мўминлар, фақат Аллоҳга таваккал қилсинлар.
Албатта, Аллоҳ сизга берган ваъдасига содиқ қолди. Чунки сизлар Уҳуд жангида у кофирларни Аллоҳнинг изни билан бирин кетин қира бошлаган эдингиз. Вақтики, Аллоҳ сизга ўзингиз севган зафарни кўрсатгач, бўшаша бошладингиз, итоат амри ҳақида бир-бирингиз билан тортишдингиз ва буйруққа қарши ҳаракат қилдингиз. Ораларингизда дунёни севадиганлар ҳам, охиратни севадиганлар ҳам бор эди. Сўнгра сизларни имтиҳон қилиш учун ғалабани мағлубиятга буриб юборди. Аммо кейин сизларни афв қилди. Аллоҳ мўминларга фазлу карам соҳиби бўлган Зотдир.
Эй Муҳаммад! Сиз жангдан олдин кўрган тушингизда Аллоҳ сизга матонат бериши учун уларнинг сонини оз қилиб кўрсатди. Чунки сизларга уларнинг ададини кўп қилиб кўрсатганида эди, сизлар ваҳимага тушиб сустлашиб қолган ва бу борадаги ишда тортишиб қолган бўлар эдингиз. Лекин Аллоҳ Ўзининг ёрдами билан сизларни ундан саломат қилди. Шубҳасиз, У кўнгиллардаги яширинган нарсаларни ҳам билувчи Зотдир.
Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилинглар ва ўзаро ихтилофга тушиб тортишманглар. Акс ҳолда, сустлашиб, куч-қувватингиз кетиб қолади. Сабр-тоқатли бўлинглар, Албатта, Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадир.