Эй бани Исроил авлодлари, сизларга инъом этган неъматларимни ва бир пайтлар сизларни бошқа қавмларга кўра оламларга устун қилиб қўйганимни ёдга олинглар!
Сиз қидирган ف ض ل масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 104 та оят мавжуд.
sizni ustun qildim, yaxshilikni, lutfidan, lutf, sizni ustun qilganimni, lutfini, yaxshilik qilishni, ikrom, ustun qildik, va lutf
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Эй бани Исроил авлодлари, сизларга инъом этган неъматларимни ва бир пайтлар сизларни бошқа қавмларга кўра оламларга устун қилиб қўйганимни ёдга олинглар!
Сизлар эса шундан кейин ҳам аҳдингиздан юз ўгириб кетдингиз. Агарда сизларга Аллоҳнинг фазли ва марҳамати бўлмаганда эди, шубҳасиз, зиён кўрувчилардан бўлиб қолар эдингиз.
Аллоҳ фазлу карами билан ўз қулларидан истаганига ваҳийни нозил қилганига ҳасад қилиб ва Аллоҳ туширган китобни инкор этишлари билан ўзларини энг ёмон нарса эвазига сотдилар. Шундай қилиб, улар ғазаб устига ғазабга дучор бўлдилар. Кофирлар учун эса хор қилувчи азоб бордир.
Аҳли китоблардан бўлган яҳудий ёки насронийларнинг кофирлари ҳам, мушриклари ҳам Роббингиз тарафидан сиз мусулмонларга бирор бир яхшилик тушишини хуш кўрмайдилар. Аллоҳ эса раҳматини ўзи хоҳлаган бандасига хос қилиб беради. Аллоҳ буюк фазлу карам эгасидир.
Эй бани Исроил авлодлари, бир пайтлар сизларга берган неъматларимни ва сизларни оламдаги умматлар узра афзал қилиб қўйганимни ёдга олинглар.
Ҳаж мавсумида Роббингиздан фазлу баракат тилаб, тижорат қилишингизда сизларга ҳеч қандай гуноҳ бўлмайди. Арофатдан тўп-тўп бўлиб Муздалифага тушганингизда Машъар ул-Ҳаром деган жойда Аллоҳни зикр қилинглар. Сизларни тўғри йўлга ҳидоят қилгани учун Уни эсланглар. Гарчи Исломдан аввал тўғри йўлдан адашиб юрган эдингизлар.
Борди-ю уларнинг маҳрини белгилаб қўйган бўлсангиз, лекин ҳали қўл теккизмай туриб талоқ қилсангиз, у ҳолда белгиланган маҳрнинг ярмини беришингиз керак бўлади. Агарда аёл томон уни кечиб юборса ёки никоҳ ақди қўлида бўлган эр қолган ярмидан кечиб юбориб, ҳаммасини тўлаб берса ҳам, бўлаверади. Лекин эр томони кечиб юбориб, ҳаммасини тўлаб беришингиз тақво жиҳатига энг яқинидир. Орангиздаги инсоний фазилатни унутманглар. Шубҳасиз, Аллоҳ қилаётган ҳамма ишларингизни кўриб турувчи Зотдир.
Эй Расулум, уларнинг саноқлари минглаб бўлишига қарамай, ўлим қўрқувидан юртларини ташлаб чиққанларнинг аҳволини кўрмадингизми? Аллоҳ уларга “ўлинглар”, – деди, кейин эса уларни яна тирилтирди. Албатта, Аллоҳ одамларга фазл ва марҳамат Эгасидир. Лекин одамларнинг кўплари шукр қилмайдилар.
Шундай қилиб, Аллоҳнинг изни билан уларнинг қўшинларини тор-мор қилдилар, Довуд эса Жолутни ўлдирди. Сўнгра Аллоҳ Довудга подшоҳлик ва ҳикмат берди ҳамда Ўзи хоҳлаган илмлардан таълим берди. Агар Аллоҳ одамларнинг баъзиларини баъзилари билан даф қилиб туриши бўлмаса эди, шубҳасиз, Ер юзи фитна-фасодга тўлиб кетарди. Лекин Аллоҳ барча оламлар устида фазлу карам Эгасидир.
Башариятга юборилган ана шу пайғамбарларнинг баъзиларини баъзиларидан афзал қилдик. Улар орасидан Аллоҳ бевосита гаплашгани ва айримларининг даражасини юқори кўтаргани ҳам бор. Марям ўғли Исо пайғамбарга мўъжизалар бердик ва уни Руҳ ул-Қудус бўлган Жаброил билан қўллаб-қувватладик. Агар Аллоҳ хоҳласа эди, уларга очиқ-ойдин далиллар келгандан кейин уларнинг орқасидан келган умматлар бир-бирлари билан жанг қилмас эдилар. Лекин улар турли ихтилофларга тушдилар, улардан иймон келтирган ҳам, инкор қилган ҳам бўлди. Агар Аллоҳ истамаса эди, улар бир-бирларини ўлдирмас эдилар. Лекин Аллоҳ Ўзи истаганини қилади.
Шайтон сизларни агар хайру эҳсон қилсангизлар, камбағал бўлиб қолишдан қўрқитади ва бузуқ ишларга буюради. Аллоҳ эса қилган эҳсонлар туфайли Ўз тарафидан мағфират ва фазлу карам ваъда қилади. Аллоҳ фазлу карами кенг бўлган – Восиъ ва барча нарсани билиб турувчи – Аълим Зотдир.
Яна у аҳли китоблар: “Динингизга эргашганлардан бошқа ҳеч кимга ишонманглар”, – дейдилар. Эй Расулим, сиз эса уларга: “Эргашиш керак бўлган тўғри йўл, албатта, бу Аллоҳнинг йўлидир”, – деб айтинг. Аҳли китоблар яна: “Уларга ишонмангларки, токи сиздан бошқа ҳеч кимга сизга берилганга ўхшаш нарса берилмасин ёки Роббингиз ҳузурида кейин у ҳақда сизга қарши ҳужжат талашиб юрмасинлар”, – дейдилар. Эй Муҳаммад, сиз уларга: “Албатта, фазлу карам, фақат Аллоҳнинг қўлидадир. Уни хоҳлаган кишисига беради. Аллоҳ фазлу карами кенг – Восиъ ва барча нарсани билиб турувчи – Аълим Зотдир”. – деб айтинг.
Аллоҳ Ўз раҳматини хоҳлаган кишига хос қилиб беради. Аллоҳ буюк фазлу карам соҳибидир.
Албатта, Аллоҳ сизга берган ваъдасига содиқ қолди. Чунки сизлар Уҳуд жангида у кофирларни Аллоҳнинг изни билан бирин кетин қира бошлаган эдингиз. Вақтики, Аллоҳ сизга ўзингиз севган зафарни кўрсатгач, бўшаша бошладингиз, итоат амри ҳақида бир-бирингиз билан тортишдингиз ва буйруққа қарши ҳаракат қилдингиз. Ораларингизда дунёни севадиганлар ҳам, охиратни севадиганлар ҳам бор эди. Сўнгра сизларни имтиҳон қилиш учун ғалабани мағлубиятга буриб юборди. Аммо кейин сизларни афв қилди. Аллоҳ мўминларга фазлу карам соҳиби бўлган Зотдир.
Улар Аллоҳ Ўз фазлидан берган неъматлардан хушнуддирлар. Ҳамда ҳали ортларидан етиб келмаган ҳаётдаги биродарларига охиратда ҳеч қандай хавфу хатар йўқ ва ғам-ташвиш ҳам чекмасликлари ҳақида хушхабар бермоқдалар.
Шунингдек, улар Аллоҳдан келадиган неъмат ва фазлни ҳамда, албатта, Аллоҳ мўминларнинг ажрини зое қилмаслиги ҳақида ҳам хушхабар бермоқдалар.
Кейин улар Аллоҳдан буюк неъмат ва инъом билан ҳеч қандай ёмонликка дуч келмай қайтиб келдилар. Аллоҳ буюк фазлу карам соҳибидир.
Кейин улар Аллоҳдан буюк неъмат ва инъом билан ҳеч қандай ёмонликка дуч келмай қайтиб келдилар. Аллоҳ буюк фазлу карам соҳибидир.
Аллоҳ Ўз фазлидан берган нарсаларни эҳсон қилмай зиқналик қиладиган кимсалар буни ўзларига яхшилик деб ўйламасинлар. Аксинча, бу улар учун ёмонликдир. Зиқналик қилиб бермаган нарсалари қиёмат кунида бўйинларига ўралади. Осмонлару Ернинг мероси Аллоҳга оиддир. Аллоҳ барча қилаётган ишларингиздан хабардор Зотдир.
Агар Аллоҳ баъзи бировингизни бирингиздан бирор бир неъмат билан устун қилиб қўйган бўлса, сизлар унга кўз тикиб, ҳасадгўйлик билан орзу қилманглар. Эркаклар учун ўзлари қилган касбу корларидан бир насиба бордир. Аёллар учун ҳам ўзлари қилган касбу корларидан бир насиба бордир. Шундай экан, Аллоҳнинг фазлу карамидан умидвор бўлиб сўранглар. Шубҳасиз, Аллоҳ ҳар бир нарсани билиб турувчи Зотдир.