Агар улар Аллоҳ ва пайғамбари уларга берган нарсага рози бўлиб: “Аллоҳ биз учун кифоя қилади. Яқинда Аллоҳ ва пайғамбари бизга ўз фазлу карамидан беради, шубҳасиз, биз Аллоҳга интилувчи кишилармиз”, – деганларида ўзлари учун яхши бўлар эди.
Сиз қидирган ف ض ل масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 104 та оят мавжуд.
sizni ustun qildim, yaxshilikni, lutfidan, lutf, sizni ustun qilganimni, lutfini, yaxshilik qilishni, ikrom, ustun qildik, va lutf
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Агар улар Аллоҳ ва пайғамбари уларга берган нарсага рози бўлиб: “Аллоҳ биз учун кифоя қилади. Яқинда Аллоҳ ва пайғамбари бизга ўз фазлу карамидан беради, шубҳасиз, биз Аллоҳга интилувчи кишилармиз”, – деганларида ўзлари учун яхши бўлар эди.
Мунофиқлар пайғамбарга нисбатан айтилган ҳақорат сўзларни айтмаганликларига доир ёлғон қасам ичадилар. Ваҳоланки, мунофиқлар бу куфр сўзини аниқ айтган эдилар ва исломга кирганларидан кейин яна куфр йўлига қайтган эдилар. Шунингдек, пайғамбарга суиқасд қилишдек етолмаган нарсаларига қасд қилган эдилар. Мунофиқлар Аллоҳ ва Унинг Расули уларни фақат Ўз фазлу карамидан бой-бадавлат қилиб қўйгани учунгина Аллоҳ ва Унинг Расулини ёмон кўрдилар. Бас, энди агар тавба қилсалар, ўзлари учун яхши бўлар эди. Агар юз ўгирсалар, Аллоҳ уларни дунё ва охиратда аламли азоб билан азоблайди. Ҳамда улар учун Ер юзида бирон дўст ҳам ёрдамчи ҳам бўлмайди.
У мунофиқларнинг орасида: “Қасам бўлсинки, агар Аллоҳ бизга Ўз фазлу карамидан мол-давлат ато қилса, албатта, биз камбағалларга садақалар қиламиз ва солиҳ кимсалардан бўламиз”, – деб Аллоҳ билан аҳдлашадиганлар ҳам бўлган.
Вақтики, Аллоҳ уларга фазлидан ато қилгач, унга бахиллик қилдилар ва юз ўгирган ҳолларида бурилиб кетдилар.
Эй Расулим, шундай экан, уларга: “Аллоҳнинг фазли бўлган Ислом дини ва раҳмати бўлган Қуръон билан, ҳа, мана шулар сабабли мўминлар шод бўлсинлар. Мана бу дунёпарастлар чирпиниб тўплаётган бойликларидан кўра яхшироқдир”, – деб айтинг.
Аллоҳга қарши ёлғон тўқийдиган кимсаларнинг ҳисоб-китоб бўладиган қиёмат куни ҳақидаги гумонлари нима экан?! Шубҳасиз, Аллоҳ одамларга нисбатан фазл ва марҳамат эгасидир, лекин уларнинг кўпчилиги шукр қилмайдилар.
Агар Аллоҳ сизга бирор зарар етказса, бас, Ўзидан бошқа уни кетказа оладиган куч йўқдир. Агар сизга бирор яхшилик етказишни истаса, Унинг фазлини қайтарувчи ҳеч қандай куч ҳам йўқдир. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган бандаларига яхшиликни етказади. У гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Аллоҳнинг буйруғи шуки, Роббингиздан мағфират тиланг сўнгра Унга тавба қилинг, шунда Аллоҳ сизларни маълум муддат дунё ҳаётида чиройли манфаат билан фойдалантиради. Шунингдек, ҳар бир сахий ва фазилатли кишига Ўз фазлини ато қилади. Агар чақириқларимдан юз ўгирсангиз, бас, мен сизларга улуғ кун бўлмиш қиёмат азоби етишидан қўрқаман.

Шунда қавми орасидаги куфр келтирган зодагонлари: “Сени биз худди ўзимиздек оддий инсон деб биламиз ва сенга фақат қуйи табақадаги одамларимиз ўйламай бир кўришда эргашганини ҳам кўряпмиз. Сизларни биздан афзал жойингизни кўрмаяпмиз. Аксинча, сизларни ёлғончи деб ўйлаяпмиз”, – дедилар.
Шунингдек, ота-боболарим Иброҳим, Исҳоқ ва Яъқуб пайғамбарларнинг динига эргашганман. Биз пайғамбарлар учун Аллоҳга бирор нарсани шерик қилиш асло мумкин эмасдир. Бу Аллоҳнинг бизларга ва барча одамларга берган фазлидир, лекин одамларнинг кўпчилиги шукр қилмайдилар.
Ер юзида унумдор ва унумсиз бир-бирига қўшни тупроқ парчалари бор. Ҳамда узумзор боғлар, экинзорлар ва шохлаб кетган ва шохлаб кетмаган хурмолар бўлиб, барчаси бир сув билан суғорилади. Лекин бир хил сув билан суғорилса ҳам уларнинг емишларини таъмда баъзиларини баъзиларидан афзал қилиб қўямиз. Албатта, бунда ақл ишлатадиган қавм учун ибратлар бордир.
У шундай Зотки, ундан барра балиқ гўшти овлаб ейишингиз, уни зебу зийнат қилиб тақадиган садаф, марварид каби тошларни чиқариб олишингиз учун денгизни ҳам бўйсундириб қўйди. Унда яна сувни ёриб кетаётган кемаларни кўрасиз. Унинг фазлидан талаб этишингиз ва шояд, неъматларига шукр қилишингиз учун уларни беминнат хизматкор қилиб қўйди.
Аллоҳ ризқ хусусида айримларингизни айримларингиздан устун қилиб қўйди. Бас, бу ризқда устун қилинган кишилар ўз ризқларини қўл остидаги қулларига қайтариб бой ва камбағалликда унда барчалари баробар бўлиб олмайдилар-ку! Нега унда, Аллоҳнинг неъматини инкор қиладилар.

Биз кеча ва кундузни қудратимизни кўрсатиб турадиган икки ибратли белги қилиб қўйдик. Сўнгра кечанинг аломати бўлган зулматни ўчириб, унинг ўрнига Роббингиздан фазл исташларингиз учун ҳамда йилларнинг саноғини ва ҳисобини билишингиз учун кундуз аломати бўлган ёруғликни кўрсатувчи қилдик. Ҳамда барча нарсани Қуръонда батафсил баён қилиб қўйдик.
Бу дунёда уларнинг айримларини айримларидан ризқ ва мартабада қандай устун қилганимизни кўринг. Албатта, охират даражаси улуғроқ ва афзаллиги каттароқдир.
Бу дунёда уларнинг айримларини айримларидан ризқ ва мартабада қандай устун қилганимизни кўринг. Албатта, охират даражаси улуғроқ ва афзаллиги каттароқдир.
Роббингиз осмонлар ва Ердаги бор жонзотни яхши билувчидир. Ҳақиқатан, Биз баъзи пайғамбарларни баъзиларидан афзал қилдик ва Довудга Забур китобини бердик.
Эй инсонлар, Роббингиз Ўз фазлидан ризқ излашларингиз учун сизларга денгизда кемаларни юргизиб қўйган Зотдир. Албатта, У сизларга меҳрибондир.