Аллоҳнинг амри бўлган қиёмат келди. Бас, эй мушриклар, уни шошилтирмай қўяқолинг. Аллоҳ улар ширк келтираётган нарсалардан пок ва улуғдир.
Nahl сураси
Makkaда нозил бўлган.
14-жуз,16-сура,128 оятдан иборатMakkaда нозил бўлган.
14-жуз,16-сура,128 оятдан иборатРаҳмон ва Раҳим бўлган Аллоҳ номи билан бошлайман.
Аллоҳнинг амри бўлган қиёмат келди. Бас, эй мушриклар, уни шошилтирмай қўяқолинг. Аллоҳ улар ширк келтираётган нарсалардан пок ва улуғдир.
У Зот осмонлар ва Ерни ҳақ ҳикмат билан яратди. Аллоҳ мушриклар ширк келтираётган нарсалардан пок ва улуғдир.
Аллоҳ инсонни бир томчи сув бўлган нутфадан яратди. Энди эса у Роббисига қарши очиқ-ойдин хусуматчи бўлиб турибди.
Ҳамда сизлар учун уларда кечқурун яйловдан қайтараётган ва тонгда ўтлоққа олиб кетаётган пайтингизда чиройли манзара намоён бўлади.
Аллоҳ ўз йўлингизни белгилашингиз мумкин бўлган яна бошқа кўплаб аломатлар ҳам яратди. Улар кечалари денгизда ёки чўлда юлдузлар билан йўл топадилар.
Ахир бутун мавжудотни яратадиган Зот билан ҳеч нарса ярата олмайдиган бут-санамларингиз баробарми?! Бас, ҳали ҳам ибрат олиб, эслатма олмайсизми?!
Аллоҳ ичингизда яшираётган нарсаларингизни ҳам, устингизда ошкор қилаётган нарсаларингизни ҳам билиб туради.
Мушрикларнинг Аллоҳдан бошқа сиғинаётган маъбудалари ҳеч нарсани ярата олмайдилар, балки уларнинг ўзлари яратиладилар.
Улар ўликдирлар, жонли эмаслар. Ўзларига сиғинаётган мушрикларнинг қачон қайта тирилишларини ҳам ҳис қилмайдилар.
Улар золимларнинг озорларига сабр қилган ва Роббиларига суянадиганлардир.
Ёки саёҳатларда айланиб юрганларида уларни офат тутишидан хотиржам бўлдиларми?! Бас, улар Аллоҳни ожиз қолдирувчи эмаслар.
Ёки қилган гуноҳлари оқибатидан қўрқиб юрган пайтларида, уларни бирор фалокат ушлаб қолишидан қўрқмайдиларми?! Дарҳақиқат, шунда ҳам Роббингиз одамларга шафқатли – Раъуф ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Фаришталар тепаларидаги кузатиб турган Роббиларидан қўрқадилар ва, фақат ўзларига буюрилган ишларнигина қиладилар.
Биз уларга ато этган неъматларга куфр келтиришлари учун ширк келтирадилар. Бас, ўткинчи дунё манфаатларидан фойдаланиб қолаверинглар, яқинда қиёмат қоим бўлганда барчасини билиб оласизлар.
Мушриклар: “Фаришталар Худонинг қизлари”, – деб, Аллоҳга қизларни мансуб қилишади. У бундай бўҳтондан покдир. Ўзларига эса кўнгиллари хушлайдиган ўғилларни нисбат беришади.
Эй Муҳаммад, агар улар ҳақдан юз ўгирсалар, у ҳолда сизнинг зиммангизда, фақат ҳақиқатни равшан қилиб етказиш бор, холос.
Улар буларнинг ҳаммаси Аллоҳнинг неъмати эканини яхши биладилар. Кейин била туриб уни инкор қиладилар. Уларнинг кўпчилиги кофирлардир.
Эй мўмин банда, қачонки, Қуръон ўқисанг, Аллоҳдан қувилган шайтоннинг васвасасидан паноҳ сўрагин.
Албатта, у шайтон учун иймон келтирган ва Роббиларига таваккул қиладиганларнинг устидан ҳеч қандай ҳукмронлик йўқ.
Шубҳа йўқки, охиратда зиён кўрувчилар ҳам, албатта, улардир.
Ундай кимсалар учун бу ўткинчи дунёда озгина фойдаланиб қолиш бор. Охиратда эса улар учун аламли азоб бордир.
Шунингдек, у Аллоҳнинг неъматларига шукр қилувчи эди. Аллоҳ уни пайғамбарликка танлаб, тўғри йўлга ҳидоят қилди.
Биз унга бу дунёда яхшилик ато қилдик. Албатта, у охиратда ҳам солиҳ бандалардандир.
Аллоҳ таоло: “Шубҳасиз, Мендан ўзга илоҳ йўқ. Бас, фақат Мендан қўрқинглар”,-деб пайғамбарларига башариятни огоҳлантиришлари учун хоҳлаган кишисига Ўз амридан фаришталарни ваҳий билан туширади.
Шунингдек, У чорва ҳайвонларини ҳам яратди. Уларнинг юнги, патлари ва терисидан сизни иситадиган кийимлар тикасиз ва бошқа кўплаб фойдалар оласиз ҳамда уларнинг сути, тухуми ва гўштидан тановул қиласизлар.
Шунингдек, улар юкларингизни жон машаққатисиз етиб бора олмайдиган юртларга кўтариб боради. Шубҳасиз, Роббингиз бандаларига шафқатли – Раъуф ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
У Зот яна сизлар улов сифатида унга минишингиз учун зийнат қилиб отлар, хачирлар ва эшакларни ҳам яратди. Яна ҳали сизлар билмайдиган бошқа уловларни ҳам яратади.
Тўғри йўлга бошлаш ёлғиз Аллоҳнинг зиммасида. Лекин йўллар ичида қинғири ҳам бордир. Агар Аллоҳ хоҳлаганида, барчангизни тўғри йўлга ҳидоят қилган бўлар эди.
У осмондан сизлар учун ичимлик бўлган сувни ёғдирган Зотдир. Ҳайвонларингизни ўтлатадиган ўсимликлар ҳам ўша сувдан озуқаланади.
У сизлар учун ўша сув билан турли экинларни, зайтун, хурмо, узум ва барча меваларни ундиради. Албатта, бу бир хил сув билан турли меваларнинг етишиши ҳақида тафаккур қиладиган қавмлар учун ибратли белги бордир.
Аллоҳ сизларга сўнгра у бекам-кўст ҳаёт кечиришингиз учун кеча ва кундузни, қуёш ва ойни бўйсундириб қўйди. Юлдузлар ҳам Унинг амрига бўйсунгандирлар. Албатта, буларда ақл ишлатадиган қавмлар учун ибратли белгилар бордир.
Яна У сизлар учун ерда ранглари турли бўлган гуллар, ҳайвонлар, ер ости ва усти бойликлари каби нарсаларни яратиб, уларни ҳам сизларга бўйсундириб қўйди. Албатта, бунда эслатма оладиган қавмлар учун ибратли белги бордир.
У шундай Зотки, ундан барра балиқ гўшти овлаб ейишингиз, уни зебу зийнат қилиб тақадиган садаф, марварид каби тошларни чиқариб олишингиз учун денгизни ҳам бўйсундириб қўйди. Унда яна сувни ёриб кетаётган кемаларни кўрасиз. Унинг фазлидан талаб этишингиз ва шояд, неъматларига шукр қилишингиз учун уларни беминнат хизматкор қилиб қўйди.
Яна У, сизларни силкитиб юбормаслиги учун Ерда улкан тоғларни барпо қилди. Экин-тикин ва ичишингиз учун дарёларни оқизиб қўйди ва кўзлаган манзилларингизга боришда адашмаслигингиз учун йўлларни ҳам пайдо қилди.
Агар Аллоҳнинг неъматларини санайдиган бўлсангиз, асло унинг саноғига ета олмайсиз. Албатта, Аллоҳ бандаларига кечиримли ва раҳмлидир
Илоҳингиз ягона Илоҳдир. Бас, охиратга иймон келтирмайдиганларнинг қалблари Аллоҳнинг ягона эканлигини инкор қилувчидир, ўзлари эса такаббурдирлар.
Ҳеч шубҳасиз, Аллоҳ уларнинг ичларида яшираётган нарсани ҳам, устларида ошкор қилаётган нарсани ҳам билади. Албатта, У кибр қилувчиларни ёқтирмайди.
Уларга: “Роббингиз Муҳаммадга нимани нозил қилди?” – дейилса, улар масхара қилиб: “Аввалги ўтганларнинг афсоналарини”, – дейдилар.
Улар бу туҳматларини қиёмат кунида, ўзларининг гуноҳларини тўлалигича ва илмсизлик билан уларни йўлдан оздирган кимсаларнинг гуноҳларидан ҳам бир қисмини бўйинларига олиш учун айтганлар. Огоҳ бўлинглар, улар бўйнига олган бу гуноҳлар жуда ёмондир.
Дарҳақиқат, улардан олдинги кофирлар ҳам ўз пайғамбарларига шундай макрларни қилган эдилар. Шунда Аллоҳ уларнинг тузган макр биноларининг пойдеворлари билан йиқитди. Бас, биноларининг томи уларнинг устларига қулади ва ўзлари сезмаган тарафдан уларга азоб келди.
Сўнгра қиёмат кунида Аллоҳ уларни янада шарманда қилади ва уларга: “У бут-санамлар ҳақида мўминлар билан сиз тортишиб юрган “шерик”ларим қаерда қолишди?!” – дейди. Шунда илм берилган пайғамбар ва уламолар: “Дарҳақиқат, бугун шармандалик ва ёмон оқибат кофирларгадир”, – дейдилар.
Бу дунёда қилган гуноҳлари туфайли ўзларига зулм қилган ҳолларида фаришталар келиб жонларини оладилар. Шунда улар таслим бўлиб: “Бизлар бирор ёмонлик қилган эмасмиз”, – дейдилар. Йўқ, шубҳасиз, Аллоҳ нима амал қилиб юрганингизни жуда яхши билувчидир.
Бас, энди у ерда мангу қоладиган жаҳаннам дарвозаларидан киринглар. Кибр қилувчиларнинг жойлари нақадар ёмон!
Аллоҳдан қўрққан кимсаларга: Роббингиз пайғамбарига нимани нозил қилди?” – дейилса, улар: “Яхшиликни”, – дейдилар. Бу дунёда гўзал иш қилганлар учун ҳам чиройли мукофот бор. Лекин шубҳасиз, охират диёри янада яхшироқдир. Тақводорларнинг диёри қандай ҳам яхши!
Улар остидан анҳорлар оқиб турадиган мангу Адн жаннатларига кирадилар. Улар учун у ерда хоҳлаган нарсалари бордир. Аллоҳ тақво қилганларни ана шундай мукофотлайди.
Тақводор кимсаларни гуноҳлардан пок бўлган ҳолларида, фаришталар жонларини олаётиб: “Сизларга салом бўлсин, қилиб ўтган солиҳ амалларингиз туфайли жаннатга киринглар”, – дейдилар.
Кофирлар эса фақат ўзларига ажал фаришталари келишини ёки Роббингиздан азоб тушиш ҳақидаги амрни келишини кутиб турадилар. Улардан олдин ўтган кофирлар ҳам мана шундай қилган эдилар. Аллоҳ уларга зулм қилмади, аксинча, улар ўзларига зулм қилувчи бўлдилар.
Бас, қилган ёмонликлари уларнинг ўзларига етди ва у билан истеҳзо қилган нарсалари азоб билан ўзларини ўраб олди.
Аллоҳга ширк келтирган кимсалар: “Агар Аллоҳ хоҳлаганида, биз ҳам, ота-боболаримиз ҳам Ундан ўзга бирор нарсага ибодат қилмаган ва Унинг ҳукмисиз бирор нарсани ҳаром қилмаган бўлар эдик”, – дейдилар. Улардан олдин ўтган кофирлар ҳам шундай қилган эдилар. Пайғамбарлар зиммасида фақат Аллоҳнинг ваҳийсини одамларга очиқ-ойдин етказиш вазифаси бордир.
Дарҳақиқат, Биз ҳар бир умматга: “Ёлғиз Аллоҳга ибодат қилинглар ва шайтондан узоқлашинглар”, – деб, пайғамбар юборганмиз. Шунда улар орасидан Аллоҳ ҳидоят қилганлари ҳам, йўлдан озишлари қатъий бўлганлари ҳам бўлган. Бас, Ер юзида кезиб, пайғамбарларни ёлғончига чиқарганларнинг оқибати қандай бўлганини кўринглар.
Эй Расулим, агар сиз у мушрикларнинг ҳидоят топишларига қаттиқ қизиқувчи бўлсангиз, билингки, Аллоҳ Ўзи адаштирадиган кимсаларни асло ҳидоят қилмайди ва уларга ҳеч ким ёрдам берувчилардан бўлмайди.
Кофирлар жон-жаҳдлари билан: “Аллоҳ ўлганларни қайта тирилтирмайди”, – деб Аллоҳ номи билан қасам ичдилар. Йўқ, албатта, тирилтиради. Бу Унинг зиммасидаги ҳақ ваъдадир. Лекин одамларнинг кўпчилиги буни билмайдилар.
Уларга ўзлари ихтилоф қилаётган нарсаларини баён қилиб бериши учун ҳамда куфр келтирган кимсалар ўзлари ёлғончи эканлигини билишлари учун ҳам қайта тирилтиради.
Биз бирор нарсани хоҳлаган пайтимизда, унга: “Бўл”, – деб айтамиз бас, ўша нарса, албатта, бўлади.
Кофирлар томонидан зулм қилинганларидан кейин Аллоҳ йўлида ҳижрат қилганларни, албатта, бу дунёда ҳам гўзал масканларга жойлаштирамиз. Охират мукофоти эса, янада каттароқдир. Кошки, буни одамлар билсалар эди!
Эй Муҳаммад, Биз сиздан олдин ҳам фаришталарни эмас, балки фақат сиз каби эркак кишиларнигина пайғамбар қилиб юбориб, уларга ваҳий қилиб турганмиз. Агарда бу ҳақда билмайдиган бўлсангиз, Таврот ва Инжилни биладиган зикр ва илм аҳлларидан сўранглар.
Биз пайғамбарларни аниқ ҳужжатлар ва китоблар билан юборганмиз. Сизга эса одамларга нозил қилинган ҳукмларни уларга баён қилиб беришингиз учун эслатма бўлган бу Қуръонни нозил қилдик. Шоядки, Аллоҳнинг оятлари ҳақида тафаккур қилсалар ва улардан ибрат олсалар.
Макр ишлатиб ёмонликларни қилганлар Аллоҳ уларни ерга юттириб юборишидан ёки сезмаган томонларидан уларга азоб келиб қолишидан қўрқмай хотиржам бўлдиларми?!
Ахир улар Аллоҳ яратган нарсаларнинг соялари Аллоҳга сажда қилиб, бўйсунган ҳолларида ўнг ва чап томонга эгилишини кўрмадиларми?!
Осмонлар ва Ердаги жонзотлар ва фаришталардан тортиб, барча нарсалар такаббурлик қилмай ёлғиз Аллоҳга сажда қиладилар.
Аллоҳ таоло: “Икки худо қилиб олманглар! Албатта, У ягона илоҳдир! Бас, Мендангина қўрқинглар”, – деди.
Осмонлар ва Ердаги барча нарсалар Унинг мулкидир. Дин ҳам доимий Уникидир. Шундай экан, Аллоҳдан бошқасидан қўрқасизларми?
Сизларда қайси неъматдан берилган бўлса, албатта, у Аллоҳ таолодандир. Кейин қачон сизларга бирор мусибат етса бас, Унгагина ёлворасизлар.
Сўнгра Аллоҳ сизлардан ўша мусибатни даф этгач, сизларнинг орангиздан бир тўда чиқиб яна Роббиларига ширк келтирадилар.
Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан жоҳилликлари сабабли худо деб ўйлаб, ўзлари билмайдиган бутлари учун насиба ажратадилар. Эй мушриклар, Аллоҳга қасамки, албатта, сизлар ўзларингиз тўқиб олган бутларингиз ҳақида сўраласизлар.
Қачонки, улардан бирларига қиз кўргани билан хушхабар берилса, унинг ғазаби келиб, юзлари қорайиб кетади.
Унга берилган хушхабарнинг ёмонлигидан уялиб, у қизни хор қилиб олиб қолсами ёки уни тупроққа кўмиб юборсами? – деб қавмидан беркиниб юради. Огоҳ бўлинглар, уларнинг чиқараётган ҳукмлари нақадар ёмондир.
Охиратга иймон келтирмайдиган кимсаларда ёмон ўрнак бор. Аллоҳда эса энг олий сифат бордир. Шунингдек, У иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким Зотдир.
Агар Аллоҳ одамларни қилган зулмлари туфайли азоб билан ушлайдиган бўлса, унда Ер юзида бирор жониворни тирик қўймаган бўлар эди. Лекин уларни маълум муддатгача кечиктириб қўйиб беради. Ана шу муддатлари етиб келганида эса, уни бирор соат орқага ҳам олдинга ҳам сура олмайдилар.
Ўзлари ёқтирмаган нарсаларни Аллоҳга нисбат қилишади. Тиллари эса ўзлари учун яқинда чиройли оқибат бўлиши ҳақида ёлғон сўзларни сўзлайди. Шубҳа йўқки, улар учун дўзах бордир ва албатта, улар дўзахга биринчилар қаторида ташланадилар.
Эй Муҳаммад, Аллоҳга қасамки, дарҳақиқат, Биз сиздан олдинги умматларга ҳам пайғамбарлар юборганимизда, шайтон уларга ўзларининг қабиҳ ишларини чиройли қилиб кўрсатган эди. Бу дунёда у бугун уларнинг дўстидир. Охиратда эса, улар учун аламли азоб бордир.
Биз сизга иймон келтирадиган қавм учун ҳидоят ва раҳмат манбаи бўлмиш китобни уларга ихтилоф қилаётган нарсаларини аниқ қилиб беришингиз учунгина нозил қилдик.
Аллоҳ осмондан сув ёғдириб, у сабабли ўлик ерга ҳаёт берди. Албатта, бунда насиҳат тинглайдиган қавмлар учун ибратли белги бордир.
Албатта, сизлар учун чорва ҳайвонларида ҳам ибрат бордир. Сизларга уларнинг қоринларидаги нажосат ва қон орасидан сизиб чиқувчи, шундай бўлса ҳам, ичувчиларга осон ютумли ва тоза бўлган сутни ичирамиз.
Хурмо ва узумларнинг меваларидан эса маст қилувчи нарсалар ва гўзал ризқ оласизлар. Албатта, бунда ҳам ақл ишлатадиган қавмлар учун ибратли белги бордир.
Эй Муҳаммад, Роббингиз асаларига ваҳий қилиб: “Асал қилиш учун тоғларга, дарахтларга ва одамлар кўтариб қўйган ишкомларга уй қургин”, – деди.
Кейин ҳар хил мевалардан еб, Роббинг сенга қулай қилиб қўйган йўллардан юргин. Уларнинг қоринларидан одамлар учун унда шифо бўлган турли рангдаги асал шарбати чиқади. Албатта, бунда фикр юритадиган қавмлар учун ибратли белги бордир.
Аллоҳ сизларни яратди, кейин жонингизни олади. Сизларнинг орангизда қариб ўзини бошқара олмайдиган даражада энг тубан умр кўришга қайтарилиб, илгари билган нарсаларининг ҳеч бирини билмай қоладиган кишилар ҳам бордир. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани билиб турувчи – Аълим ва ҳар нарсага кучи етадиган – Қодир Зотдир.
Аллоҳ ризқ хусусида айримларингизни айримларингиздан устун қилиб қўйди. Бас, бу ризқда устун қилинган кишилар ўз ризқларини қўл остидаги қулларига қайтариб бой ва камбағалликда унда барчалари баробар бўлиб олмайдилар-ку! Нега унда, Аллоҳнинг неъматини инкор қиладилар.
Аллоҳ сизлар учун ўзларингиздан жуфтлар яратди ва жуфтларингиздан сизлар учун ўғиллар ва набиралар пайдо қилди ҳамда сизларни покиза нарсалардан ризқлантирди. Бас, улар ботил бутларга иймон келтириб, Аллоҳнинг неъматини инкор қиладиларми?!
Аллоҳни қўйиб, улар учун осмонлар ва Ердан бирор нарсани ризқ қилиб беролмайдиган ва ҳеч нарсага кучи етмайдиган бутларга сиғинадиларми?!
Аллоҳнинг шаънига мисол келтирманглар. Албатта, барчасини ёлғиз Аллоҳ билади, сизлар эса билмайсизлар.
Ҳеч нарсага кучи етмайдиган қарам қул билан Биз Ўз тарафимиздан унга чиройли ризқ берган ва у ундан яширин ва ошкора эҳсон қиладиган ҳур кимса баробар бўладими?, – деб, Аллоҳ бир мисол келтиради. Ҳамд ёлғиз Аллоҳга хосдир. Лекин уларнинг кўпчилиги буни билмайдилар.
Аллоҳ яна бошқа икки киши ҳақида мисол келтиради: “Улардан бири ҳеч нарсага кучи етмайдиган соқов бир қулдир. Шунингдек, у хўжайинига ортиқча юк бўлиб эгаси уни қаерга юборса, бирор яхши наф келтирмайди. Шундай одам билан ўзи тўғри йўлда бўлиб ва бошқаларни ҳам адолатга буюрадиган киши тенг бўладими?!”
Осмонлар ва Ернинг ғайб илми Аллоҳга хосдир. Қиёмат иши эса кўзни очиб-юмгандек ёки ундан ҳам яқинроқдир. Шубҳасиз, Аллоҳ барча нарсага қодирдир.
Аллоҳ сизларни оналарингизнинг қоринларидан ҳеч бир нарсани билмайдиган чақалоқ ҳолингизда чиқарди ва шукр қилишингиз учун сизларга қулоқ, кўзлар ва дилларни берди.
Осмон бўшлиғида учиб юришга бўйсундирилган қушларга қарамайдиларми?! Уларни фақат Аллоҳ тутиб турибди-ку! Албатта, бунда иймон келтирадиган қавмлар учун ибратли белгилар бордир.
Аллоҳ сизлар учун уйларингизни оромгоҳ қилди ва сизлар учун чорва ҳайвонларининг териларидан сафар қилиб кўчиб ўтадиган кунингизда ва етиб келиб жойлашадиган кунингизда уни енгил кўтариб кета оладиган чодир уйлар қилди. Ҳамда қўйларнинг жунларидан, туяларнинг юнгларидан ва эчкиларнинг қилларидан маълум бир вақтга қадар фойдаланиладиган жиҳоз ва ашёлар қилди.
Аллоҳ сизлар учун яратган нарсаларидан салқин сояли жойлар бунёд қилди ва сизлар учун тоғлардан бошпаналар қилди ҳамда сизлар учун иссиқ-совуқдан асрайдиган кийимлар ва сизларга душманнинг зиён етказишидан сақлайдиган совутлар яратди. Аллоҳга иймон келтириб мусулмон бўларсизлар, деб сизларга Ўз неъматини мана шундай комил қилиб бермоқда.
Биз қиёмат куни ҳар бир умматдан ўша умматнинг пайғамбарини гувоҳ қилиб келтириб қўямиз. Сўнгра кофир бўлганларга узр айтиш учун рухсат берилмайди ҳамда улардан Аллоҳни рози қилиш ҳам талаб қилинмайди.
Зулм қилганлар қиёматда азобни кўрганларида улардан бу азоб енгиллатилмайди ва уларга муҳлат ҳам берилмайди.
Қиёмат куни мушрик бўлган кимсалар Аллоҳга шерик қилган бутларини кўрган пайтларида: “Эй Роббимиз, анавилар бизлар Сендан ўзга сиғинган шерикларимиз”, – дейдилар. Бутлар эса бунга жавобан: “Сизлар ҳақиқатан, ёлғончисизлар”, – деб гап ташлайдилар.
Мушриклар у кунда ўзларини Аллоҳга таслим қиладилар ва тўқиб олган илоҳлари эса улардан ғойиб бўлади.
Куфр келтирган ва одамларни Аллоҳнинг йўлидан тўсган кимсаларга бузғунчилик қилганлари учун азоб устига азобни кўпайтирамиз.
Биз қиёмат куни ҳар бир уммат орасидан ўзларидан бўлган пайғамбарни гувоҳ қилиб келтирамиз. Сизни эса эй Муҳаммад, ана улар устига гувоҳ қилиб келтирамиз. Сизга ҳамма нарсани баён қилиб берувчи, ҳидоят ва раҳмат манбаи ҳамда мусулмонлар учун хушхабар бўлган китобни нозил қилдик.
Албатта, Аллоҳ адолатга, яхши ишларга ва қариндошга ҳақини беришга буюради. Шунингдек, бузуқчилик, ёмон ишлар ва зулмдан қайтаради. Аллоҳ шояд, эслатма оларсизлар, деб сизларга ваъз-насиҳат қилади.
Агар аҳдлашсангиз, Аллоҳга берган аҳдингизга вафо қилинглар. Устингизга Аллоҳни кафил қилиб ичган қасамларингизни қатъий қилганингиздан кейин бузманглар. Албатта, Аллоҳ қилаётган ишларингизнинг барчасини билиб туради.
Бир қавм бошқа бир қавмдан сон ёки бойлик жиҳатидан устунроқ бўлгани учун қасамларингизни бузиб уни алдов воситаси қилишингиз билан худди ўзи тўқиган нарсани пухта қилгандан кейин парчалаб бузиб юборган аёл каби бўлманглар. Албатта, Аллоҳ бу билан сизларни синаб кўради ва шубҳасиз, қиёмат кунида сизларга у ҳақида ихтилоф қилиб юрган нарсаларингизни баён қилиб беради.
Агар Аллоҳ хоҳлаганида, албатта, сизларни бир уммат қилиб қўяр эди. Лекин У Ўзи хоҳлаган кимсаларни йўлдан адаштиради ва Ўзи хоҳлаган кишиларни тўғри йўлга ҳидоят қилади. Албатта, сизлар дунёда қилиб ўтган амалларингиздан сўраласизлар.
Қасамларингизни орангизда алдов воситаси қилиб олманглар. Ундай бўлса, Ислом йўлида собит бўлган оёқларингиз тойиб кетади. Ҳамда одамларни диндан совутиб, Аллоҳ йўлидан тўсганингиз учун ёмон бало ва мусибатларни тотиб қоласизлар ва охиратда сизлар учун улкан азоб берилади.
Аллоҳга берган аҳдингизни озгина қийматга сотиб юборманглар. Агар билсангиз, шубҳасиз, Аллоҳ ҳузуридаги ажр сизлар учун дунё матоҳларидан яхшироқдир.
Сизларнинг олдингиздаги нарсалар тугаб кетади. Бироқ Аллоҳ ҳузуридаги нарсалар эса боқий қолувчидир. Биз, албатта, мусибатларга сабр қилганларга дунёда қилиб ўтган амалларининг ажрларини энг гўзали билан мукофотлармиз.
Хоҳ эркак бўлсин, хоҳ аёл бўлсин, кимда-ким мўмин бўлган ҳолда бирор солиҳ амал қилса, бас, Биз унга чиройли ҳаёт берамиз. Ҳамда уларга дунёда қилиб ўтган амалларининг ажрларини энг гўзали билан мукофотлармиз.
Албатта, унинг ҳукмронлиги фақат у шайтонни дўст тутиб ва Аллоҳга ширк келтирувчилар устидандир.
Қачонки, Биз бир оят ўрнига бошқа бир оятни алмаштирсак, ваҳоланки, Аллоҳ ўзи нозил қилаётган оятларни яхши билувчидир. Улар пайғамбарга: “Ҳақиқатан, сен ўзинг оятларни тўқиб олувчисан”, – дейдилар. Йўқ, уларнинг кўпчилиги бунинг ҳикматини билмайдилар.
Эй Муҳаммад, уларга: “Руҳ ул-Қудус бу Қуръонни динда собитқадам қилиш учун мусулмонларга ҳидоят ва башорат бўлган ҳолда ҳақ билан нозил қилди”, – деб айтинг.
Албатта, Биз уларнинг: “Аниқки, у Муҳаммадга Қуръонни бир одам ўргатяпти”, – деяётганларини биламиз. Лекин улар ишора қилаётган кимсанинг тили арабий эмас ажамий тилдир. Бу Қуръон эса аниқ арабийдир.
Шубҳасиз, Аллоҳнинг оятларига иймон келтирмайдиган кимсаларни Аллоҳ ҳидоят қилмайди ҳамда улар учун аламли азоб бордир.
Ёлғон сўзларни фақат Аллоҳнинг оятларига иймон келтирмайдиган кимсаларгина тўқийдилар. Айнан ўшаларнинг ўзлари ёлғончилардир.
Кимки Аллоҳга иймон келтирганидан кейин яна қайтиб куфр келтирса, Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлади. Лекин ким қалби иймон билан таскин топгани ҳолда золимлар томонидан куфр калимасини айтишга мажбур қилинса, унинг иймонига зиён етмайди. Аммо кимки кўнгилни куфр томонга очса, бас, у кабиларга Аллоҳ томонидан ғазаб ва улкан азоб бўлади.
Бу азобларга дучор бўлишларига сабаб уларнинг ўткинчи дунё ҳаётини охиратдан афзал билишлари ва Аллоҳнинг кофир қавмларни ҳидоят қилмаслигидир.
Аллоҳ ана ундай кимсаларнинг қалбларини, қулоқларини ва кўзларини муҳрлаб қўйган. Айнан улар ҳақни кўра олмайдиган ғофил кимсалардир.
Албатта, Роббингиз фитналарга дучор қилинганларидан сўнг Маккадан Мадинага ҳижрат қилганлар, кейин Аллоҳ йўлида жиҳод қилиб, бундай машаққатларга сабр қилганлар учун ёрдамчидир. Албатта, Роббингиз гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Ўша қиёмат кунида ҳар бир жон эгаси азобдан қутулиши учун, фақат ўз нафси илинжида курашади. Ҳамда ҳар бир жон эгасига қилган амалининг мукофоти тўлиқ қилиб берилади ва улар заррача ҳам зулм қилинмайдилар.
Аллоҳ бир шаҳарни мисол қилиб келтиради: “У тинч ва сокин шаҳар эди, унга ҳар томондан ризқи мўл-кўл бўлиб келиб турар эди. Бас, унинг аҳолиси Аллоҳнинг неъматларига ношукрлик қилгач, Аллоҳ унга бу қилмишлари туфайли очлик ва хавф балоси бўлган либосни тоттириб қўйди.
Дарҳақиқат, уларга ўзларидан чиққан бир пайғамбар келди, лекин улар уни ёлғончига чиқардилар. Шундан кейин золим бўлган ҳолларида уларни азоб тутди.
Бас, эй мўминлар, Аллоҳ сизларга ризқ қилиб берган неъматлардан ҳалол ва покизасини енглар ҳамда агар Унинг Ўзигагина ибодат қилувчи бўлсангиз, Аллоҳнинг неъматларига шукр қилинглар.
Аллоҳ, албатта, сизларга ўлимтикни, қонни, чўчқа гўштини ҳамда Аллоҳдан бошқасига атаб сўйилган жонлиқларни қатъиян ҳаром қилди. Борди-ю кимда-ким ночор ҳолда улардан ейишга мажбур қолса, ҳаддан ва меъёрдан ошмай озгина еса, унга гуноҳ бўлмайди. Дарҳақиқат, Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳаматли бўлган – Раҳим Зотдир.
Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиш учун тилларингизга келган ёлғонни гапириб: “Бу ҳалол ва бу ҳаром”, – деб айтманглар. Албатта, Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқувчи кимсалар нажот топмайдилар.
Эй Муҳаммад, яҳудий бўлган кимсаларга олдинги оятларда сизга айтиб берган нарсаларни ҳаром қилдик. Биз уларга зулм қилмадик, лекин улар ўзларига ўзлари зулм қилувчи бўлдилар.
Кейин албатта, Роббингиз, жоҳиллик билан ёмонлик қилиб, кейин чин дилдан тавба қилган ва ўзларини тузатган кишилар учун, шубҳасиз, у тавбалардан сўнг Роббингиз кечиримли ва раҳмлидир.
Албатта, Иброҳим Аллоҳга итоат қилувчи, ҳақ йўлдан тоймайдиган ҳаниф бир уммат эди ва у мушриклардан эмас эди.
Эй Расулим, кейин сизга ҳақ йўлдан тоймайдиган ҳаниф Иброҳимнинг динига эргашинг, деб ваҳий юбордик. Шубҳасиз, Иброҳим мушриклардан эмас эди.
Шанба кунини улуғлаш ҳақидаги буйруқлар фақатгина у кун ҳақида ихтилоф қилган яҳудийлар зиммасига фарз қилинган эди. Албатта, Роббингиз қиёмат куни уларнинг ўртасида ўзлари ихтилоф қилиб ўтган нарсалар тўғрисида ҳукм қилади.
Эй Расулим, Роббингизнинг йўлига ҳикмат ва чиройли насиҳат билан даъват қилинг. Улар билан энг гўзал услубда мунозара қилинг. Шубҳасиз, Роббингизнинг Ўзи Унинг йўлидан адашган кимсаларни жуда яхши билувчи ва У тўғри йўлда ҳидоят топганларни ҳам билувчироқдир.
Эй иймон келтирганлар, агар сизлар ўзингизга етказилган зарар учун интиқом олмоқчи бўлсангиз, у ҳолда, фақат сизларга етказилган зиён баробарида интиқом олинглар. Бироқ интиқом олмай сабр қилсангиз, албатта, сабр қилувчилар учун бу интиқомни олмоқдан яхшироқдир.
Эй Муҳаммад, бу даъват йўлида азиятларга сабр қилинг. Сабр қилишингиз эса фақат Аллоҳнинг ёрдами билан бўлади. Уларнинг қилмишлари юзасидан ғамгин бўлманг ва уларнинг қилаётган макрларидан эзилманг.
Шубҳасиз, Аллоҳ тақво қилганлар ва чиройли амал қилувчилар билан биргадир.