Алиф, Лом, Ро. Бу оятлари мустаҳкам қилинган, сўнгра ҳикмат соҳиби – Ҳаким ва барча нарсалардан хабардор бўлган – Хобир Зот томонидан батафсил баён қилинган китобдир.
Hud сураси
Makkaда нозил бўлган.
11-жуз,11-сура,123 оятдан иборатMakkaда нозил бўлган.
11-жуз,11-сура,123 оятдан иборатРаҳмон ва Раҳим бўлган Аллоҳ номи билан бошлайман.
Алиф, Лом, Ро. Бу оятлари мустаҳкам қилинган, сўнгра ҳикмат соҳиби – Ҳаким ва барча нарсалардан хабардор бўлган – Хобир Зот томонидан батафсил баён қилинган китобдир.
Қайтар жойингиз эса, албатта, Аллоҳнинг ҳузуригадир. У ҳар нарсага кучи етадиган – Қодир Зотдир.
Шубҳасиз, албатта, улар охиратда янада кўпроқ зиён кўрувчилардир.
Эй қавмим, агар уларни ёнимдан ҳайдасам, Аллоҳнинг азобидан менга ким ёрдам беради? Ахир ўйлаб кўрмайсизларми?!
Ундан ўзга барча илоҳлар ботилдир. Бас, ҳаммангиз менга истаган макрингизни қилаверинглар, кейин менга шартингизни қўйиб, муҳлат бериб ўтирманглар.
Зулм қилганларни даҳшатли қичқириқ тутди. Кейин улар ўз уйларида мурдага айланиб тиз чўкиб қолдилар.
Албатта, Иброҳим юмшоқкўнгил, нола урувчи ва Роббисига тавба қилиб қайтувчи инсон эди.
У тошлар Роббингиз ҳузурида белгилаб қўйилган эди. Мана бу жой ва ҳодисалар золимларга узоқ эмасдир.
Дарҳақиқат, Мусони оятларимиз ва аниқ далил билан элчи қилиб юбордик.
Биз уни фақат қиёмат деб аталувчи саноқли муддатгача кечиктириб турамиз.
Сабр қилинг, бас, албатта, Аллоҳ гўзал иш қилувчиларнинг мукофотини зое қилмайди.
Шунингдек, Роббингиз аҳолиси солиҳ ишларни қилувчи бўлган шаҳарларни зулм билан ҳалок қилувчи бўлмади.
Эй Муҳаммад, иймон келтирмайдиган кимсаларга: “Қўлингиздан келган ишингизни қилаверинг, албатта, биз ҳам эътиқодимизга кўра ўз ишимизни қилувчилармиз”, – деб айтинг.
Ҳамда қилаётган ишларингизнинг оқибатини кутиб тураверинглар, биз ҳам кутиб турувчилармиз.
Унинг баёни “Асло Аллоҳдан Ўзгага сиғинманглар!” – деган хитобидан иборатдир. Албатта, мен Муҳаммад Унинг номидан сизлар учун огоҳлантирувчи ва хушхабар берувчиман.
Аллоҳнинг буйруғи шуки, Роббингиздан мағфират тиланг сўнгра Унга тавба қилинг, шунда Аллоҳ сизларни маълум муддат дунё ҳаётида чиройли манфаат билан фойдалантиради. Шунингдек, ҳар бир сахий ва фазилатли кишига Ўз фазлини ато қилади. Агар чақириқларимдан юз ўгирсангиз, бас, мен сизларга улуғ кун бўлмиш қиёмат азоби етишидан қўрқаман.
Огоҳ бўлингларки, албатта, у кофирлар Ундан махфий тутиш учун дилларидаги адоватларини яшириб бошқа томонга бурадилар. Шуни билсинларки, кийимларига ўраниб олган пайтларида ҳам Аллоҳ уларнинг яширган ва ошкор қилган нарсаларини билади. Албатта, У кўнгиллардаги яширинган нарсаларни ҳам билувчи Зотдир.
Ерда ўрмалаб юрувчи нарса борки, барчасининг ризқи Аллоҳнинг зиммасида. У ҳар бир жонзотнинг доимий ва вақтинчалик жойлашган маконларини, қўнадиган ва хавфсиз бўлган жойини билади. Буларнинг ҳаммаси баён қилинган китоб бўлмиш Лавҳ ул-Маҳфузда ёзилган.
У Зот осмонлар ва Ерни олти кунда яратди. Бутун коинот яратилишидан олдин Унинг Арши сув устида эди. Аллоҳ буларни сизларнинг қайсиларингиз амал қилишда яхшироқ экан деб, синаш учун қилди. Агар уларга: “Ўлимдан кейин сизлар, албатта, қайта тирилувчисизлар”, – десангиз, куфр келтирган кимсалар: “Бу фақат очиқ-ойдин сеҳрдир”, – дейдилар.
Агарда улардан азоблашни маълум муддатгача кечиктириб турсак, албатта, улар: “У азоб келишини нима тўсиб турибди?” – дейдилар. Огоҳ бўлсинларки, у азоб келган кунда улардан қайтиб кетувчи бўлмайди ва масхара қилиб юрган нарсалари ўзларини ўраб олади.
Агарда биз инсонни Ўз марҳаматимиздан баҳраманд қилсак, кейин уни яна тортиб олсак, шубҳасиз, у бирдан ноумид ва ношукр бўлиб қолади.
Агарда унга бирор зиён келиб кетгандан кейин яна неъматларни тоттириб қўйсак: “Барибир мендан ёмонликлар кетиб бўлди энди бундай бўлмайди”, – деб қолади. Албатта, у инсон мағрур ва мақтанчоқдир.
Лекин оғир кунларда сабр қилган ва яхши амалларни, қиладиган зотлар борки, ана улар учун мағфират ва улкан мукофот бордир.
Эй Расулим, эҳтимол, сиз мушрикларнинг: “Унга осмондан хазина туширилса ёки у билан бирга унинг пайғамбар эканлигини тасдиқловчи бир фаришта келса бўлмайдими?” – деб гапиришлари сабабли унга қалбингиз сиқилиб, сизга ваҳий қилинаётган оятларнинг айримларини уларга етказишни тарк қилмоқчидурсиз. Сиз фақатгина бир огоҳлантирувчисиз Аллоҳ эса барча нарсага вакилдир.
Ёки: “Уни Муҳаммад тўқиб чиқаряпти”, – дейдиларми? Эй Расулим, уларга: “Агар ростгўйлардан бўлсангиз, шунга ўхшаш ўнта тўқилган сурани келтириб, Аллоҳдан бошқа имконингиз етганича ёрдамга ва гувоҳликка кимни бўлса ҳам, чақиринглар!” – деб айтинг.
Бас, агар чақирганларингиз сизларга жавоб қилмасалар, унда билингки, албатта, нозил қилинган Қуръон Аллоҳнинг илми билан ваҳий қилингандир. Ҳамда Ундан ўзга илоҳ йўқдир. Бас, энди сизлар мусулмонлардан бўласизларми?!
Ким фақат бу дунё ҳаёти ва унинг зебу зийнатларини хоҳлайдиган бўлса, уларга қилган амалларининг мукофотини фақат шу дунёда тўлиқ қилиб берамиз. Ҳамда уларга бу дунёда ҳеч қандай зулм қилинмайди ва улар унда зиён кўрмайдилар.
Ана ундай кимсалар учун охиратда дўзах ўтидан бошқа ҳеч қандай насиба йўқ. Уларнинг бу дунёда қилган барча яхшиликлари беҳуда кетади ва қилиб ўтган амаллари беҳудадир.
Роббиси томонидан аниқ ҳужжат бўлмиш Қуръонга, ортидан Ундан бир гувоҳ бўлиб келган Жаброилга, ундан олдин эса раҳнамо ва раҳмат саналмиш Мусонинг китоби Тавротга эга бўлган киши, фақат ўткинчи дунё манфаатларини хоҳловчилар билан баробар бўладими?! Айнан ўшалар у Қуръонга иймон келтирадилар. Барча гуруҳлар орасидан ким у Қуръонни инкор қилса, унинг ваъда қилинган жойи дўзахдир. Бас, эй Муҳаммад, сиз ундан шак-шубҳада бўлманг. Албатта, у Роббингиз томонидан келган ҳақиқатдир. Лекин одамларнинг кўплари иймон келтирмайдилар.
Аллоҳ шаънига ёлғон тўқигандан ҳам золимроқ кимса борми?! Ана ундайлар қиёмат кунида Роббиларига юзма-юз қилинадилар ва гувоҳлар: “Мана шулар Роббилари шаънига ёлғон гапирганлардир”, – дейдилар. Огоҳ бўлинглар, Аллоҳнинг лаънати золимлар устига бўлади.
У золим кимсаларки одамларни Аллоҳнинг йўлидан тўсадилар ва унинг қинғир бўлишини истайдилар. Улар эса охират кунини инкор қилувчилардир.
Ана ўшалар Ер юзида ҳеч кимни ожиз қолдира олмадилар ва улар учун Аллоҳдан бошқа дўстлар ҳам бўлмади. Уларга азоб зиёда қилиб берилади. Улар ҳақиқатни эшита олмадилар ва ҳақни кўрувчи ҳам бўлмадилар.
Ана ўшалар қиёмат кунида ўзларига зиён қилдилар ва ўзлари тўқиб олган бутлари эса фойда бермай улардан ғойиб бўлди.
Албатта, иймон келтирган, солиҳ амаллар қилган ва Роббиларига итоат қилиб бўйсунган кимсалар – ана ўшалар, жаннат эгалари бўлиб, улар у ерда абадий қолувчилардир.
Бу икки кофир ва мўмин гуруҳларнинг мисоли худди кўр ва кар ҳамда кўрувчи ва эшитувчилар кабидир. Ахир бу икки мисолда улар тенг бўладими?! Бас, ҳали ҳам ибрат олмайсизларми?!
Дарҳақиқат, Нуҳни ўз қавмига пайғамбар қилиб юбордик. У ўз қавмига: “Мен чиндан ҳам сизларга охират ҳақида аниқ огоҳлантирувчиман”, – деди.
Ҳамда “Аллоҳдан ўзгага ибодат қилманг! Акс ҳолда, мен устингизга аламли азоб кунининг келишидан қўрқаман”, – деб айтди.
Шунда қавми орасидаги куфр келтирган зодагонлари: “Сени биз худди ўзимиздек оддий инсон деб биламиз ва сенга фақат қуйи табақадаги одамларимиз ўйламай бир кўришда эргашганини ҳам кўряпмиз. Сизларни биздан афзал жойингизни кўрмаяпмиз. Аксинча, сизларни ёлғончи деб ўйлаяпмиз”, – дедилар.
Нуҳ уларга: “Эй қавмим, қани, айтинг-чи, агар Роббимдан берилган аниқ ҳужжатга эга бўлсам ва У менга Ўз ҳузуридан раҳмат ва пайғамбарликни ато қилган бўлса-ю, сизларга бу махфий қолса, сизларни ўзингиз истамаган ҳолда унга иймон келтиришга мажбур қиламизми?!” – деди.
Эй қавмим, сизлардан бу пайғамбарлик даъвати учун мол-дунё сўрамайман. Менинг мукофотим фақат Аллоҳнинг зиммасидадир. Мен сизнинг талабингиз билан Аллоҳга иймон келтирганларни ёнимдан қувиб ҳайдовчи эмасман. Шубҳасиз, улар Роббилари билан юзма-юз бўлувчилардир. Лекин сизларни жоҳиллик қилаётган қавм эканингизни кўриб турибман.
Нуҳ уларга: “Мен сизларга ёнимда Аллоҳнинг хазиналари бор, демайман. Кўздан пинҳон бўлган ғайб ҳодисаларини ҳам билмайман. Мен фариштаман, – деб ҳам айтмайман. Шунингдек, сизлар кўзларингиз менсимай, ҳақир кўраётган кимсалар ҳақида Аллоҳ уларга ҳеч қандай яхшилик бермайди, – деб ҳам айтмайман. Уларнинг қалбларидаги ихлосни Аллоҳ жуда яхши билувчидир. Агар ундай десам, унда мен, шубҳасиз, золимлардан бўламан”, – деб айтди.
Кофирлар: “Эй Нуҳ, ҳақиқатан, биз билан тортишдинг, кейин баҳсни ҳам кўпайтириб юбординг. Бас, агар ростгўйлардан бўлсанг, бизга ўша қўрқитаётганинг азобни келтир”, – дедилар.
Нуҳ уларга: “Аллоҳ хоҳласа, албатта, уни келтиради. Сизлар эса, ўшанда ҳеч қаёққа қочиб қутула олмайсиз ва ожиз қолдирувчи ҳам эмассиз”, – деди.
Агар Аллоҳ сизларни йўлдан оздиришни хоҳласа, мен насиҳат қилишни истаган бўлсам ҳам насиҳатим сизларга фойда бермайди. У, албатта, сизнинг Роббингиздир ва Унинг ҳузурига қайтариласиз.
Ёки кофирлар: “Уни Нуҳ тўқиб олдими?” – дейдилар. Уларга: “Борди-ю уни тўқиган бўлсам, бас, жиноятим ўзимга бўлади. Мен сизларнинг қилаётган жиноятингиздан узоқман”, – деб айт.
Нуҳ пайғамбарга: “Қавмингдан шу пайтгача иймон келтирганларидан бошқа энди ҳеч ким асло иймон келтирмайди. Шундай экан, уларнинг қилаётган ишлари туфайли ташвиш чекма”, – деб ваҳий қилинди.
Бизнинг назоратимиз ва ваҳийимиз билан кемани ясашни бошла ва зулм қилган кимсаларнинг нажоти ҳақида Менга хитоб қилма. Улар, албатта, ғарқ қилинувчилардир.
Ҳар гал Нуҳ пайғамбар кемани ясаётганда, олдидан ўз қавмидан бўлган кофир кимсалар ўтсалар, уни масхара қилишарди. Нуҳ уларга: “Агар бугун сизлар бизнинг устимиздан кулсангиз, бас, худди сизлар кулганингиздек яқинда биз ҳам сизларнинг устингиздан куламиз”, – деди.
Бас, яқинда кимга уни хор қилувчи азоб ва устига доимий азоб тушишини билиб оласизлар.
Ниҳоят, азоб ҳақидаги амримиз келиб, тандир фаввора отиб қизиди. Биз Нуҳга: “Ҳар бир жонивордан бир жуфтдан ва ғарқ бўлиши ҳақидаги амримиз кечганлардан ташқари аҳли оиланг ҳамда иймон келтирганларни кемага юклаб чиқар”, – дедик. Ваҳоланки, у билан бирга иймон келтирганлар озчилик эди.
Нуҳ уларга: “Унинг юриши ҳам, тўхтаб туриши ҳам Аллоҳнинг исми билан деб, кемага мининглар. Албатта, Роббим гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир”, – деди.
У кема уларни тоғлардек тўлқинлар ичида олиб борар экан, Нуҳ бир четда қолган ўғлига нидо қилиб: “Эй ўғилчам, биз билан кемага мингин. Кофирлар билан бирга бўлмагин”, – деди.
Ўғли отасига: “Мени сувдан сақлаб қоладиган бирор тоққа чиқиб паноҳ топаман”, – деди. Шунда Нуҳ: “Бугун Унинг Ўзи раҳм қилганидан бошқа Аллоҳнинг амридан сақлаб қолувчи ҳеч қандай куч йўқдир”, – деди. Шу пайт иккисининг ўртасига тўлқин кириб тўсди ва ўғли ғарқ қилинганлардан бўлди.
Кофирлар ғарқ бўлгандан кейин: “Эй ер, сувингни ют ва эй осмон, ёғишни бас, қилиб ўзингни тутгин”, – дейилди. Сув орқага тортилди, илоҳий фармон адо этилди ва кема Жудий тоғи устига жойлашди. Ҳамда: “Золим қавмларга ҳалокат бўлсин!” – дейилди.
Нуҳ Роббисига нидо қилиб: “Эй Роббим, ўғлим менинг аҳлимдан. Сенинг эса оиламга нажот бериш тўғрисидаги ваъданг ҳақдир. Сен ҳукм қилувчиларнинг энг адолатлисисан”, – деди.
Аллоҳ унга: “Эй Нуҳ, шубҳасиз, у сенинг аҳлингдан эмас. Албатта, унинг қилган амали яхши иш эмас. Бас, Мендан ўзинг яхши билмаган нарсалар ҳақида савол сўрама. Мен сенга жоҳиллардан бўлмаслигингни буюриб насиҳат қиламан.
Нуҳ Роббисига: “Эй Роббим, мен Сендан ўзимда у ҳақда илм бўлмаган нарсаларни сўрашимдан паноҳ тилайман. Агар мени мағфират қилмасанг ва менга раҳм қилмасанг, албатта, зиён кўрувчилардан бўлиб қоламан”, – деди.
Кейин: “Эй Нуҳ, Бизнинг ҳузуримиздан сенга ва сен билан бирга бўлган умматларга берилган саломатлик ва баракатлар билан кемадан Ерга тушгин. Лекин умматингдан келажакда шундай кофир умматлар ҳам бўладики, уларни дунё неъматлари билан озгина баҳраманд қиламиз, сўнгра уларни Биз томондан бўладиган аламли азоб тутади”, – дейилди.
Эй Муҳаммад, булар Биз сизга Қуръонда ваҳий қилаётган ғайб хабарларидандир. Буларни олдин сиз ҳам қавмингиз ҳам билмас эдингиз. Бас, кофирларнинг сизга етказаётган озорларига сабр қилинг. Албатта, гўзал оқибат Аллоҳдан қўрқувчи кимсалар учундир.
Кейин Од қабиласига биродарлари Ҳудни пайғамбар қилиб юбордик. Ҳуд пайғамбар: “Эй қавмим, фақат Аллоҳга ибодат қилинглар. Сизларга Ундан бошқа илоҳ йўқ. Сизлар фақат турли илоҳларни ўзингиз тўқиб олувчиларсиз”, – деди.
Эй қавмим, пайғамбарлик вазифам учун унга сизлардан бирор-бир ҳақ сўрамайман. Менинг ажру мукофотим фақат мени йўқдан бор қилиб яратган Зот зиммасидадир. Ахир ақл ишлатмайсизми?!
Эй қавмим, Роббингиздан мағфират сўранг кейин Унга тавба қилинг. Шунда У осмондан ёмғир ёғдиради ва кучингизга янада қувват қўшади. Гуноҳкор бўлган ҳолингизда юз ўгириб кетманглар.
Шунда Ҳуд пайғамбарнинг қавми: “Эй Ҳуд, бизга ҳали бирор далилни келтирмадинг. Биз сенинг оддий гапинг билан илоҳларимизни тарк қилувчи ва сенга ишонувчилар ҳам эмасмиз”, – деди.
Биз сени, балки, баъзи илоҳларимиз ёмонлик билан чалиб кетгандир, – деб айтмоқчимиз. Шунда Ҳуд уларга: “Албатта, мен Аллоҳни гувоҳ қиламан ва сиз ҳам гувоҳ бўлинг, мен сизлар ширк келтираётган нарсалардан безорман”, – деди.
Шубҳасиз, мен Роббим ва Роббингиз бўлган Аллоҳга суяндим. Ер юзида ўрмалаб юрувчи ҳар бир жонивор борки, Аллоҳ унинг пешонасидан тутиб туриб тасарруф қилмоқда. Албатта, Роббим тўғри йўлдадир.
Агар сизлар иймондан юз ўгирсангиз, бас, мен сизларга у билан юборилган ҳақ динни тўла-тўкис етказдим. Агар иймон келтирмасангиз, унда Роббим сизларни ҳалок қилиб ўринларингизга бошқа қавмни халифа қилиб келтиради. Сизлар эса Унга ҳеч қандай зарар етказа олмайсиз. Албатта, Роббим ҳамма нарсани қўриқловчи – Ҳафиз Зотдир.
Вақтики амримиз бўлган кучли шамол азоби келгач, Ҳудни ва у билан бирга иймон келтирганларни Биздан бўлган раҳмат туфайли қутқардик ва уларни қаттиқ азобдан халос қилдик.
Мана булар Од қабиласининг оқибатидир. Чунки улар била туриб Роббиларининг оятларини ёлғонга чиқардилар ва пайғамбарларига итоатсизлик қилдилар ҳамда ҳар қандай золиму қайсарларнинг асоссиз буйруқларига эргашдилар.
Уларга бу дунёда ҳам, қиёмат кунида ҳам лаънат эргаштириб қўйилди. Эй одамлар, огоҳ бўлинг, албатта, Од қабиласи Роббиларига куфр келтирган эди. Ҳа, огоҳ бўлинг, Ҳуд қавмининг Од қабиласига ҳалокат бўлди.
Кейин Самуд қабиласига биродарлари Солиҳни пайғамбар қилиб юбордик. Солиҳ пайғамбар: “Эй қавмим, фақат Аллоҳга ибодат қилинглар. Сизларга Ундан бошқа илоҳ йўқ. У сизларни Ердан пайдо қилиб, унда сизларни жойлаштирди ва уни обод этувчи қилди. Бас, Ундан мағфират тиланглар кейин Унга тавба қилинглар. Албатта, Роббим сизга шоҳ томирингиздан ҳам яқин ва дуоларни ижобат қилувчи Зотдир”, – деди.
Қавм Солиҳга: “Эй Солиҳ, бундан олдин орамизда қандайдир умид қилинадиган киши эдинг. Энди бизни боболаримиз сиғинадиган нарсаларга ибодат қилишимиздан қайтарасанми? Албатта, биз сен даъват қилаётган нарсалардан шубҳадамиз”, – дедилар.
Солиҳ уларга: “Эй қавмим, ўйлаб кўрдингизми, мен Роббим томонидан аниқ ҳужжатга эга бўлсам ва менга Ўзининг раҳмати бўлган пайғамбарликдан ато қилган бўлса-ю, шундан кейин мен У Зотга исён қилсам, у ҳолда Аллоҳнинг азобидан мени ким қутқаради. Бас, сизлар исёнга чорлашингиз билан менга зиёндан бошқа ҳеч нарсани орттирмаяпсиз”, – деди.
Эй қавмим, мана бу сизларга мўъжиза бўлиб юборилган Аллоҳнинг туяси. Бас, уни Аллоҳнинг ерида бемалол ўтлаб еб юришига қўйиб беринглар ва унга бирор-бир ёмонлик етказманглар. Акс ҳолда, сизларни яқинда бўладиган азоб тутади.
Лекин улар огоҳлантиришга қулоқ тутмай уни сўйиб юбордилар. Солиҳ уларга: “Уйларингизда уч кун ҳаётдан баҳраманд бўлиб фойдаланиб туринглар. Мана энди бу ёлғон бўлмаган чин ваъдадир”, – деди.
Буйруғимиз бўлган азоб вақти келгач, Солиҳни ва у билан бирга иймон келтирганларни Биздан бўлган раҳмат билан азобдан ва ўша куннинг шармандалигидан халос қилдик. Албатта, У Роббингиз кучли ва қудратли Зотдир.
Улар ҳалокатдан олдин гўё у ерда олдин яшамагандек излари ўчиб кетди. Огоҳ бўлинг, Самуд қабиласи Роббиларига куфр келтирган эдилар. Ҳа, огоҳ бўлинг, Самуд қавмига ҳалокат етган эди.
Элчи фаришталаримиз Иброҳимга фарзандли бўлиши ҳақидаги хушхабарни келтирдилар ва унга “Салом!” дедилар. У ҳам “Салом!” деди-да, ҳеч қанча вақт ўтмай, бир пиширилган бузоқ гўштини келтирди.
Фаришталар унга қўл узатишмаганини кўргач, Иброҳим улардан ётсиради ва улардан қаттиқ қўрқиб кетди. Улар: “Қўрқма, эй Иброҳим, фаришталар таом емайди биз Лут қавмини ҳалок қилишга юборилганмиз”, – дедилар.
Ташқарида Иброҳим пайғамбарнинг хотини Сора тик турган эди, бирдан кулиб юборди. Унга Исҳоқ номли фарзандни ва Исҳоқнинг ортидан Яъқуб исмли набирани ато этишимиз ҳақида башорат бердик.
Буларни эшитган Сора: “Вой, ўлмасам! Мен кампир ва бу эрим эса қари чол бўлатуриб, туғаманми?! Ахир, бу жуда қизиқ нарса-ку!” – деб юборди.
Фаришталар унга: “Нима, Аллоҳнинг ишидан ажабланасанми?! Эй хонадон эгалари, сизларга Аллоҳнинг раҳмати ва баракати бўлсин! Албатта, У Зот ўта мақталган ва улуғлангандир.
Кейин Иброҳимдан қўрқув кетиб, унга хушхабар келгач, Биз билан Лут қавмининг ҳалокати ҳақида баҳслаша бошлади.
Фаришталар: “Эй Иброҳим, бундай баҳсдан қайт. Зеро, Роббингнинг Лут қавмига аталган азоб амри келиб бўлган. Уларга қайтариб бўлмайдиган азоб, албатта, келувчидир”, – дедилар.
Вақтики, элчиларимиз Лутнинг олдига келганларида, у бундан ёмон аҳволга тушди ва уларнинг келишидан қўл-оёғи бўшашиб, юраги сиқилди ва: “Бу кун жуда қийин бир кундир”, – деди.
Лут пайғамбарнинг олдига йигитлар келганини эшитган қавми унинг ёнига халлослаб югуриб келишди. Улар олдиндан баччабозлик каби ёмон ишларни қилар эдилар. Лут ўз қавмига: “Эй қавмим, уйланишингиз учун ана у қизларимиз бор-ку, ахир улар сиз учун покизароқдир. Бас, бундай қилманглар, Аллоҳдан қўрқинглар ва меҳмонларим олдида мени шарманда қилманглар. Наҳотки орангизда бирорта тўғри одам йўқ?!” – деди.
Қавм Лут пайғамбарга: “Қизларингга ҳожатимиз йўқлигини аниқ биласан ва биз нима хоҳлаётганимиз сенга маълум”, – дейишди.
Шунда Лут: “Кошки, сизларга қарши кучим етса ёки бир мустаҳкам суянчиққа суяна олсам!” – деди.
Шу пайт фаришталар: “Эй Лут, биз Роббингнинг элчиларимиз. Сенга қавминг асло тега олмайди. Бас, туннинг бир қисмида оиланг билан чиқиб кет. Хотинингдан бошқа сизлардан ҳеч ким атрофга қайрилиб боқмасин. Чунки уларга етган нарса аёлингга ҳам етиб келувчидир. Уларга ваъда қилинган фалокат вақти бомдод пайтидир. Ахир тонг яқин эмасми?!” – дедилар.
Фармонимиз бўлган ҳалокат келганида у ерни остин-устун қилиб юбордик ва уларнинг устига сополдан иборат қизитилган тошларни кетма-кет ёғдирдик.
Мадян қавмига биродарлари Шуъайбни пайғамбар қилиб юбордик. Шуъайб пайғамбар: “Эй қавмим, фақат Аллоҳга ибодат қилинглар. Сизларга Ундан бошқа илоҳ йўқ. Ҳамда савдода ўлчов ва тарозудан уриб қолманг. Шубҳасиз, мен сизларни бу ҳаётда яхши фаровонликлар ичида кўряпман. Агарда даъватимга ижобат қилмасангиз, сизларга ҳаммани ўраб олувчи кун бўлган қиёматнинг азоби келишидан хавотир оляпман”, – деди.
Эй қавмим, ўлчов ва тарозини адолат билан тўлиқ қилиб беринг. Одамларнинг нарсаларини камайтириб уриб қолманг ва Ер юзида фасод қилувчилардан бўлиб бузғунчилик қилманг.
Агар сиз Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирувчилар бўлсангиз, ҳалол савдо натижасида Аллоҳнинг сизга қолдирган насибалари яхшироқдир. Агар насиҳатларимга амал қилмасангиз, мен сизнинг устингизда қўриқчи эмасман.
Шуъайбнинг қавми истеҳзо қилиб: “Эй Шуъайб, ота-боболаримиз олдиндан сиғиниб келаётган нарсаларни тарк этишимизга ёки мол-давлатларимизни қандай хоҳласак, шундай ишлатишимиз мумкин эмаслиги ҳақида сенга ўқиётган намозинг буйруқ берадими? Дарвоқе, сен юмшоқкўнгил ва тўғри инсон эдинг-ку?!” – дедилар.
Шунда Шуъайб: “Эй қавмим, қани, айтинглар-чи, агар мен Роббим томонидан ҳужжатга эга бўлсам ва У мени яхши ризқ билан ризқлантирган бўлса, нега сизларни гуноҳ ишлардан қайтармас эканман. Мен сизларга қарши чиқиб, ундан сизларни қайтараётган нарсани ўзим қилишни хоҳламайман. Кучим етганича ислоҳ қилишдан бошқа ҳеч нарсани истамайман. Муваффақиятим фақат ёлғиз Аллоҳнинг ёрдами биландир. Аллоҳга суяндим ва Ўзига илтижо қиламан”, – деди.
Эй қавмим, менга қарши чиқишингиз тағин сизларга Нуҳ қавмига ё Ҳуд қавмига ёки бўлмаса, Солиҳ қавмига етгандек ҳалокатлар етиб келишига олиб келмасин. Дарвоқе, Лут қавми ҳам сизлардан унча узоқ эмас.
Роббингиздан мағфират тиланг, кейин Унга тавба қилинг. Албатта, Роббим раҳмли ва мўмин қулларини дўст тутувчи Зотдир.
Қавми унга: “Эй Шуъайб, сенинг айтаётганларингдан кўпини тушунмаяпмиз ва биз сени орамиздаги бир ожиз инсон эканингни кўриб турибмиз. Агар ёнингда қариндошларинг бўлмаганида, сени тошбўрон қилган бўлар эдик. Сен биз учун ҳурматли одам эмассан”, – дедилар.
Шунда Шуъайб: “Эй қавмим, сизлар учун қариндошларим Аллоҳдан ҳам азизроқ эдимики, Унинг огоҳлантиришларини орқага ташлаб қўйдингиз. Албатта, Роббим қилаётган барча ишларингизни қамраб олувчидир”, – деди.
Эй қавмим, қўлингиздан келган ишингизни қилаверинг, мен ҳам ўз ишимни қилувчиман. Яқинда кимга хор қиладиган азоб келишини ва ким ёлғончи эканини билиб оласиз. Бошингизга келадиган кунни кузатиб тураверинглар, мен ҳам сизлар билан бирга кузатиб турувчиман.
Вақтики, амримиз бўлган азоб вақти келганда, Шуъайбга ва у билан бирга иймон келтирган кимсаларга ҳузуримиздан бўлган раҳмат туфайли нажот бердик. Зулм қилганларни эса, шиддатли қичқириқ тутди. Бас, улар уйларида мурдага айланиб, тиз чўкиб қолдилар.
Улар худди у ерда олдин ҳеч қачон яшамагандек йўқ бўлиб кетдилар. Огоҳ бўлинглар, аввал Самуд ўз қавмига ҳалокат етгани каби Мадян қавмига ҳам ҳалокат етди.
Биз уни фиръавн ва унинг зодагонлари олдига юбордик. Нодонлар эса, фиръавннинг буйруғига тобе бўлдилар. Ваҳоланки, фиръавннинг буйруғи тўғри эмас эди.
Фиръавн ўз қавмини қиёмат кунида етаклаб, уларни дўзахга туширади. Улар тушадиган жой қандай ҳам ёмон жой!
Улар бунда ҳам, қиёмат кунида ҳам лаънатга дучор қилиндилар. Берилган ёрдам қандай ҳам ёмон ёрдам бўлди!
Эй Расулим, булар Биз сизга айтиб бераётган шаҳарларнинг баъзи хабарларидандир. Улардан баъзиларининг излари ҳалигача қоим турибди ва баъзилари эса сидирилиб йўқ бўлиб кетган.
Уларга Биз зулм қилмадик, аксинча, улар ўзларига ўзлари зулм қилдилар. Роббингизнинг азоб фармони келганда эса, Аллоҳни қўйиб сиғинган сохта илоҳлари ҳеч қандай фойда бермади ва уларга зарардан бошқа нарсани орттирмади.
Роббингизнинг аҳолиси золим бўлган юртларни азоб билан ушлаганда Унинг тутиши ана шундай ёмон бўлади. Албатта, Унинг тутиши аламли ва шиддатлидир.
Албатта, бу ҳодисаларда охират азобидан қўрққан кимсалар учун ибрат бордир. Бу кун одамлар ҳисоб учун тўпланадиган кундир. Ҳамда қилинган ишлар ҳақида адолатли гувоҳлик бериладиган кундир.
Қиёмат келган кунда Унинг рухсатисиз ҳеч бир жон эгаси гапирмайди. У кунда уларнинг орасида бахтсиз ҳам, бахтли инсонлар ҳам бордир.
Бас, бироқ ўшанда бахтсиз бўлганлар дўзахда бўладилар ва улар у ерда дод-фарёд қиладилар.
Улар у ерда осмонлар ва Ер тургунча доимий қоладилар. Фақат Роббингиз хоҳласа яна Ўзи истаган ҳукмини қилади. Чунки, шубҳасиз, Роббингиз хоҳлаган нарсани қилувчи Зотдир.
Лекин бахтли қилинганлар эса, жаннатда, то осмонлар ва Ер тургунча у ерда мангу қоладилар. Фақат Роббингиз хоҳласа яна Ўзи истаган ҳукмини қилади ва Аллоҳ томонидан берилган битмас-туганмас атодир.
Эй Расулим, ана ўша мушриклар сиғинаётган нарса туфайли гумонда қолманг улар аниқ адашгандирлар. Улар олдин ота-боболари сиғингандек сиғинаверадилар. Биз уларнинг жазодан улушларини камайтирмасдан тўлиқ қилиб берувчимиз.
Дарҳақиқат, Биз Мусога ҳам китоб берган эдик. Бас, у ҳақда ихтилоф қилинди. Агар Роббингиздан қиёматгача муҳлат ҳақидаги сўз ўтмаганда эди, уларнинг ораларида шу дунёнинг ўзида ҳукм қилинар эди. Албатта, у мушриклар у ҳақда шубҳа берувчи гумондалар.
Албатта, Роббингиз, ҳаммага қилган амалларининг мукофоти ва жазосини тўлиқ қилиб беради. Шубҳасиз, У барча қилаётган ишларингиздан хабардор Зотдир.
Эй Муҳаммад, бас, сиз ва сиз билан бирга тавба қилган кимсалар ўзингизга буюрилганидек тўғри йўлда бўлинг ва ҳаддан ошманглар. Шубҳасиз, У қилаётган ҳамма ишларингизни кўриб турувчи Зотдир.
Зулм йўлини тутган кимсаларга берилиб эргашиб кетманглар, акс ҳолда, сизларга дўзах ўти етади. Сизлар учун Аллоҳдан ўзга бирон дўст йўқдир. Кейин агар золимларга эргашсангиз, сизларга ёрдам берилмайди.
Кундузнинг ҳар икки тарафида пешин ва аср намозини ва туннинг бир бўлагида бомдод, шом ва хуфтон намозини ўқинг. Албатта, яхши ишлар гуноҳларни кетказади. Мана булар ёд этувчилар учун эслатмадир.
Кошки, сизлардан олдинги асрларда яшаб ўтган фазилат эгалари Ер юзидаги бузғунчи ишлардан қайтарганларида эди! Лекин улар ичидан Биз нажот берганлардан озчилиги бу ишни қилдилар. Зулм қилганлар эса ўз маишатларига берилиб кетдилар ва гуноҳкорлардан бўлиб қолдилар.
Агар Роббингиз хоҳлаганида эди, барча одамларни бир уммат қилиб қўйган бўлар эди. Улар ҳамон Исломдан юз ўгириб, турли қарашларга бўлинишда давом этмоқдалар.
Лекин Роббингиз марҳамат қилган кимсалар эса бундан мустаснодир. Аллоҳ уларни шунинг учун яратгандир. Роббингизнинг “Aлбатта, жаҳаннамни кофир бўлган жин ва одамларнинг барчаси билан тўлдираман”, – деган сўзи тамоман ҳақдир.
Эй Расулим, сизга пайғамбарларнинг хабарларидан қалбингизни мустаҳкам қиладиган қиссаларни айтиб беряпмиз. Бу қиссаларда сизга ҳақиқат, насиҳат ҳамда барча мўминлар учун эслатмалар келди.
Осмонлар ва Ернинг махфий ғайблари, фақат Аллоҳга хосдир. Барча ишлар Унга қайтарилади. Шундай экан, Унга ибодат қилинг ва Унга суянинг. Ҳамда Роббинг қилаётган ишларингиздан бехабар эмасдир.