Аллоҳ кофирларнинг қалблари ва қулоқларига инкор қилганлари туфайли муҳр уриб қўйган. Ҳамда кўзларига ғафлат пардаси тортилган бўлиб, ҳақиқатни кўра олмайдилар. Қиёматда улар учун улкан азоб тайёрлаб қўйилгандир.
Сиз қидирган ق ل ب масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 168 та оят мавжуд.
qalblarining, ularning qalblarida, qalblaringiz, qalblarimiz, qalblariga, qalbiga, qalblari, qaytib keluvchi, aylanib turganini, qalbida
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Аллоҳ кофирларнинг қалблари ва қулоқларига инкор қилганлари туфайли муҳр уриб қўйган. Ҳамда кўзларига ғафлат пардаси тортилган бўлиб, ҳақиқатни кўра олмайдилар. Қиёматда улар учун улкан азоб тайёрлаб қўйилгандир.
Уларнинг қалбларида мунофиқлик иллати бўлган маънавий касаллик бордир. Аллоҳ эса мунофиқларнинг қилмишларига яраша бу касалликни янада орттирди. Иймон келтирдик деб, ёлғон айтаётганлари туфайли охиратда уларга аламли азоб тайёрлаб қўйилгандир.
Мана шу мўъжизаларни кўргандан кейин ҳам қалбларингиз қаттиқ бўлди. У кўнгилларингиз тошдек ҳатто ундан ҳам қаттиқроқдир. Чунки тошлардан шундайлари борки, ундан дарёлар отилиб чиқади, яна шундайлари ҳам борки, ёрилиб ундан сув чиқади ва яна шундайлари ҳам борки, Аллоҳдан қўрққанидан думалаб юқоридан пастга қулайди. Аллоҳ сизлар қилаётган ишларингиздан бехабар эмасдир.
Яҳудийлар: “Қалбларимиз Ислом учун тўсиб қўйилган”, – дейдилар. Йўқ, ундай эмас, аксинча, Аллоҳ уларнинг куфрлари сабабли лаънатлагандир. Улардан, фақат озчилик иймон келтиради.
Эй бани Исроил авлодлари, Биз сиздан ўша пайт аҳдингизни олгач, устингизда Тур тоғини муаллақ кўтариб туриб: “Биз келтирган Тавротни маҳкам ушланглар ва қулоқ тутинглар”, – деганимизда, улар: “Эшитдик ва исён қилдик”, – деганларини эсланглар. Уларнинг инкорлари сабабли кўнгилларига олтин бузоққа сиғиниш ҳаваси сингдирилди. Эй Муҳаммад, уларга: “Агар сиз шундай иймонли бўлсангиз, унда иймонингиз сизларни нақадар ёмон нарсаларга буюради?” – деб айтинг.
Эй Муҳаммад, уларга: “Ким Аллоҳнинг фариштаси Жаброилга душман бўлса, у Аллоҳга ҳам душмандир”, – деб айтинг. Албатта, шуни билиб олсинларки, у Жаброил ўзидан аввалги келган китобларни тасдиқловчи, шунингдек, мўминларга ҳидоят манбаи ва хушхабар бўлган Қуръонни Аллоҳнинг изни билан қалбингизга нозил қилгандир.
Билмайдиган нодон кимсалар: “Аллоҳ бизларга тўғридан-тўғри гапирса ёки бизга бирор-бир аломат келса эди”, – дейдилар. Улардан бурунгилар ҳам худди уларнинг гапларига ўхшаш гапларни айтгандилар. Уларнинг фикру хаёллари, қалблари бир-бирлариникига ўхшайди. Биз барча аломат ва оятларни тўлиқ ишонадиган одамлар учун баён қилиб берганмиз.
Шундай қилиб, Биз сиз мусулмонларни инсониятга шоҳид ва ўрнак бўлишингиз ҳамда пайғамбар ҳам сизлар учун гувоҳ бўлиши учун мўътадил, ўрта бир уммат қилдик. Сиз илгари унга юзланиб ибодат қилган қиблани ўзгартиришимиз эса, ким пайғамбарга эргашишини, ким итоат қилмай орқасига қараб қайтиб кетишини билиш учун синов қилганмиз, холос. Шубҳасиз, бу қибланинг ўзгариши Аллоҳ ҳидоят берганларидан бошқалари учун оғир бир ишдир. Аллоҳ аввалги қиблага қараб қилган ибодатдаги иймонларингизни, зое қилмоқчи эмас. Шубҳасиз, Аллоҳ одамларга ўта шафқатли – Раъуф ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Эй Расулим, гоҳида ваҳий умидида юзингизни осмонга қараб ўгирилганини кўрамиз. Энди албатта, юзингизни сиз ўзингиз рози бўлган қибла бўлмиш Каъбага ўгиртирамиз. Юзингизни Масжид ул-Ҳаром томонига буринг. Эй мўминлар, энди қаерда бўлсангизлар ҳам, юзларингизни ўша Каъба томонига буринглар. Ўзларига китоб берилганлар, албатта, бу амрни Роббиларидан келган ҳақ фармон деб биладилар. Аллоҳ уларнинг қилаётган ишларидан бехабар эмасдир.
Эй Расулим, одамлардан шундай тоифалар борки, уларнинг дунё ҳаётидаги баландпарвоз гап-сўзлари сизни таажжубга солади. У Исломга ашаддий душман бўлгани ҳолда мунофиқларча дилидаги сохта иймонини пеш қилиб Аллоҳни гувоҳ қилади.
Аллоҳ сизларни тил учида айтган беҳуда қасамларингиз учун жавобгар тутмайди. Лекин сизларни қалбдан билиб туриб ва хоҳлаб қилган қасамларингиз туфайли жавобгар қилади. Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва бандаларига марҳаматли бўлган – Ҳалим Зотдир.
Эй Муҳаммад, “Бир замонлар Иброҳим пайғамбарнинг Роббим менга ўликларни қандай қилиб тирилтиришингни кўрсат”, – деганини эсланг. Ўшанда Аллоҳ: “Нима, тирилтиришимга ишонмайсанми?” – деган. Кейин Иброҳим: “Йўқ, албатта, ишонаман, лекин қалбим янада хотиржам бўлиши учун сўрадим”, – деб айтган. Аллоҳ унга: “Ундай бўлса, қушлардан тўрт хилини ушлайсан ва уларни ўзингга ўргатиб, кейин кесиб майдалайсан. Сўнгра улардан бирор бўлакни ҳар бир тоғ бошига алоҳида қўйиб чиқиб, ёнингга чақиргин. Ана ўшанда қушлар тирик ҳолда, сенга ҳаракатланиб келади. Шубҳасиз, Аллоҳ иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси – Ҳаким Зот эканини билгин”, – деди.
Агар ўша пайт сафарда бўлиб, ёзувчи одам топа олмасангиз, унда қўл билан ушланадиган бир гаров берилсин. Борди-ю бир-бирингизга ишониб омонат қўйсангиз, унда омонати қўйилган одам уни вақтида адо этсин. Роббиси бўлган – Аллоҳдан қўрқсин ва шоҳидликни асло беркитмасин. Кимда-ким уни яширса демак, шубҳасиз, унинг қалби гуноҳкордир. Аллоҳ қилаётган барча ишларингизни билиб турувчидир.
Эй Расулим, У сизга Қуръон китобни туширган Зотдир. У Қуръонда бир қисми китобнинг онаси, яъни асли ҳисобланган очиқ-ойдин муҳкам оятлар ва яна маъноси, фақат Аллоҳга маълум ҳамда тушуниш қийин бўлган бошқа муташобиҳ оятлар ҳам бордир. Лекин қалбларида ҳақдан оғишга мойил бўлган кимсалар фитна чиқариш ва ўзларича маъно бериб, таъвил қилиш мақсадида ундаги муташобиҳ оятларни ушлаб олиб эргашадилар. Ваҳоланки, асл таъвилини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди. Илмда кучли бўлган кимсалар эса: “Биз унга иймон келтирдик ва у оятларнинг барчаси Аллоҳнинг ҳузуридандир”, – дейдилар. Булардан, фақат ақл эгалари ўгит оладилар.
Эй Роббимиз, бизни ҳидоятга солганингдан кейин қалбларимизни тўғри йўлдан оғдирма ва бизларга ҳузурингдан раҳмат ато эт! Шубҳасиз, Сен барча неъматларни берувчи – Ваҳҳоб Зотсан.
Ҳаммангиз биргаликда Аллоҳнинг арқони Қуръонни маҳкам тутинглар ва ажралиб кетманглар. Аллоҳнинг сизга берган неъматини ёдга олинглар. Бир пайтлар бир-бирингизга душман эдингиз сўнг, қалбларингизни ўзаро ошно қилиб қўйди. Унинг неъмати соясида биродарларга айландингиз. Дўзах чуқурининг ёқасида эканингизда ундан сизларни қутқарди. Ҳидоят йўлини топишингиз учун Аллоҳ сизларга оятларини мана шундай баён қилади.
Аллоҳ бу ёрдамни сизларга хушхабар бўлиши ва қалбларингиз таскин топиши учун қилди. Ғалаба эса, фақат иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси – Ҳаким бўлган Аллоҳ ҳузуридангина бўлади.
Аллоҳ сизга кофирларнинг бир қисмини кесиб йўқ қилиш ёки остин-устун қилиб, ноумид қайтиб кетишлари учун сизга ёрдам қилган эди.
Муҳаммад, фақат бир пайғамбардир холос. Дарҳақиқат, ундан олдин кўплаб пайғамбарлар келиб кетган. Агар у вафот этса ёки ўлдирилса, ортингизга қайтиб кетасизларми? Кимки ортига қараб куфрга қайтиб кетса, шуни билиб қўйсин, у Аллоҳга зарар етказа олмайди. Аллоҳ шукр қилувчиларни мукофотлайди.
Муҳаммад, фақат бир пайғамбардир холос. Дарҳақиқат, ундан олдин кўплаб пайғамбарлар келиб кетган. Агар у вафот этса ёки ўлдирилса, ортингизга қайтиб кетасизларми? Кимки ортига қараб куфрга қайтиб кетса, шуни билиб қўйсин, у Аллоҳга зарар етказа олмайди. Аллоҳ шукр қилувчиларни мукофотлайди.