Эй иймон келтирганлар, агар кофирларга итоат қилсангиз, ортингизга қайтарадилар. Натижада, зиён кўрувчиларга айланиб қоласиз.
Сиз қидирган ق ل ب масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 168 та оят мавжуд.
qalblarining, ularning qalblarida, qalblaringiz, qalblarimiz, qalblariga, qalbiga, qalblari, qaytib keluvchi, aylanib turganini, qalbida
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Эй иймон келтирганлар, агар кофирларга итоат қилсангиз, ортингизга қайтарадилар. Натижада, зиён кўрувчиларга айланиб қоласиз.
Илоҳ эканлиги ҳақида далил туширмагани ҳолда Аллоҳга шерик қилганлари сабабли кофирларнинг қалбларига қўрқув соламиз. Оқибатда уларнинг борар жойлари жаҳаннамдир, золимларнинг борар жойлари нақадар ёмон жойдир!
Кейин бу ғамнинг кетидан сизларга бир омонлик уйқу ҳолатини тушириб, сиз мўминлардан бўлган бир тоифани бу туйғу қамраб олди. Мунофиқлардан бўлган бошқа тоифа эса жон талвасасига тушиб, Аллоҳ ҳақида жоҳилона фикрлари билан ноҳақ гумонда бўлар эдилар. Улар: “Ўзи бизга бу ишдан нима фойда?!” – дердилар. Эй Расулим, уларга: “Барча ишлар Аллоҳга оиддир”, – деб айтинг. Улар сизга ошкор қилмаган мунофиқликларини ичларида яшириб юрадилар. Ҳамда улар: “Агар бизда бу иш юзасидан танлов бўлганида эди, бу ерда ўлдирилмас эдик”, – дейдилар. Эй Расулим, уларга: “Агар уйларингизда ўтирган бўлсангиз ҳам, ўлдирилиши Аллоҳ томонидан ёзилган кишилар мутлақо ҳалокат жойларига келиб қолган бўлар эдилар. Аллоҳ бу мағлубиятни кўнгилларингиздаги иймон ёки нифоқни синаш ва қалбларингиздаги кирларни тозалаш учун қилди. Шубҳасиз, Аллоҳ кўнгиллардаги яширинган нарсаларни ҳам билувчи Зотдир.
Эй иймон келтирганлар, Ер юзида ҳижрат қилиб сафарда ёки жангда ғозий бўлган биродарлари ҳақида: “Агар биз билан бирга бўлганларида ўлмаган ва ўлдирилмаган бўлар эдилар”, – дейдиган кофирлар каби бўлманглар. Аллоҳ бу туйғуни мунофиқларнинг қалбларида бир надомат бўлсин деб, қилгандир. Аллоҳ тирилтиради ҳам, ўлдиради ҳам. Аллоҳ қилаётган ҳамма ишларингизни кўриб турувчи Зотдир.
Эй Расулим, Аллоҳнинг раҳмати туфайли уларга юмшоқ муомалада бўлдингиз. Агар сиз уларга қўпол, қаттиқ қалбли бўлганингизда, шубҳасиз, атрофингиздан тарқалиб кетишарди. Шундай экан, уларни кечиринг ва хатолари учун Аллоҳдан мағфират тиланг. Қилинадиган ишларда улар билан маслаҳатлашинг. Қачонки якуний қарорни қабул қилсангиз, унда Аллоҳга таваккул қилинг. Албатта, Аллоҳ Ўзига суяниб иш қилувчиларни севади.
Ҳамда мунофиқлик қилган кимсаларни билиш учун эди. Уларга: “Келинглар, Аллоҳ йўлида жанг қилинглар ёки мудофаа қилинглар”, – дейилса, улар: “Агар уруш қилишни билганимизда, сизга эргашар эдик”, – деб баҳона айтардилар. Ўша куни улар иймондан кўра куфрга яқинроқ эдилар. Улар қалбларида бўлмаганни оғизлари билан айтардилар. Аллоҳ уларнинг қалбларида яширганларини жуда яхши билувчидир.
Кейин улар Аллоҳдан буюк неъмат ва инъом билан ҳеч қандай ёмонликка дуч келмай қайтиб келдилар. Аллоҳ буюк фазлу карам соҳибидир.
Кофир кимсаларнинг юртма-юрт, шаҳарларда кезиб юришлари сизни алдаб қўймасин.
Эй Расулим, Аллоҳ ана шундай кимсаларнинг дилларидаги ғаразни билади. Сиз уларнинг қилган ишларидан юз ўгиринг. Шунда ҳам уларга панду насиҳат қилиб, нафсларига таъсир қиладиган етук сўзларни айтинг.
Аҳдларини бузганлари, Аллоҳнинг оятларини инкор қилганлари, анбиёларни ноҳақдан ўлдирганлари ва “Даъватга қулоқ тутмаймиз, чунки қалбларимиз қулфланган”, – деган сўзлари туфайли лаънатга дучор бўлдилар. Йўқ, ундай эмас, аслида Аллоҳ куфрлари туфайли уларнинг қалбларини муҳрлаб қўйгандир. Шундай экан, ичларидан, фақат озчилик иймон келтиради холос.
Шундан кейин берган аҳдларини бузганликлари туфайли уларни лаънатладик ва қалбларини қаттиқ қилиб қўйдик. Улар Тавротдаги сўзларнинг жойини ўзгартирардилар ҳамда ўзларига эслатилган ҳукмларнинг бир ҳиссасини унутдилар. Ичларидан озгина тоифадан бошқаларини доимо хиёнат қилаётган ҳолда устидан чиқаверасиз. Шундай бўлса ҳам, уларни афв этиб, кечириб тураверинг. Чунки, албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчи муҳсинларни севади.
Мусо ўз қавмига: “Эй қавмим, Аллоҳ сизларга битиб қўйган муқаддас заминга киринглар. Итоатсизлик қилиб ортларингизга ўгирилиб кетманглар, акс ҳолда, зиён кўрувчиларга айланиб қоласиз”, – деб айтган.
Эй Расул, оғизларида “Иймон келтирдик”, – дейдиган, лекин қалблари иймон келтирмаган мунофиқлар ва яҳудий бўлган кимсалардан куфр сари ҳаракат қилаётганлари сизни хафа қилмасин. Улар доимо ёлғонга қулоқ осувчилардир, сизнинг олдингизга келмаган бошқа бир яҳудий қавм номидан жосуслик қилиб қулоқ тутиб турувчидирлар. Улар калималарни Аллоҳ тарафидан қўйилганидан кейин жойларини ўзгартирадилар. Яҳудийлар: “Агар Муҳаммад томонидан сизларга мана бу ўзгартирилган ҳукм берилса, уни олинглар. Борди-ю ундай ҳукм берилмаса, уни тарк қилинглар”, – дейдилар. Аллоҳ кимни фитнага мубтало бўлишини хоҳласа, Аллоҳнинг иродасига қарши сиз у учун ҳеч нарса қилишга қодир эмассиз. Аллоҳ ана шундай кимсаларнинг қалбларини тозалашни истамаган. Улар учун бу дунёда шармисорлик, охиратда эса аламли азоб бордир.
Эй Расул, оғизларида “Иймон келтирдик”, – дейдиган, лекин қалблари иймон келтирмаган мунофиқлар ва яҳудий бўлган кимсалардан куфр сари ҳаракат қилаётганлари сизни хафа қилмасин. Улар доимо ёлғонга қулоқ осувчилардир, сизнинг олдингизга келмаган бошқа бир яҳудий қавм номидан жосуслик қилиб қулоқ тутиб турувчидирлар. Улар калималарни Аллоҳ тарафидан қўйилганидан кейин жойларини ўзгартирадилар. Яҳудийлар: “Агар Муҳаммад томонидан сизларга мана бу ўзгартирилган ҳукм берилса, уни олинглар. Борди-ю ундай ҳукм берилмаса, уни тарк қилинглар”, – дейдилар. Аллоҳ кимни фитнага мубтало бўлишини хоҳласа, Аллоҳнинг иродасига қарши сиз у учун ҳеч нарса қилишга қодир эмассиз. Аллоҳ ана шундай кимсаларнинг қалбларини тозалашни истамаган. Улар учун бу дунёда шармисорлик, охиратда эса аламли азоб бордир.
Эй Расулим, қалбларида мунофиқлик касали бор кимсаларнинг улар томонга ошиқаётганларини кўрасиз. Мунофиқлар: “Давр келиб бизларга улардан бир бало етиб қолишидан қўрқамиз”, – дейдилар. Шояд, Аллоҳ мусулмонларга ғалаба ёки Ўз ҳузуридан хайрли бир иш бериб қолса, ана ўшанда ичларида сақлаб юрганлари учун пушаймон қилувчи бўлиб қоладилар.
Кейин улар: “Биз у дастурхондаги неъматлардан ейишни ва қалбларимиз хотиржам бўлишни ҳамда бизларга рост гапирганингни билишни ва бу ҳодисага гувоҳлик берувчилардан бўлишни истаймиз”, – дедилар.
Уларнинг орасидан сиз Қуръон ўқиётганингизда уни гўёки тинглайдиган кимсалар ҳам бор. Ҳолбуки, биз уни англамасликлари учун қалбларига тўсиқлар ва қулоқларига оғирлик қилиб қўйганмиз. Агар улар ҳар қандай мўъжиза кўрсалар ҳам, иймон келтирмайдилар. Ҳатто сиз билан тортишгани олдингизга келган вақтда куфр келтирган кимсалар: “Булар аввалгилардан қолган афсоналардир, холос”, – дейдилар.
Кошки, уларга мусибатларимиз келганида тазарру қилсалар эди. Лекин уларнинг қалблари қаттиқ бўлди ва шайтон уларга қилаётган амалларини чиройли қилиб кўрсатиб қўйди.
Эй Расулим, уларга: “Қани, айтинглар-чи, агар Аллоҳ қулоқларингизни эшитмайдиган, кўзларингизни кўрмайдиган қилиб олиб қўйса ҳамда қалбларингизга тамға уриб қўйса, Аллоҳдан бошқа уни сизга қайтариб берадиган илоҳ ким экан?” – деб айтинг. Қаранг, оятларни қандай қилиб баён этмоқдамиз, улар шундан кейин ҳам ҳақдан юз ўгирмоқдалар.
Биринчи марта берилган мўъжизаларга иймон келтирмаганларидек уларнинг қалбларини ва кўзларини тескари қилиб қўямиз ва туғёнларида тентираган ҳолларида ташлаб қўямиз.