وَقَارُونَ وَفِرْعَوْنَ وَهَامَانَ ۖ وَلَقَدْ جَاءَهُمْ مُوسَىٰ بِالْبَيِّنَاتِ فَاسْتَكْبَرُوا فِي الْأَرْضِ وَمَا كَانُوا سَابِقِينَ
Қорун, фиръавн ва Ҳомонни ҳам куфрлари сабабли ҳалок қилдик. Мусо уларга пайғамбар эканлиги ҳақида турли ҳужжатларни келтирганида, улар ер юзида такаббурлик қилдилар ва лекин улар азобдан қочиб кетувчи бўлмадилар.

