Бир вақтлар фаришталарга: “Одамга сажда қилинглар”, – дейишимиз билан барчалари сажда қилдилар, фақат иблис сажда қилишдан бош тортди.
Сиз қидирган آدَم масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 25 та оят мавжуд.
Odamga, Odam, Odamni, Odamning
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Бир вақтлар фаришталарга: “Одамга сажда қилинглар”, – дейишимиз билан барчалари сажда қилдилар, фақат иблис сажда қилишдан бош тортди.
Биз: “Эй Одам, албатта, бу иблис сенга ҳам, жуфтингга ҳам душмандир. Яна у икковингизни жаннатдан чиқариб юбормасин, акс ҳолда бахтсиз бўлиб қоласан”, – деган эдик.
Шундан кейин шайтон унга васваса қилиб: “Эй Одам, мен сени мангулик дарахти ва туганмас мулкка бошлаб борайми?” – деди.
Бас, Одам билан Ҳавво ундан ейишлари билан уларнинг авратлари очилиб қолди ва ўзларини жаннат япроқлари билан тўса бошладилар. Одам Роббисига осий бўлиб, адашди.
Мен сизларга: “Эй Одам болалари, шайтонга ибодат қилманглар, албатта, у сизларга аниқ душмандир”, – деб амр қилмаганмидим?!