Аллоҳ судхўрликдаги фоизни йўқ қилади, садақалардаги баракатни орттиради. Аллоҳ судхўрлик қиладиган ҳар бир кофир ва гуноҳкорни севмайди.)
Сиз қидирган ك ل ل масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 377 та оят мавжуд.
zamon, har, hamma, shundaymi?, qachon, hammasi, har xil, har (ummatning) bor, har xil-, har xil
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Аллоҳ судхўрликдаги фоизни йўқ қилади, садақалардаги баракатни орттиради. Аллоҳ судхўрлик қиладиган ҳар бир кофир ва гуноҳкорни севмайди.)
Ҳаммангиз унда Аллоҳга қайтариладиган қиёмат кунидан қўрқингар. Сўнгра у ерда ҳар бир жонга қилган иши учун тўлиқ жазо ёки мукофот берилади ва уларга ноҳақлик қилинмайди.
Эй мўминлар, маълум бир муддатга бир-бирларингиз билан қарз олди-берди муомаласини қилсангиз, уни ёзиб қўйинглар. Ораларингиздаги бир котиб адолат билан тўғри қилиб ёзсин. Ҳеч қайси бир котиб Аллоҳ билдирганидек ёзишдан бош тортмасин, қандай бўлса, шундай ёзсин. Зиммасида қарзи бўлган киши айтиб туриб ёздирсин ҳамда Роббиси бўлган Аллоҳдан қўрқсин ва олган қарзидан бирор нарса камайтириб ёздирмасин. Борди-ю бўйнида қарзи бўлган одам ақли норасо, ёш ёки жуда кексалиги боис ожиз ҳамда карлиги, соқовлиги ва тил билмаслиги туфайли айтиб туришга қодир бўлмаса, у ҳолда унинг вакили адолат билан айтиб турсин. Шунингдек, эркакларингиздан икки кишини гувоҳ қилинглар. Агарда икки эркак бўлмаса, сизлар рози бўладиган гувоҳлардан бир эркак киши ва икки аёлни гувоҳ қилингларки, бири унутиб адашганда иккинчиси эслатиб туради. Гувоҳлар гувоҳлик учун чақирилганда келишдан бош тортмасинлар. Қарз хоҳ катта бўлсин, хоҳ кичик бўлсин муддатигача ёзиб қўйишдан эринманглар. Мана шу Аллоҳ наздида энг адолатли, шоҳидлик учун энг дуруст ва гумон қилмаслик учун энг яқин бўлган ҳукмдир. Лекин ораларингизда айлантириб турган нақд савдо муомалангиз бўлса, уни ёзмасликда сизларга гуноҳ бўлмайди. Ўзаро олди-берди қилганингизда ҳам гувоҳ келтиринглар. Агар харажатлари бўлса, ёзган одам ҳам, гувоҳ ҳам зарар қилмасинлар. Агар уларга зарар қилсангиз, шубҳасиз, бу сизнинг фосиқлигингиздир. Аллоҳдан қўрқинглар, Аллоҳ сизларга шу тариқа таълим беради. Аллоҳ барча нарсани билувчи Зотдир.
Осмонлар ва Ер юзидаги барча нарсалар Аллоҳникидир. Ичингиздаги нарсани хоҳ ошкор қилинглар хоҳ беркитинглар Аллоҳ сизларни шу билан ҳисоб-китоб қилади. Кейин хоҳлаганини кечиради, хоҳлаганига азоб беради. Аллоҳ ҳар нарсага кучи етадиган – Қодир Зотдир.
Аллоҳнинг Расули бўлган Муҳаммад ўзига Роббидан нозил қилинган Қуръонга иймон келтирди ва мўминлар ҳам иймон келтирдилар. Уларнинг барчалари Аллоҳга, фаришталарига, китобларига ва пайғамбарларига “Аллоҳнинг Расулларини бир-биридан ажратмаймиз”, – деб иймон келтирганлар. Ҳамда улар: “Эшитдик ва итоат қилдик, эй Роббимиз, бизларни мағфират қил ва охирги борадиган жой Ўзинггадир”, – дедилар.
Эй Расулим, У сизга Қуръон китобни туширган Зотдир. У Қуръонда бир қисми китобнинг онаси, яъни асли ҳисобланган очиқ-ойдин муҳкам оятлар ва яна маъноси, фақат Аллоҳга маълум ҳамда тушуниш қийин бўлган бошқа муташобиҳ оятлар ҳам бордир. Лекин қалбларида ҳақдан оғишга мойил бўлган кимсалар фитна чиқариш ва ўзларича маъно бериб, таъвил қилиш мақсадида ундаги муташобиҳ оятларни ушлаб олиб эргашадилар. Ваҳоланки, асл таъвилини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди. Илмда кучли бўлган кимсалар эса: “Биз унга иймон келтирдик ва у оятларнинг барчаси Аллоҳнинг ҳузуридандир”, – дейдилар. Булардан, фақат ақл эгалари ўгит оладилар.
Ҳақ эканлигига унда ҳеч қандай шубҳа бўлмаган қиёмат кунида уларни тўплаганимизда ва ҳеч бир нафсга зулм қилинмай қилган ишига яраша тўлиқ жазо ва мукофот берилганда, ҳоллари қандай кечар экан?!
Эй Муҳаммад, “Аллоҳим, Сен барча мулкнинг мутлақ эгасидирсан. Сен хоҳлаган кишингга молу давлат берасан ва хоҳлаган кишингдан у мулкни тортиб оласан, хоҳлаган кишингни азиз қиласан ва хоҳлаган кишингни хор қиласан. Барча яхшилик ёлғиз Сенинг қўлингдадир. Албатта, Сен ҳар нарсага кучи етадиган – Қодир Зотсан”, – деб айтинг.
Эй Расулим, уларга: “Дилларингиздаги нарсани хоҳ пинҳон тутинг, хоҳ ошкор қилинг, Аллоҳ уни, албатта, билади. Шунингдек, У осмонлардаги нарсаларни ҳам, Ер юзидаги нарсаларни ҳам ҳаммасини билади. Албатта, Аллоҳ ҳар нарсага кучи етадиган – Қодир Зотдир”, – деб айтинг.
Ҳар бир нафс қилган яхши амалларининг натижасини қаршисида ҳозир ҳолда топадиган ва қилган ёмон амалларини ораларида узоқ масофаларда қолиб, йўқ бўлиб кетишини истайдиган қиёмат кунини эсланглар! Аллоҳ сизларни Ўзининг азобидан огоҳлантиради. Аллоҳ бандаларга шафқатли – Раъуф Зотдир.
Шундай қилиб, Роббиси уни назр учун чиройли қабул қилиб, уни гўзал наботот каби етиштириб парваришлади ва қарамоғига Закариёни кафил қилди. Ҳар сафар Закариё Марямнинг олдига, яъни ибодатхонадаги меҳробга кирганида, ёнида ризқ-насиба тайёр турганини кўрар эди. Шунда Закариё: “Эй Марям, булар сенга қаердан келди?” – деб сўраса, Марям: “Булар Аллоҳнинг ҳузуридан келди. Албатта, Аллоҳ хоҳлаган кишисига беҳисоб ризқ беради”, – деб айтган эди.
Таврот китоби нозил қилинмасдан бурун Исроилнинг маълум сабабларга кўра ўзига ҳаром қилганидан ташқари барча таомлар бани Исроил авлодларига ҳалол қилинган эди. Эй Расулим, уларга “Агар сўзингизда ростгўй бўлсангиз, унда Тавротни келтириб, уни ўқиб кўринглар”, – деб айтинг.
Ҳой сиз мўминлар, нега сиз уларни яхши кўрасизлар-у, улар сизларни ёқтирмайдилар. Сиз мўминлар барча самовий китобларга иймон келтирасизлар-у, улар сизларникига иймон келтирмайдилар. Сизларга рўпара келганларида: “Биз ҳам иймон келтирдик”, – дейишади. Ўзлари алоҳида қолишганда эса сизга бўлган ғазабларидан бармоқларини тишлайдилар. Эй Расулим, уларга: “Шу ғазабларингиз билан ўлиб кетинглар!” – деб айтинг. Шубҳасиз, Аллоҳ кўнгиллардаги яширинган нарсаларни ҳам билувчи Зотдир.
Кейин бу ғамнинг кетидан сизларга бир омонлик уйқу ҳолатини тушириб, сиз мўминлардан бўлган бир тоифани бу туйғу қамраб олди. Мунофиқлардан бўлган бошқа тоифа эса жон талвасасига тушиб, Аллоҳ ҳақида жоҳилона фикрлари билан ноҳақ гумонда бўлар эдилар. Улар: “Ўзи бизга бу ишдан нима фойда?!” – дердилар. Эй Расулим, уларга: “Барча ишлар Аллоҳга оиддир”, – деб айтинг. Улар сизга ошкор қилмаган мунофиқликларини ичларида яшириб юрадилар. Ҳамда улар: “Агар бизда бу иш юзасидан танлов бўлганида эди, бу ерда ўлдирилмас эдик”, – дейдилар. Эй Расулим, уларга: “Агар уйларингизда ўтирган бўлсангиз ҳам, ўлдирилиши Аллоҳ томонидан ёзилган кишилар мутлақо ҳалокат жойларига келиб қолган бўлар эдилар. Аллоҳ бу мағлубиятни кўнгилларингиздаги иймон ёки нифоқни синаш ва қалбларингиздаги кирларни тозалаш учун қилди. Шубҳасиз, Аллоҳ кўнгиллардаги яширинган нарсаларни ҳам билувчи Зотдир.
Ҳеч бир пайғамбар ўлжага хиёнат қилиши мумкин эмас. Кимки ўлжага хиёнат қилса, қиёмат куни ўша хиёнати билан бирга ҳузуримизга келади. Сўнгра ҳар нафс эгаси қилган ишига яраша зулм қилинмаган ҳолда мукофот ёки жазосини тўлиқ олади.
Бадр жангида душманга икки баробар етказган мусибатингиз, Уҳуд жангида сизга ҳам етгач: “Бу мағлубият бизга қаердан келди”, – деб айтяпсизми? Эй Расулим, уларга: “Бу итоатсизлигингиз туфайли ўз нафсингиздан келди”, – деб айтинг. Албатта, Аллоҳ ҳар нарсага кучи етадиган – Қодир Зотдир.
Ҳар бир жон ўлимни тотиб кўрувчидир. Қиёмат кунида, албатта, мукофотларингизни тўлиғича оласиз. Кимки дўзахдан узоқлаштирилиб, жаннатга киритилса, шубҳасиз, ютуққа эришибди. Дунё ҳаёти эса ёлғончи бир завқдан иборатдир.
Осмонлар ва Ер юзидаги барча мавжудотнинг бошқаруви Аллоҳга оиддир. Албатта, Аллоҳ ҳар нарсага кучи етадиган – Қодир Зотдир.
Аллоҳ фарзандларингизга мерос борасида бир ўғил учун икки қиз улуши миқдорича мерос беришни амр қилади. Агар меросхўрлар иккидан ортиқ аёл бўлсалар, уларга марҳум қолдирганнинг учдан иккиси тегади. Борди-ю якка қиз бўлса, унга мероснинг ярми тегади. Агар марҳумнинг фарзанди бўлса, ота-онасининг ҳар бирига қолдирган мероснинг олтидан бири тегади. Борди-ю фарзанди бўлмай, фақат ота-онаси меросхўр бўладиган бўлса, унда онасига учдан бир улуш тегади. Агар марҳумнинг ака-укалари бўлса, онасига олтидан бир улуш тегади. Бу тақсимотлар марҳум қилган васият ва унинг қарзлари адо қилингандан кейин ижро этилади. Оталарингиз ва болаларингиздан қайси бирлари сизга манфаати энг яқинроқ эканини билмайсизлар. Булар Аллоҳ тарафидан сизларга қилинган фарздир. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани билиб турувчи – Аълим ва ҳикмат эгаси – Ҳаким Зотдир.
Агар хотинларингизнинг фарзанди бўлмаса улар қолдирган меросдан ярми сизларга тегади. Борди-ю уларнинг фарзандлари бўлса, сизларга улар қолдирган меросдан тўртдан бир улуш тегади. Бу тақсимотлар у марҳумаларнинг қилган васияти ёки қарзи адосидан кейин ижро этилади. Агар фарзандларингиз бўлмаса у хотинларга сизлар қолдирган мероснинг тўртдан бир улуши тегади. Борди-ю фарзандингиз бўлса, уларга сиз қолдирган мероснинг саккиздан бир улуши тегади. Бу тақсимотлар сизлар қилган васият ёки қарз адосидан кейин ижро этилади. Агар марҳум эркак ёки аёл кимсасиз, яъни ота-онаси ҳам, фарзандлари ҳам бўлмай, битта ака ёки ука ёхуд опа ёки синглиси қолган бўлса, уларнинг икковидан ҳар бирига олтидан бир ҳисса тегади. Агар улар бундан кўп бўлсалар, улар мероснинг учдан бирига шерик бўладилар. Бу тақсимотлар меросхўрларга зарар бермайдиган ҳолда, қилинган васият ва қарзлар адо этилгандан кейин Аллоҳнинг амрига биноан ижро қилинади. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани билиб турувчи – Аълим ва бандаларига марҳаматли бўлган – Ҳалим Зотдир.