Эй иймон келтирганлар, эҳромда бўлган ҳолингизда овни ўлдирманглар. Сизлардан кимда-ким уни қасддан ўлдирса унинг гарданига ўлдирган овининг қиймати баробарича хонаки ҳайвонлардан жазо бўлади. У ҳам бўлса, Каъбага юборилиб, етиб борадиган қурбонлик ҳадясидир, уни тайинлашда орангиздан икки адолатли зот ҳакамлик қилади. Ёки бўлмаса унинг миқдорича мискинларга таом улашиш ё, шу баробарида рўза тутиш каффороти бордир. Бу ҳукмларнинг бари қилмишининг машаққатини тотиб кўриш учундир. Аллоҳ ўтмишда бўлиб ўтганларни кечирди. Шундан кейин ҳам ким бу ишни такрорласа у ҳолда Аллоҳ ундан интиқом олади. Аллоҳ иззати буюк – Азиз ва золимлар учун интиқом Соҳибидир.

