Мусо фиръавнга: “Бизнинг Роббимиз ҳар бир нарсага ўз яратилишини кўрсатиб берган сўнгра уни ҳидоятга солган Зотдир”, – деди.
Сиз қидирган ٱلَّذِى масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 1464 та оят мавжуд.
ular ki, va ular ki, ki, va kishilarni, kishilarga, , kishining, u ki;, va ular ki;, U (Rabb) ki
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Мусо фиръавнга: “Бизнинг Роббимиз ҳар бир нарсага ўз яратилишини кўрсатиб берган сўнгра уни ҳидоятга солган Зотдир”, – деди.
У Зот Ерни сизлар учун бешик қилиб қўйди ва унда йўллар пайдо қилди ҳамда осмондан сув ёғдирди. Бас, у сув билан турли набототлардан жуфтларини чиқардик.
Фиръавн сеҳргарларга: “Мен сизларга рухсат бермай туриб, унга иймон келтирдингизми?! Шубҳасиз, у сизларга сеҳр ўргатган каттангиздир. Бас, энди мен, албатта, қўл ва оёқларингизни қарама-қаршисига қилиб кесаман ва сизларни хурмо шохларига осаман, ўшанда менми ёки Мусонинг худосими қайсимиз азоблашда қаттиқроқ ва узоқроқ эканлигини билиб оласизлар”, – деди.
Сеҳргарлар: “Бизлар ўзимизга келган мўъжизалардан ва бизларни йўқдан бор қилган Зотдан асло сени устун қўймаймиз. Бас, бизга қарши нима ҳукм қилсанг, қилавер. Сен фақат шу дунё ҳаётида ҳукм қиласан, холос”, – дедилар.
Мусо унга: “Бас, жўна! Энди, сен учун ҳаётда, фақат “Менга тегинманг!” – деб юришинг қолади. Ҳамда сенга охиратда асло хилоф қилинмайдиган бир ваъда бордир. Сен устидан берилиб сиғинган илоҳинг ҳолига назар сол! Биз, албатта, уни ёндириб, кейин кулини денгизга майдалаб сочиб юборамиз”, – деди.
Албатта, илоҳингиз Ундан ўзга илоҳ бўлмаган Аллоҳдир. У ҳар бир нарсани Ўз илми билан қамраб олган.
Уларнинг қалблари эса ғофилдир. Золимлар: “Ахир бу Муҳаммад ўзингизга ўхшаган бир одам-ку! Кўриб туриб, алданиш учун бу сеҳрга қулоқ тутиб келаверасизларми?!” – дея пинҳона пичирлашадилар.
Куфр келтирган кимсалар осмонлар ва Ер аввалда битишган ҳолда бўлганини, кейин Биз у иккисининг орасини ёриб юборганимизни кўрмадиларми?! Шунингдек, сувдан барча тирик нарсаларни пайдо қилдик, ҳали ҳам иймон келтирмайдиларми?!
У кеча ва кундузни, қуёш ва ойни яратган Зотдир. Барча сайёралар фалакда доимий сузиб юрадилар.
Эй Муҳаммад, қачонки куфр келтирганлар сизни кўриб қолсалар бир-бирларига: “Илоҳларингизни айблаб тилга оладиган одам шуми?” – деб масхара қиладилар. Ваҳоланки, улар Раҳмоннинг зикрини инкор қилувчилардир.
Эй Муҳаммад, қачонки куфр келтирганлар сизни кўриб қолсалар бир-бирларига: “Илоҳларингизни айблаб тилга оладиган одам шуми?” – деб масхара қиладилар. Ваҳоланки, улар Раҳмоннинг зикрини инкор қилувчилардир.
Агар куфр келтирган кимсалар юзлари ва орқаларидан дўзах оловини тўса олмайдиган ва уларга қиёматда ҳеч қандай ёрдам берилмайдиган даҳшатли онни билганларида эди, бу гапни айтмаган бўлар эдилар.
Эй Муҳаммад, аниқки, сиздан олдинги пайғамбарлар ҳам масхара қилинган. Натижада, уларнинг устидан кулган кимсаларни эса ўзлари масхара қилган нарсалари ўраб азобга солди.
Улар Роббиларидан ғойибона қўрқадилар ва қиёмат соатидан ҳам титраб турувчидирлар.
Ўшанда Иброҳим отаси ва қавмига қарата: “Сизлар берилиб сиғинадиган бу ҳайкаллар нимадир?!” – деди.
Иброҳим уларга: “Сизларнинг Роббингиз мана бу ҳайкаллар эмас, балки осмонлар ва Ернинг Роббидир. У уларни йўқдан бор қилган Зотдир. Мен бунга гувоҳлик берувчиларданман”, – деди.
Унга ва Лут пайғамбарга нажот бериб, уларни барча оламлар учун муборак қилган Шом заминига юбордик.
Лутга эса ҳикмат ва илм бердик. Уни нопок ишлар қилган қишлоқ аҳлидан қутқардик. Дарҳақиқат, улар ёмон фосиқлар қавми эдилар.
Унга оятларимизни ёлғонга чиқарган қавм устидан ғалаба бердик. Дарҳақиқат, улар ёмон қавм эдилар. Бас, уларнинг барчасини тўфонда ғарқ қилиб юбордик.
Сулаймонга эса шиддатли шамолни бўйсундирдик. Унинг буйруғи билан шамолни Биз ичини муборак қилган Шом диёрига эсадиган қилиб қўйдик. Биз бўлаётган барча нарсаларни билувчи эдик.