وَاتْلُ عَلَيْهِمْ نَبَأَ ابْنَيْ آدَمَ بِالْحَقِّ إِذْ قَرَّبَا قُرْبَانًا فَتُقُبِّلَ مِنْ أَحَدِهِمَا وَلَمْ يُتَقَبَّلْ مِنَ الْآخَرِ قَالَ لَأَقْتُلَنَّكَ ۖ قَالَ إِنَّمَا يَتَقَبَّلُ اللَّهُ مِنَ الْمُتَّقِينَ
Эй Муҳаммад, Уларга Одамнинг икки ўғли бўлган Қобил ва Ҳобил тўғрисидаги хабарни ҳақиқати билан тиловат қилиб беринг. Ўшанда иккаласи Аллоҳ учун қурбонлик қилдилар. Улардан бирининг қурбонлиги қабул қилинди, бошқасиники эса қабул қилинмади. Қурбонлиги қабул қилинмагани ҳасад қилиб: “Сени, албатта, ўлдираман”, – деди. Қурбонлиги қабул қилингани эса: “Шубҳасиз, Аллоҳ тақводор кимсалардан қурбонликни қабул қилади”, – деб айтди.

