Борди-ю қилолмасангиз, шундоқ ҳам ҳеч қачон қилолмайсизлар-да, у ҳолда дўзах оловидан қўрқинглар. Дўзахнинг ёқилғиси одамлар ва тошлардан ясалган бутлар билан тўла бўлиб, кофирлар учун тайёрлаб қўйилгандир.
Сиз қидирган لَنْ масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 104 та оят мавжуд.
-ki aslo, -, aslo, unday bo'lsa, va bo'lmaydilar, (bilsinki) aslo, endi, va aslo, va, ammo aslo
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Борди-ю қилолмасангиз, шундоқ ҳам ҳеч қачон қилолмайсизлар-да, у ҳолда дўзах оловидан қўрқинглар. Дўзахнинг ёқилғиси одамлар ва тошлардан ясалган бутлар билан тўла бўлиб, кофирлар учун тайёрлаб қўйилгандир.
Бўлиб ўтган ҳодисаларга қарамай яна: “Эй Мусо, биз Аллоҳни айнан кўз билан кўрмагунимизча сенга асло ишонмаймиз”, – деганингизни ёдга олинглар. Бу гапни айтишингиз билан кўз ўнгингизда сизларни ҳалок қилувчи яшин урган эди.
Шунча мўъжизаларга қарамай Мусога қарата: “Эй Мусо, фақат бир хил таомга сабр қилиб, тоқат қилолмаймиз. Биз учун Роббингга дуо қилиб сўра, энди У бизга Ер ундириб чиқарадиган нарсалардан ҳам, яъни сабзавот, бодринг, саримсоқ, мош, пиёз кабиларни чиқариб берсин”, – деганларингизни эсланглар. Шунда Мусо қавмига қараб: “Хайрли бўлган нарсани паст нарсага алмаштиришни хоҳлайсизларми?! Унда, ҳар қандай бир шаҳарга тушинг у ерда шундоқ ҳам сиз сўраган нарсаларингиз бор!” – деган эди. Бани Исрол авлодларининг бу қилмишлари учун уларга хорлик ва зорлик тамғаси урилди ҳамда Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлдилар. Бунга эса, Аллоҳнинг оятларини инкор қилганлари ва пайғамбарларни ноҳақ ўлдирганлари сабаб бўлди. Яна бир сабаби эса, уларнинг исён қилганлари ва ҳаддан ошганлари эди.
Яҳудийлар: “Бизларга дўзах азоби саноқли кунлардагина тегади”, – дейдилар. Эй Муҳаммад, уларга: “Нима, сиз Аллоҳ тарафидан бу ҳақда қандайдир аҳд-паймон олганмисиз?!” – деб айтинг. Зеро, Аллоҳ аҳдига сира хилоф қилмайди. Ёки сизлар Аллоҳ шаънига ўзингиз билмайдиган нарсаларни гапиряпсизларми?!
Яҳудийлар: “Бизларга дўзах азоби саноқли кунлардагина тегади”, – дейдилар. Эй Муҳаммад, уларга: “Нима, сиз Аллоҳ тарафидан бу ҳақда қандайдир аҳд-паймон олганмисиз?!” – деб айтинг. Зеро, Аллоҳ аҳдига сира хилоф қилмайди. Ёки сизлар Аллоҳ шаънига ўзингиз билмайдиган нарсаларни гапиряпсизларми?!
Олдин ўз қўллари билан қилган ёмонликлари сабабидан ҳеч қачон у ўлимни орзу қилолмайдилар. Аллоҳ золимларнинг қилмишини билиб турувчи Зотдир.
Улар: “Жаннатга, фақат яҳудий ёки насроний динида бўлганларгина кирадилар”, – дейдилар. Бу эса уларнинг хомхаёлларидир. Эй Муҳаммад, уларга: “Агар чиндан ҳам ростгўйлардан бўлсангиз, унда далилингизни келтиринглар”, – деб айтинг.
Эй Расулим, яҳудийлар ҳам, насронийлар ҳам уларнинг динларига, тобе бўлмагунингизча, сиздан асло рози бўлмайдилар. Уларга: “Шубҳасиз, фақатгина Аллоҳнинг ҳидояти тўғри йўлдир”, – деб айтинг. Қасам бўлсинки, борди-ю сизга етиб келган ҳақ маълумотдан кейин ҳам уларнинг ҳавойи нафсларига эргашсангиз, Аллоҳ тарафидан сизга на бир дўст ва на бир ёрдам берувчи бўлмайди.
Шубҳасиз, куфр келтирганларнинг мол-дунёлари, бола-чақалари Аллоҳнинг азобидан ҳаргиз қутқариб қололмайди. Ана ўша куфр келтирган кимсалар дўзахнинг ёқилғиларидир.
Бундай ҳукмга юз ўгиришларининг сабаби эса нима бўлганда ҳам бизларга дўзах азоби, фақат саноқли кунлардагина тегади деб айтишларидир. Ўзлари уйдирган бу ёлғонлари уларни динларидан адаштириб қўйди.
Кимда-ким Исломдан ташқари бошқа динни танласа, билиб қўйсин, унинг бу хоҳиши ҳаргиз қабул қилинмайди. Ҳамда у охиратда бу танлови туфайли зиён кўрувчилардан бўлади.
Аввал иймон келтирганларидан кейин яна такрор куфрга қайтган ва куфрни орттирганларнинг тавбаси асло қабул қилинмайди. Ана ўшалар тўғри йўлдан адашган кимсалардир.
Аллоҳга куфр келтирган ва кофир ҳолда ўлиб кетган кимсалар ўзларини қутқариш учун Ер юзи тўла олтинни фидя қилиб тўлаб берсалар ҳам, асло қабул қилинмайди. Ана ўшаларга аламли азоб бордир. Ҳамда улар учун азобдан қутқарувчи ёрдамчилар бўлмайди.
Ўзингиз яхши кўрган нарсалардан Аллоҳ йўлида нафақа-эҳсон қилмагунингизча, асло яхшиликка эриша олмайсиз. Нимаики нафақа қилсангиз, албатта, Аллоҳ уни билиб турувчидир.
Улар сизларга жиддий зарар етказа олмайдилар. Фақат тиллари билан озгина озор беришлари мумкин. Борди-ю сизлар билан уришсалар қўрққанларидан ортларига қараб қочадилар ва кейин уларга ёрдам ҳам берилмайди.
Эзгуликдан нимаики қилган бўлсалар, унинг савоби беҳуда кетиб беркитилмайди. Зеро, Аллоҳ тақводор кимсаларни яхши билувчидир.
Шубҳасиз, куфр келтирганларнинг мол дунёлари ва фарзандлари Аллоҳнинг ҳузуридан уларга бирор нарсада фойда келтирмайди. Ана ўшалар дўзах эгаларидир ҳамда улар у ерда мангу қолувчилардир.
Эй Расулим, ўшанда сиз мўминларга: “Роббингиз сизларга уч минг нафар осмондан туширилган фаришта билан ёрдам бериши кифоя қилмайдими?” – деганингизни эсланг!
Муҳаммад, фақат бир пайғамбардир холос. Дарҳақиқат, ундан олдин кўплаб пайғамбарлар келиб кетган. Агар у вафот этса ёки ўлдирилса, ортингизга қайтиб кетасизларми? Кимки ортига қараб куфрга қайтиб кетса, шуни билиб қўйсин, у Аллоҳга зарар етказа олмайди. Аллоҳ шукр қилувчиларни мукофотлайди.
Эй Расулим, куфр йўлида илдамлаб ошиқаётганлар сизни хафа қилмасин. Улар асло Аллоҳга ҳеч қандай зарар етказа олмайдилар. Аллоҳ уларга охиратда ҳеч бир насиба бермасликни истайди. Улар учун улкан азоб бордир.