Эй Расулим, куфр йўлида илдамлаб ошиқаётганлар сизни хафа қилмасин. Улар асло Аллоҳга ҳеч қандай зарар етказа олмайдилар. Аллоҳ уларга охиратда ҳеч бир насиба бермасликни истайди. Улар учун улкан азоб бордир.
Сиз қидирган لَهُم масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 417 та оят мавжуд.
Ular uchun bor, ularga bor, ularga, ularni, ular uchun bor, o'zlariga, ularning, ular uchun, va bor, va ular uchun bor
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Эй Расулим, куфр йўлида илдамлаб ошиқаётганлар сизни хафа қилмасин. Улар асло Аллоҳга ҳеч қандай зарар етказа олмайдилар. Аллоҳ уларга охиратда ҳеч бир насиба бермасликни истайди. Улар учун улкан азоб бордир.
Шубҳасиз, куфрни иймонга алмаштириб сотиб олганлар Аллоҳга ҳеч бир нарсада асло зарар етказа олмайдилар. Улар учун аламли азоб бордир.
Куфр келтирган кимсалар уларга муҳлат бериб, тек қўйганимизни ўзлари учун яхши деб ўйламасинлар. Дарҳақиқат, Биз уларга гуноҳлари кўпайиши учунгина муҳлат бериб турамиз. Охиратда улар учун хор қилувчи азоб бордир.

Аллоҳ Ўз фазлидан берган нарсаларни эҳсон қилмай зиқналик қиладиган кимсалар буни ўзларига яхшилик деб ўйламасинлар. Аксинча, бу улар учун ёмонликдир. Зиқналик қилиб бермаган нарсалари қиёмат кунида бўйинларига ўралади. Осмонлару Ернинг мероси Аллоҳга оиддир. Аллоҳ барча қилаётган ишларингиздан хабардор Зотдир.

Эй Расулим, қилган ёмон ишларига суюниб, қилмаган яхши ишларига мақталишни хуш кўрадиган кимсаларни азобдан нажотда деб ҳисобламанг.
Роббилари уларнинг дуоларига ижобат қилиб: “Шубҳасиз, Мен сизлардан хоҳ эркак, хоҳ аёл бўлсин хайрли иш қилганларнинг амалини зое кетказмайман. Зеро, сизлар бир-бирингиздан дунёга келгандирсизлар. Юртларидан ҳижрат қилган, диёрларидан қувиб чиқарилган, Менинг йўлимда азиятлар чеккан ҳамда жанг қилиб, ўлдирилганларнинг гуноҳларини, албатта, ўчираман. Албатта, уларни тагларидан анҳорлар оқиб турадиган жаннатларга киритаман”, – дейди. Булар Аллоҳ ҳузуридан бир мукофотдир. Зеро, мукофотларнинг энг чиройлиси Аллоҳнинг ҳузуридадир.
Лекин Роббиларидан қўрққан тақводор кимсалар учун эса тагидан анҳорлар оқиб турувчи жаннат боғлари тайёрланган бўлиб, улар у ерда абадий қолувчидирлар. Бу Аллоҳ тарафидан берилган зиёфатдир. Аллоҳнинг ҳузуридаги неъматлар солиҳ бандалар учун ҳаммасидан ҳам афзалдир.
Шунингдек, албатта, аҳли китоб бўлган яҳудий ва насронийлардан ҳам Аллоҳга, сизларга нозил қилинган китобга ва ўзларига нозил қилинганларга Аллоҳга бош эккан ҳолларида иймон келтирувчи, Аллоҳнинг оятларини ўткинчи дунё манфаати учун арзимас баҳога сотиб юбормайдиган зотлар ҳам бор. Ана ўшалар учун ҳам Роббилари ҳузурида ажрлари бордир. Албатта, Аллоҳ жуда тез ҳисоб-китоб қилувчи Зотдир.
Аллоҳ етимлар моли устида сизларни назоратчи қилган, ҳаёт таянчи бўлган молларингизни ақли норасоларга бериб қўйманг. Балки у моллардан уларни едириб ичиринг ҳамда уларга яхши сўзлар билан муомала қилиб гапиринг.
Мерос тақсимланаётган вақтда агар у ерда меросхўр бўлмаган қариндошлар, етимлар ва камбағаллар ҳозир бўлса, уларга ҳам ушбу меросдан бирон нарса беринг ва уларга кўнгил очадиган ширин сўзларни айтинг.
Гуноҳ ишларни доимий қилиб юрган ва биронтасига ўлим они келгач, “энди тавба қилдим”, – дейдиган ҳамда кофир ҳолида ўлиб кетадиган кимсаларнинг тавбалари қабул қилинмайди. Ана ўшаларга охиратда аламли азоб тайёрлаб қўйганмиз.
Яҳудий бўлган кимсалар орасида калималарни ўз ўрнидан ўзгартириб айтадиганлари ҳам бор. Улар атайин тилларини буриб ва динга таъна қилган ҳолда: “Қулоғимиз билан эшитдик ва лекин қалбдан итоат қилмадик, эшит, эй сўзлари эшитилмай қолгур ва мазах қилиб “роино”, – дер эдилар. Агарда улар бу гап ўрнига: “Эшитдик ва итоат қилдик, эшитинг ва бизга ҳам назар қилинг”, – деганларида ўзлари учун яхши ҳамда энг тўғриси шу бўлар эди. Лекин Аллоҳ уларни куфрлари сабабли лаънатлаган. У яҳудийлардан, фақат кам қисмигина иймон келтиради холос.
Ёки уларга мол-мулкдан улкан насиба берилган деб ўйладиларми? Борди-ю берилган тақдирда ҳам улар бахилликлари туфайли инсонларга зиғирча ҳам ундан бермаган бўлардилар.
Иймон келтирган ва эзгу амалларни қилган кимсаларни эса абадий қолинадиган ва тагидан анҳорлар оқиб турувчи жаннатларга киргизамиз. Ҳамда улар учун у ерда покиза жуфтлар бўлган ва роҳатбахш қуюқ сояли маконларга киритамиз.
Эй Расулим, қачонки уларга: “Аллоҳ нозил қилган китоб ҳукмига ва пайғамбар чақириғига келинглар”, – дейилса, мунофиқларнинг сиздан бутунлай юз ўгириб кетишларини кўрасиз.
Эй Расулим, Аллоҳ ана шундай кимсаларнинг дилларидаги ғаразни билади. Сиз уларнинг қилган ишларидан юз ўгиринг. Шунда ҳам уларга панду насиҳат қилиб, нафсларига таъсир қиладиган етук сўзларни айтинг.
Биз ҳар бир пайғамбарни, фақат Аллоҳнинг изни билан унга итоат қилиниши учун юборганмиз. Агар улар хатолари туфайли ўзларига зулм қилган пайтларида олдингизга келиб, Аллоҳдан мағфират сўраганларида ҳамда Расул ҳам улар учун мағфират сўраганида эди, албатта, Аллоҳнинг кўплаб тавбаларни қабул қилувчи – Таввоб ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зот эканини топар эдилар.