Аллоҳ нимани хоҳласа, унинг ҳукмини бекор қилади ва нимани хоҳласа, уни собит қилади. Китобнинг онаси бўлган Лавҳ ул-Маҳфуз Унинг ҳузуридадир.
Сиз қидирган م ح و масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 3 та оят мавжуд.
o'chiradi, (so'ng) o'chirdik, va mahv qiladi
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Аллоҳ нимани хоҳласа, унинг ҳукмини бекор қилади ва нимани хоҳласа, уни собит қилади. Китобнинг онаси бўлган Лавҳ ул-Маҳфуз Унинг ҳузуридадир.
Биз кеча ва кундузни қудратимизни кўрсатиб турадиган икки ибратли белги қилиб қўйдик. Сўнгра кечанинг аломати бўлган зулматни ўчириб, унинг ўрнига Роббингиздан фазл исташларингиз учун ҳамда йилларнинг саноғини ва ҳисобини билишингиз учун кундуз аломати бўлган ёруғликни кўрсатувчи қилдик. Ҳамда барча нарсани Қуръонда батафсил баён қилиб қўйдик.
Ёки мушриклар: “Муҳаммад пайғамбарман деб, Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиди”, – дейдиларми?! Ундоқ эмас, чунки агар сиз ёлғон тўқиган бўлсангиз Аллоҳ хоҳласа, дилингизни муҳрлаб қўяр эди. Аллоҳ Ўз сўзлари билан ботил гапларни йўқ қилади ва ҳақни муқаррар қилади. Албатта, У кўнгиллардаги яширинган нарсаларни ҳам билувчи Зотдир.