Эй Расулим, сизга эса ўзидан олдинги китобларни тасдиқ қилувчи ва улар устига гувоҳ бўлувчи Қуръон китобни барҳақ нозил қилдик. Шундай экан, улар орасида Аллоҳ нозил қилган оятлар билан ҳукм қилинг. Сизга келган ҳақиқатдан айрилиб, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг. Сизлардан ҳар бирингиз учун алоҳида шариат ва йўл қилиб қўйганмиз. Агар Аллоҳ хоҳлаганда эди сизларни бир уммат қилиб қўяр эди. Лекин сизларга берганлари билан имтиҳон қилиши учун ҳар бир умматга алоҳида йўл қилиб қўйди. Шундай экан, яхши амалларни қилишга шошилинглар. Барчангизнинг қайтар жойингиз Аллоҳнинг ҳузуригадир. Ана ўшанда сизларга тортишаётган нарсаларингиз ҳақида хабар беради.

