Эй аҳли иймон, сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида эркаклар, аёллар ва болалардан ожиз қолганларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар? Ахир у чорасиз кимсалар: “Эй Роббимиз, бизларни аҳолиси золим бўлган бу шаҳардан чиқаргин. Бизларга Ўз томонингдан бир дўст ва Ўз ҳузурингдан бизларга ёрдам берувчиларни ато қилгин”, – деб айтмоқдалар.

