Сеҳргарлар: “Бизлар ўзимизга келган мўъжизалардан ва бизларни йўқдан бор қилган Зотдан асло сени устун қўймаймиз. Бас, бизга қарши нима ҳукм қилсанг, қилавер. Сен фақат шу дунё ҳаётида ҳукм қиласан, холос”, – дедилар.
Сиз қидирган مَا масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 2124 та оят мавжуд.
narsaga, va narsaga, bo'lmaganlar holda, , emaslar, sababli, etmadi, va emas, kabi, hatto bo'lganini
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Сеҳргарлар: “Бизлар ўзимизга келган мўъжизалардан ва бизларни йўқдан бор қилган Зотдан асло сени устун қўймаймиз. Бас, бизга қарши нима ҳукм қилсанг, қилавер. Сен фақат шу дунё ҳаётида ҳукм қиласан, холос”, – дедилар.
Сеҳргарлар: “Бизлар ўзимизга келган мўъжизалардан ва бизларни йўқдан бор қилган Зотдан асло сени устун қўймаймиз. Бас, бизга қарши нима ҳукм қилсанг, қилавер. Сен фақат шу дунё ҳаётида ҳукм қиласан, холос”, – дедилар.
Хатоларимизни ва бизларни унга мажбур қилган сеҳргарликдан гуноҳимизни кечириши учун биз Роббимизга иймон келтирдик. Аллоҳнинг савоби яхшироқ ва азоби боқийроқдир”, – дедилар.
Шундан кейин, фиръавн уларнинг ортидан ўз лашкарлари билан қувиб борди. Денгиз уларни ўраганча ўраб барчаларини денгизга ғарқ қилди.
Фиръавн ўз қавмини адаштирди ва тўғри йўлга бошламади.
Пок ризқларимиздан енглар ва уларга шукр қилмаслик билан ҳаддан ошманглар, акс ҳолда устингизга ғазабим тушади. Кимнинг устига ғазабим тушса, албатта, у йиқилиб ҳалок бўлади.
Эй Мусо, қавмингдан нега илдамлаб кетдинг?
Шунда улар: “Бизлар сенга берган ваъдани ўз ихтиёримиз билан бузмадик. Лекин бизлар Мисрдан чиқиб келаётганимизда, қавмнинг зеб-зийнатларидан иборат нарсаларни кўтариб чиққан эдик. Кейин Сомирийнинг кўрсатмаси билан уларни оловга ташладик. Сўнгра Сомирий ҳам нарсаларини оловга ташлади”, – дедилар.
Мусо қайтиб келгач: “Эй Ҳорун, уларнинг адашганларини кўрганингда тўхтатиб қолишдан сени нима ман қилди?” – деди.
Сўнгра Мусо Сомирийга юзланиб: “Эй Сомирий, бу нима қилганинг?!” – деди.
Сомирий Мусога: “Мен улар кўрмаган нарсани кўриб қолдим. Бас, элчи Жаброилнинг изидан бир сиқим олиб, уни бузоқнинг ҳайкалига сочган эдим ундан тирик бузоқ каби бўкирган овоз чиқди. Нафсим шу ишни қилишни менга чиройли кўрсатди”, – деди.
Эй Муҳаммад, сизга ўтиб кетган қавмлар хабарларини шу тарзда қисса қилиб берамиз. Шунингдек, сизга ўз даргоҳимиздан зикр бўлмиш Қуръонни келтирдик.
Биз уларнинг айтаётган сўзларини жуда яхши билувчимиз. Ўшанда уларнинг йўл жиҳатидан энг муносиблари: “Дунёда фақат бир кунгина қолдинглар”, – деб айтадилар.
Аллоҳ уларнинг олдиларидаги нарсаларни ҳам, орқаларидаги нарсаларни ҳам билади. Одамлар эса, Уни илм билан қамраб ололмайдилар.
Аллоҳ уларнинг олдиларидаги нарсаларни ҳам, орқаларидаги нарсаларни ҳам билади. Одамлар эса, Уни илм билан қамраб ололмайдилар.
У одам: “Эй Роббим, нима учун мени кўзим кўр ҳолда тирилтирдинг, ахир мен дунёда кўрадиган эдим-ку?!” – дейди.
Бас, эй Расулим, улар айтаётган сўзларга сабр қилинг ва қуёш чиқишидан илгари ва ботишидан аввал Роббингизга ҳамд билан тасбеҳ айтинг. Туннинг боши ва охирги вақтларида ҳамда кундузнинг аввалги ва охирги тарафларида ҳам тасбеҳ айтинг шояд, шунда розиликка эришсангиз.
Эй Расулим, уларни синашимиз учун дунё ҳаётининг зийнати қилиб, айримларини баҳраманд қилган нарсаларимизга кўзингизни тикманг. Роббингизнинг сизга ато қиладиган ризқи яхшироқ ва боқийдир.
Мушрик ва кофирлар: “Муҳаммад Роббисидан бизларга бирор ҳужжат келтирса эди”,– дейдилар. Ахир уларга аввалги саҳифалардаги нарсаларнинг баёни бўлган Қуръон келмадими?!
Қачонки уларга Роббиларидан бирор янги эслатма келса, уни ўйин қилиб тинглайдилар.