Аллоҳ Одамни яратгач, унга барча нарса номларини ва хусусиятларини ўргатди. Сўнгра у нарсаларни фаришталарга кўрсатиб: “Модомики, ростгўй бўлсангиз, қани, мана бу нарсаларнинг исмлари ва хусусиятларини менга айтиб беринглар-чи?” – деди.
Сиз қидирган ن ب أ масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 160 та оят мавжуд.
menga ayting, bularga xabar ber, bularga xabar berganda, payg'ambarlari, payg'ambarlarini, payg'ambarlarga, va payg'ambarlarga, Payg'ambarlariga, sizga aytaymi?, va bir payg'ambar bo'ladi
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Аллоҳ Одамни яратгач, унга барча нарса номларини ва хусусиятларини ўргатди. Сўнгра у нарсаларни фаришталарга кўрсатиб: “Модомики, ростгўй бўлсангиз, қани, мана бу нарсаларнинг исмлари ва хусусиятларини менга айтиб беринглар-чи?” – деди.
Шундан кейин Аллоҳ: “Эй Одам, қани, фаришталарга у нарсаларнинг номларини бирма-бир айтиб бер-чи!” – деди. Одам фаришталарга уларнинг исмлари ҳақида хабар бергач, Аллоҳ фаришталарга қарата: “Албатта, Мен осмонлару Ернинг барча сир-асрорини биламан ҳамда сизлар ошкора қилган ва ичингизда яширган нарсаларингизни ҳам биламан, демаганмидим?” – деди.
Шундан кейин Аллоҳ: “Эй Одам, қани, фаришталарга у нарсаларнинг номларини бирма-бир айтиб бер-чи!” – деди. Одам фаришталарга уларнинг исмлари ҳақида хабар бергач, Аллоҳ фаришталарга қарата: “Албатта, Мен осмонлару Ернинг барча сир-асрорини биламан ҳамда сизлар ошкора қилган ва ичингизда яширган нарсаларингизни ҳам биламан, демаганмидим?” – деди.
Шунча мўъжизаларга қарамай Мусога қарата: “Эй Мусо, фақат бир хил таомга сабр қилиб, тоқат қилолмаймиз. Биз учун Роббингга дуо қилиб сўра, энди У бизга Ер ундириб чиқарадиган нарсалардан ҳам, яъни сабзавот, бодринг, саримсоқ, мош, пиёз кабиларни чиқариб берсин”, – деганларингизни эсланглар. Шунда Мусо қавмига қараб: “Хайрли бўлган нарсани паст нарсага алмаштиришни хоҳлайсизларми?! Унда, ҳар қандай бир шаҳарга тушинг у ерда шундоқ ҳам сиз сўраган нарсаларингиз бор!” – деган эди. Бани Исрол авлодларининг бу қилмишлари учун уларга хорлик ва зорлик тамғаси урилди ҳамда Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлдилар. Бунга эса, Аллоҳнинг оятларини инкор қилганлари ва пайғамбарларни ноҳақ ўлдирганлари сабаб бўлди. Яна бир сабаби эса, уларнинг исён қилганлари ва ҳаддан ошганлари эди.
Агарда яҳудийларга: “Аллоҳ туширган китобга иймон келтиринглар”, – дейилса, Улар: “Биз ўзимизга туширилган Тавротга иймон келтирамиз”, – дейдилар. Уларнинг ёнларидаги Тавротни тасдиқловчи бўлиб келган, кейинги ҳақ китоб бўлмиш Қуръонни эса инкор қиладилар. Эй Муҳаммад, уларга: “Агар Тавротга иймон келтирган бўлсангизлар, унда нега илгари Аллоҳнинг пайғамбарларини ўлдирар эдингизлар?” – деб айтинг.
Эй мўминлар: “Аллоҳга, бизга нозил қилинган китобга, Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқубга ва унинг авлодларига нозил қилинганларга ҳамда Мусо ва Исога берилган китобларга ва бутун пайғамбарлар учун Роббилари тарафидан берилганларга иймон келтирдик. Биз у пайғамбарлардан бирортасининг орасини ажратмаймиз ва биз Унинг буйруқларига таслим бўлувчилармиз”, – деб айтинглар.
Яхшилик ибодатларда тараф тортишиб юзингизни шарқ ёки ғарб томонга буришингиздан иборат эмас. Балки яхшиликнинг белгиси, Аллоҳга, охират кунига, малоикаларга, китобларга, пайғамбарларга иймон келтирган ҳамда ўзи у молни яхши кўришига қарамай, мол-дунёсидан қариндошларига, етим-есирларга, мискинларга, мусофирларга, тиланчиларга ва қул озод қилиш учун берадиган, намозни тўлиқ адо этиб, закотни бериб юрадиган кимсаларда намоёндир. Шунингдек, яна яхшиликнинг намунаси аҳд қилганда аҳдига вафо қилувчилар, машаққатли ва дардли кунларда ҳамда жангу жадалдаги қийинчилик онларида сабр-тоқат қилувчи кимсаларда билинади. Ана шундай кимсалар иймонда содиқ бўлганлар ва айнан ўшалар Аллоҳдан қўрқувчи тақводорлардир.
Одамлар олдин бир уммат эдилар, кейин ихтилофга тушиб айрилиб кетдилар. Шундан сўнг Аллоҳ жаннат билан хушхабар берувчи ва охират азобидан огоҳлантирувчи пайғамбарларни юборди. Улар билан бирга инсонлар ихтилофга тушган ҳолларида ораларида адолат билан ҳукм қилиши учун ҳақ бўлган китобни нозил қилди. Очиқ-ойдин далиллар келганидан кейин эса, китоб берилган қавмлар ўзаро ҳасад қилиб у ҳақида тортишдилар. Аллоҳ иймон келтирганларни эса Ўз изни билан улар тортишган ва эриша олмаган ҳақ йўлга ҳидоят қилди. Аллоҳ Ўзи истаган кимсани тўғри йўлга ҳидоят қилади.
Эй Расулим, бани Исроил авлодларининг Мусо пайғамбардан кейинги нуфузли жамоаси ҳақидаги хабарларини эшитиб кўрмадингизми? Ўшанда улар пайғамбарларига қарата: “Бизларга бир подшоҳ тайин қилиб юборгин ва биз у билан бирга Аллоҳ йўлида жанг қилайлик”, – деган эдилар. Пайғамбар уларга: “Балки, сизларга уруш фарз қилиниб ёзилса, жангга чиқиб уруш қила олмассиз”, – деган эди. Улар: “Юртимиздан ҳайдаб чиқарилган ва фарзандларимиздан ажралиб қолганмиз-ку, нима учун Аллоҳ йўлида жанг қилмас эканмиз?” – деб айтганлар. Вақтики, уларга уруш фарз қилингач оз киши мустасно, қолганлари бу ишдан юз ўгирдилар. Аллоҳ золим кимсаларни билиб турувчи Зотдир.
Шундан сўнг пайғамбарлари уларга: “Аллоҳ сизларга Толут исмли кишини подшоҳ тайин қилиб юборди”, – деди. Улар эса: “У бизнинг устимизга қандай қилиб ҳукмрон бўла олади? Ваҳоланки, подшоҳликка ундан кўра биз ҳақлироқмиз. Унинг устига Толутга мол-давлатдан мўл-кўл берилмаган бўлса?!” – деб айтдилар. Пайғамбар уларга: “Шубҳасиз, Аллоҳ уни сизларнинг устингизга подшоҳ қилиб танлади ҳамда унинг илмий ва жисмоний томондан қувватини орттирди”, – деб жавоб қайтарди. Аллоҳ мулкини Ўзи истаган кимсага беради. Шунингдек, Аллоҳ фазлу карами кенг бўлган – Восиъ ва барча нарсани билиб турувчи – Аълим Зотдир.
Пайғамбарлари уларга: “Толутнинг подшоҳ эканлигининг белгиси, сизларга бир сандиқ келишидадир. У сандиқда сизга Роббингиздан таскин ҳамда Мусо ва Ҳорун пайғамбарларнинг оилаларидан қолган ёдгорлик мавжуд бўлиб, у сандиқни фаришталар кўтариб турадилар. Агар ҳақиқий мўмин бўлсангизлар, шубҳасиз, бундай ҳодисада сизлар учун, албатта, улкан аломат бордир”, – деб айтди.
Эй Муҳаммад, дунёга ҳирс қўйганларга қарата: “Сизларга бу ўткинчи матоҳлардан хайрлироқ бўлган неъматлар ҳақида хабар берайми?” – деб айтинг. Тақво қилган кимсалар учун Роббилари ҳузурида тагидан анҳорлар оқиб турадиган, у ерда мангу қоладиган жаннат боғлари ҳамда покиза жуфтлар ва ҳаммасидан аъло бўлган Аллоҳ томонидан розилик бордир. Аллоҳ бандаларнинг қилаётган ишларини кўриб турувчи – Басир Зотдир.
Аллоҳнинг оятларини инкор қилиб куфр келтирадиган, пайғамбарларни ноҳақ қатл қиладиган ва инсонлар орасидаги ҳақ ва адолатга буюрувчи солиҳ кимсаларни ўлдирадиган золимларга охиратдаги аламли азоб башоратини беринг.
Фаришталар Закариё меҳробда намоз ўқиб турган пайтида унга: “Эй Закариё, дарҳақиқат, Аллоҳ сенга Яҳё исмли фарзанд кўриш хушхабарини бермоқда. У Аллоҳдан келадиган сўзни тасдиқ этадиган, ўз қавмига пешво бўладиган, шаҳватлардан ўзини тиядиган ҳамда солиҳ пайғамбарлардан бири бўладиган фарзанддир”, – деб нидо қилдилар.
Эй Расулим, мана булар ғайб хабарларидан бўлиб, уни сизга ваҳий қилиб билдирмоқдамиз. Ораларидан қайси бирлари Марямни қарамоғига олишга кафил бўлади деб, қуръа ташлаш мақсадида қаламларини отган вақтларида сиз у ерда йўқ эдингиз. Шунингдек, улар бу борада талашиб тортишганларида ҳам уларнинг ёнида бўлмагансиз.
Шунингдек, уни бани Исроил авлодларига пайғамбар қилиб юборади. У эса ўз қавмига: “Мен ҳақиқатан, пайғамбар эканлигим тўғрисида сизларга Роббингиздан далил келтирдим. Дарҳақиқат, мен сизларга лойдан қуш шаклини ўхшатиб ясайман. Кейин унга пуфлайман ва у Аллоҳнинг изни билан ҳақиқий бир қуш бўлади. Туғма кўр ва пес касаллигини тузатаман. Аллоҳнинг изни билан ўликларни ҳам тирилтира оламан. Булардан ташқари сизлар уйларингизда тановул қилаётган ҳамда захирага сақлаб қўяётган нарсаларингизни ҳам хабарини бера оламан. Агар ҳақиқатан, мўмин бўлсангиз, албатта, буларнинг барчасида сизлар учун пайғамбар эканимга очиқ ойдин аломат бордир”, – дейди.
Шубҳасиз, одамларнинг Иброҳим динига энг лойиқ ва яқинроғи уша даврда унга эргашганлар ҳамда мана бу Муҳаммад пайғамбар ва иймон келтирган мўмин кимсалардир. Аллоҳ мўминларнинг ҳақиқий дўстидир.
Одамзотдан ҳеч ким Аллоҳ унга Китоб, ҳикмат ва пайғамбарлик берганидан кейин инсонларга юзланиб: “Аллоҳни қўйиб, менга қул бўлинглар”, – дейиши асло мумкин эмас. Лекин “Аллоҳнинг китобидан таълим берган ва таълим олганингиз асосида Аллоҳга сиғинувчи Роббоний қуллар бўлинг!”, – дейиши мумкин.
Шунингдек, у пайғамбар сизларга фаришталар ва пайғамбарларни худолар қилиб олишингизни ҳам буюрмайди. Ахир, мусулмон бўлганингиздан кейин сизни куфрга буюрармиди?!
Ўшанда Аллоҳ пайғамбарлардан аҳд олиб: “Сизга китоб ва ҳикмат берганимдан кейин ўзингиздаги китобни тасдиқловчи Муҳаммад исмли бир Расул келса, унга аниқ ишониб, албатта, ёрдам қиласизлар!” – деган эди. Кейин яна: “Шунга иқрор бўлиб, мазкур аҳдномага кўра масъулияти оғир юкимни қабул қилдингизми?!” – деди. Улар: “Ҳа иқрор бўлиб қабул қилдик”, – деганлар. Шунда Аллоҳ: “Унда барчангиз гувоҳ бўлинглар, Мен ҳам сизлар билан мана шу аҳдномага шоҳидларданман”, – деган эди.