وَإِنَّ لَكُمْ فِي الْأَنْعَامِ لَعِبْرَةً ۖ نُسْقِيكُمْ مِمَّا فِي بُطُونِهَا وَلَكُمْ فِيهَا مَنَافِعُ كَثِيرَةٌ وَمِنْهَا تَأْكُلُونَ
Албатта, сизлар учун чорва молларида ҳам ибрат бордир. Сизларга уларнинг қорнидаги сутлардан ичирамиз, яна сизлар учун уларда бошқа кўп фойдалар бордир, шунингдек, уларнинг гўшт ва ёғларидан ейсизлар.

