Эй Расулим, сиздан жангларда олинган ўлжаларнинг тақсимоти ҳақида сўрайдилар. Уларга: “Ўлжалар Аллоҳ ва Расулга оиддир. Агарда чинакам мўминлардан бўлсангиз, у ҳолда Аллоҳдан қўрқинглар ва ўзаро орангизни яхшилаб олинглар. Ҳамда Аллоҳга ва Расулига итоат қилинглар”, – деб айтинг.

