وَمِنَ النَّاسِ وَالدَّوَابِّ وَالْأَنْعَامِ مُخْتَلِفٌ أَلْوَانُهُ كَذَٰلِكَ ۗ إِنَّمَا يَخْشَى اللَّهَ مِنْ عِبَادِهِ الْعُلَمَاءُ ۗ إِنَّ اللَّهَ عَزِيزٌ غَفُورٌ
Шунингдек, одамлар, ҳайвонлар ва чорвалар орасида ҳам турли ранглилари бордир. Аллоҳдан бандалари орасида фақат олимларигина қўрқадилар. Шубҳасиз Аллоҳ иззати улуғ – Азиз ва гуноҳларни кечирувчи – Ғофур Зотдир.

